EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотаётганларни қўлга туширди

Тўрткўл туманида яшовчи шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи фуқаро ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжалигига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида ушланди.

Фарғона тумани яшовчи фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎3
Тошкентда ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошди

Бу ҳақдаги қарор кеча, 24 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланди.

👉 https://effect.uz/4774

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат активларини бошқариш агентлиги нима қиляпти?

Сенатор Одилжон Иминов Сенатнинг 47-ялпи мажлисида бир неча йилдан бери сотилмай турган давлат мулки объектлари турган сари талон-тарож қилиниши, қўлдан-қўлга ўтишини таъкидлаб, ушбу масалаларда Давлат активларини бошқариш Агентлиги нима иш қилаётгани ҳақида агентлик вакилига савол берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Тошкентда “ақлли” бекатлар пайдо бўлади

Велосипед ва самокат фойдаланувчилари тураргоҳдан бепул фойдаланади.

👉 https://effect.uz/4775

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган собиқ полициячи қамоқхонада сўйиб кетилди

Унинг аҳволи оғир, дея ёзмоқда АҚШ нашрлари.

Собиқ офицер 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг, дастлаб АҚШда, сўнгра бутун Европада “Black lives matter” номли оммавий норозилик намойишлари бошланганди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎5
Викинглар телесериалидаги "Қирол Рагнар" Истанбулга туристик мақсадда ташриф буюрди

Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.

👉 https://effect.uz/4776

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Викинглар телесериалидаги "Қирол Рагнар" Истанбулга туристик мақсадда ташриф буюрди Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди. 👉 https://effect.uz/4776 Telegram | Facebook | YouTube…
Наманганда қизамиққа чалинган болалар учун даволаниш ўринлари етарли – Санэпидқўмита

Вилоятда Қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида.

👉 https://effect.uz/4778

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ўзбекистон Францияга аламли тарзда енгилиб, ЖЧни тарк этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги юришини чорак финалда тўхтатди.

👉 https://effect.uz/4779

Telegram | Instagram | You Тube
👍19😢7👎2
Наманган Ҳиндистон билан АйТи соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида келишувга эришди

Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг етакчи АйТи компаниялари, шу соҳадаги олий таълим масъуллари билан учрашув ўтказди.

Делегация, таркибида Ҳиндистонга келган SoftPlus компанияси раҳбари Хайрулла Мелибоев Чандигарҳ шаҳрида бўлиб, дунёнинг 22 давлатидан келган мутахассислар иштирокидаги форумда қатнашиб, янги лойиҳалар билан юртга қайтишни режалаштирган.

Деҳлининг Кибер Сити туманида дунёнинг 20 дан ортиқ компаниялари ўз филиалларини очган бўлиб, элчихонамиз ёрдамида Ўзбекистондан АйТи хизматлар экспортини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

👉 https://effect.uz/4780

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Андижонда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Вилоятнинг Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
Ижтимоий тармоқларда дарсликларнинг имло хатолари ҳақида урчиётган постларни кўряпмиз, аммо бу дарсликлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталаётганларни эса кўрмаяпмиз, ёки улар янги дарсликларнинг ижобий ютуқларини кўришга кўзларини беркитиб олганми? – Депутат янги дарсликлар ҳақида


Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова фарзанди билан дарс қилиш жараёнида янги дарсликлардаги ўзгаришларига тўхталди.

Баъзан иш, баъзан бошқа сабаблар билан бўлиб, 2-синфда таҳсил оладиган қизимнинг дарс тайёрлашига ёрдам бера ололмаётгандим. Лекин охирги вақтларда ҳамма баҳона ва сабабларни бир четга суриб, уй вазифаларини биргаликда тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз.

Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим. Шу боис кейинги вақтларда мактаблардаги таълим дастури ёки дарсликлар ҳақида билдирилаётган турли хил фикр ва изоҳларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб боряпман.

Шундан кейин ҳам она, ҳам депутат сифатида дарсликларимизнинг мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бу борада ўз фикрларимни сизлар билан бўлишиб борaман


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎5
Фарғонада директорни дўппослаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди

Мажбурий обунани таъминламагани учун калтакланган коллеж директори бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди.

👉 https://effect.uz/4781

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎31👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ПА диққатига! Президентга берган ваъдани бажарган наманганлик тадбиркор тириклайин “тобутга” жойланди... Янги Наманган туманида фаолият олиб борган тадбиркор Анасхон Дедабоев 18 ноябрь куни ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб қамоққа олинган. Effect.uz тадбиркор…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Расул Кушербаев қамоқда қолаётган Анасхон Дедабоев масаласида наманганликларга мурожаат йўллади

Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати, Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабоев (айни пайтда қамоқда) иши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Наманганда ерфурушлик авж олган экан, чунки маҳаллий амалдорлар Анасхоннинг бино қуришига қанча қарши бўлишди. Лекин, шунга қарамасдан у ишини яхши якунлади. Маҳаллий амалдорлар унга қарши курашиш учун одамларни ёллашди.

Аммо, ҳамма қўрққан иш бўлибди, уни қамашибди. Фирибгарлик айблови борлигига ишонмайман, бу фақат “заказ” дея тушунилади. Маҳаллага беминнат бино қуриб бериш ҳамманинг қўлидан келмайди.

Қўлида кучи, амали борлар ўзи ёқтирмаганларни қамаш билан шуғулланса, бу мамлакатнинг келажаги қоладими? Афсуски, Анасхоннинг чириллашлари, ваъдасини бажарганини исботлаганини Президентга етказа олдими, буни билмаймиз.

Буёғига чидаб бўлмайди, қуйи тизимдаги ходимларнинг ҳаракатлари ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқаради. Адолатсизлик, тугаши керак, орган тизимида сохта айблов уюштирадиганлар етарли. Наманган аҳлига айтадиганим, ёлғон гувоҳлик берманг, кимнидир жувонмарг бўлишига ҳиссангизни қўшманг.


👉 Тўлиқ репортаж

Мавзуга оид видеолар:


«Калланга ****** сени» — Янги Наманган тумани ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкди

«Президентга берган ваъдамни бажара олмаяпман» – наманганлик тадбиркор А.Дедабоев мансабдорларнинг сунъий тўсқинликлари ортидан бошини қайси деворга уришни билмаяпти

«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

«Мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим» — Наманганлик тадбиркор президентга берган ваъдасини бажарди

«Бу аудио монтаж» – Янги Наманган ҳокими тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматиш бўйича айтганларини тан олмади

Ҳоким айтганларини тан олмасдан, ўзини оқлади...

Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор...
👍33
Францияда 59 миллион долларлик тўй бўлиб ўтди

Маросим бўлиб ўтган Версал саройида тўй учун махсус Maroon 5 гуруҳининг концерти ташкиллаштирилган. Фақат гулларнинг ўзига миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

26 ёшли келиннинг
отаси америкалик бадавлат одам бўлиб, Mercedes Benz дилерлик марказларига эга, онаси эса компания филиалларидан бирининг вице-президенти.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14🔥1