EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сағбон» подстанциясига Хитойнинг янги куч трансформатори ўрнатилади – Энергетика вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Сағбон» подстанциясидаги авария ортидан туманнинг катта қисми электр энергиясиз қолган эди.

Энергетика вазирлиги носозлик тўлиқ бартараф этилиб, электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланиши борасида Хитойнинг «TAIKAI» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, подстанцияга юқори кучланишли трансформаторни ўрнатиш ишлари бошланганини маълум қилди. Жараён ушбу компания мутахассислари иштирокида олиб борилмоқда.

Мазкур таъмирлаш-тиклаш ишлари жараёнида Олмазор тумани истеъмолчилари дизель генераторлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Италия ўртасида ушлаб бериш, маҳкумларни топшириш, тўғрисидаги шартномалар ратификация қилинмоқда

Сенаторлар 47-ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида ушлаб бериш, маҳкумларни топшириш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқулладилар.

Қайд этилишича, мазкур шартноманинг ратификация қилиниши суд муҳокамаси самарадорлигини оширишга ва жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳужжатга кўра маҳкумларни топшириш Қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ шартнома тузувчи томонларнинг мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Маҳкумларнинг жазони ўз мамлакатида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам учрашиш имконини ҳам яратади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотаётганларни қўлга туширди

Тўрткўл туманида яшовчи шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи фуқаро ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжалигига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида ушланди.

Фарғона тумани яшовчи фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎3
Тошкентда ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошди

Бу ҳақдаги қарор кеча, 24 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланди.

👉 https://effect.uz/4774

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат активларини бошқариш агентлиги нима қиляпти?

Сенатор Одилжон Иминов Сенатнинг 47-ялпи мажлисида бир неча йилдан бери сотилмай турган давлат мулки объектлари турган сари талон-тарож қилиниши, қўлдан-қўлга ўтишини таъкидлаб, ушбу масалаларда Давлат активларини бошқариш Агентлиги нима иш қилаётгани ҳақида агентлик вакилига савол берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Тошкентда “ақлли” бекатлар пайдо бўлади

Велосипед ва самокат фойдаланувчилари тураргоҳдан бепул фойдаланади.

👉 https://effect.uz/4775

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган собиқ полициячи қамоқхонада сўйиб кетилди

Унинг аҳволи оғир, дея ёзмоқда АҚШ нашрлари.

Собиқ офицер 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг, дастлаб АҚШда, сўнгра бутун Европада “Black lives matter” номли оммавий норозилик намойишлари бошланганди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎5
Викинглар телесериалидаги "Қирол Рагнар" Истанбулга туристик мақсадда ташриф буюрди

Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.

👉 https://effect.uz/4776

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Викинглар телесериалидаги "Қирол Рагнар" Истанбулга туристик мақсадда ташриф буюрди Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди. 👉 https://effect.uz/4776 Telegram | Facebook | YouTube…
Наманганда қизамиққа чалинган болалар учун даволаниш ўринлари етарли – Санэпидқўмита

Вилоятда Қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида.

👉 https://effect.uz/4778

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ўзбекистон Францияга аламли тарзда енгилиб, ЖЧни тарк этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги юришини чорак финалда тўхтатди.

👉 https://effect.uz/4779

Telegram | Instagram | You Тube
👍19😢7👎2
Наманган Ҳиндистон билан АйТи соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида келишувга эришди

Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг етакчи АйТи компаниялари, шу соҳадаги олий таълим масъуллари билан учрашув ўтказди.

Делегация, таркибида Ҳиндистонга келган SoftPlus компанияси раҳбари Хайрулла Мелибоев Чандигарҳ шаҳрида бўлиб, дунёнинг 22 давлатидан келган мутахассислар иштирокидаги форумда қатнашиб, янги лойиҳалар билан юртга қайтишни режалаштирган.

Деҳлининг Кибер Сити туманида дунёнинг 20 дан ортиқ компаниялари ўз филиалларини очган бўлиб, элчихонамиз ёрдамида Ўзбекистондан АйТи хизматлар экспортини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

👉 https://effect.uz/4780

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Андижонда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Вилоятнинг Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
Ижтимоий тармоқларда дарсликларнинг имло хатолари ҳақида урчиётган постларни кўряпмиз, аммо бу дарсликлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталаётганларни эса кўрмаяпмиз, ёки улар янги дарсликларнинг ижобий ютуқларини кўришга кўзларини беркитиб олганми? – Депутат янги дарсликлар ҳақида


Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова фарзанди билан дарс қилиш жараёнида янги дарсликлардаги ўзгаришларига тўхталди.

Баъзан иш, баъзан бошқа сабаблар билан бўлиб, 2-синфда таҳсил оладиган қизимнинг дарс тайёрлашига ёрдам бера ололмаётгандим. Лекин охирги вақтларда ҳамма баҳона ва сабабларни бир четга суриб, уй вазифаларини биргаликда тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз.

Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим. Шу боис кейинги вақтларда мактаблардаги таълим дастури ёки дарсликлар ҳақида билдирилаётган турли хил фикр ва изоҳларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб боряпман.

Шундан кейин ҳам она, ҳам депутат сифатида дарсликларимизнинг мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бу борада ўз фикрларимни сизлар билан бўлишиб борaман


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎5
Фарғонада директорни дўппослаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди

Мажбурий обунани таъминламагани учун калтакланган коллеж директори бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди.

👉 https://effect.uz/4781

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎31👍7