Исроил 24 нафар фаластинлик аёл ва 15 нафар ўсмирни озод этади
Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича комиссари Кадура Фареснинг сўзларига кўра, Ғарбий Соҳилда ёки Қуддусда яшовчи барча маҳбуслар Исроилнинг Офер ҳарбий қамоқхонасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилади.
👉 https://effect.uz/4756
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👍3👎1
Давлат мулкини хусусийлаштиришга оид муносабатлар такомиллаштирилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/4757
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/4757
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кира бошлади
Эрталаб соат 6:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув кучга кирди.
👉 https://effect.uz/4758
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Эрталаб соат 6:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув кучга кирди.
👉 https://effect.uz/4758
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ваколатлари кенгайтирилмоқда
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/4759
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/4759
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2
Пойтахт ҳокимлиги бир пиёла чой устида суҳбатлашиш ва яна бошқа тадбирлар учун 10 млрд сўм ажратди
Шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.
👉 https://effect.uz/4760
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.
👉 https://effect.uz/4760
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎17👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда кўчага “мусор” ташаган фуқаро камерага тушиб қолди ва жаримага тортилди
Ман этилган жойга ахлат ташлаган фуқаро 330 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Ман этилган жойга ахлат ташлаган фуқаро 330 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎2
Ушбу мамлакатни ўз муаммолари билан якка қолдириш мумкин эмас - Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати билан мулоқот ўрнатишга чақирди.
👉 https://effect.uz/4761
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати билан мулоқот ўрнатишга чақирди.
👉 https://effect.uz/4761
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍281👎7🔥1
Тошкент ер усти метро бекатларида иш тартиби ўзгаради
“Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, 25 ноябрь санасидан "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари иш режими соат 6:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Шунингдек, Тузел (3-бекатидан) Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.
(Маълумот ўрнида 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Тузел-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.)

⚡️ Расман! "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта Ўзбекистон чемпиони
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳсда "шерлар" "Сурхон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 16-бор мамлакат чемпионига айланди.
👉 https://effect.uz/4763
Telegram | Instagram | YouТube

👎32👍7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода тарбияланувчини калтаклаган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди, унинг ҳаракатлари устидан суриштирув бошланган
Бухорода хусусий боғча тарбиячисининг ўз тарбияланувчисини уриб "тартибга чақираётганлиги” акс этган видеоёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилган.
Жараёнда ушбу ҳолат жорий йилнинг 20-ноябр куни соат 9:30 ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги аниқланган.
Вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍5👎1
Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпи шўрланган
Сенаторлар томонидан “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/4762
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Сенаторлар томонидан “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
👉 https://effect.uz/4762
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз бунга муносибсиз» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев чемпионларни табриклади
Чемпионларни тақдирлаш маросимида «Пахтакор» клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.
У Суперлига-2023 чемпионлигидан кейин «Пахтакор» жамоасини навбатдаги соврин билан табриклади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Чемпионларни тақдирлаш маросимида «Пахтакор» клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.
У Суперлига-2023 чемпионлигидан кейин «Пахтакор» жамоасини навбатдаги соврин билан табриклади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎21👍10
Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга ташрифи якунланди
Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
👉 https://effect.uz/4764
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
👉 https://effect.uz/4764
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍126👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔊
❗️Unda Qarshi shahrida yaqinda ochilgan "Muborak store" savdo markaziga tashrif buyuring.
❇️ 7000 turdagi mahsulotlar:
📺 Maishiy texnika
🔌 Elektronika
⚙️ Aksessuarlar
🍽 Turkiya idishlari
🛵 Skuterlar
🛞 Avtomobil jihozlari
Ⓜ️ "Muborak store"da sifat birinchi o‘rinda. Narxlar, chegirmalar va aksiyalar bu alohida mavzu...
✅ Keling baxosini beravering
☎️ +998882004000
🫡 @muborakstore_admin
➡️ Manzil: Qarshi shahar, I.Karimov ko'chasi, 301 uy. Eski do'stlik market. 📍Локация
Sifatli maishiy texnika izlayapsizmi? ❗️Unda Qarshi shahrida yaqinda ochilgan "Muborak store" savdo markaziga tashrif buyuring.
❇️ 7000 turdagi mahsulotlar:
📺 Maishiy texnika
🔌 Elektronika
⚙️ Aksessuarlar
🍽 Turkiya idishlari
🛵 Skuterlar
🛞 Avtomobil jihozlari
Ⓜ️ "Muborak store"da sifat birinchi o‘rinda. Narxlar, chegirmalar va aksiyalar bu alohida mavzu...
✅ Keling baxosini beravering
☎️ +998882004000
🫡 @muborakstore_admin
➡️ Manzil: Qarshi shahar, I.Karimov ko'chasi, 301 uy. Eski do'stlik market. 📍Локация
Реклама👍4👎1
Энди интернетда шантаж қилганларга, бировнинг овози ва суратини ўзгартириб товламачилик қилганларга ҳам жазо белгиланади
Жиноят кодексидаги (165-модда) товламачилик тушунчасига ўзгартириш киритилиб, шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
👉 https://effect.uz/4765
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Жиноят кодексидаги (165-модда) товламачилик тушунчасига ўзгартириш киритилиб, шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
👉 https://effect.uz/4765
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президентга берган ваъдасини бажариш ортидан турли босимларга учраган наманганлик тадбиркор қамоққа олинди – Манба Янги Наманган туманида МФЙ биноси ва спорт майдончаси қурган тадбиркор Анасхон Дедабоев билан 5 кундан бери алоқа узилган. Унга яқин манбалар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ПА диққатига! Президентга берган ваъдани бажарган наманганлик тадбиркор тириклайин “тобутга” жойланди...
Янги Наманган туманида фаолият олиб борган тадбиркор Анасхон Дедабоев 18 ноябрь куни ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб қамоққа олинган. Effect.uz тадбиркор билан 12 ноябрь куни суҳбатлашган эди.
Дедабоев суҳбат давомида Президент билан тасодифий кўришганидан афсусда эканлигини билдирган.
Нега деганда Анасхон ўша учрашувда давлат раҳбарига ўз ҳисобидан Маҳалла биноси ва спорт майдончаси қуриб беришни ваъда қилган эди ва орадан вақтлар ўтиб, турли таҳдид-босимларга қарамасдан лафзининг устидан чиққан. Бунга эса Президент билан учрашувдан сўнг туман "катталари"нинг таъсирлари сабаб бўлган.
2022 йил охирида маҳалла биноси фойдаланишга топширилган, спорт майдончасига ихлосмандлар кела бошлади. Орадан мана бир йил ўтмасдан спорт майдончаси ёқиб юборилди, тадбиркорнинг ўзи эса айни кунда қамоқда қолмоқда.
Тадбиркор ушбу ҳаракатлар ҳақида шундай деди:
Маълумот ўрнида, А.Дедабоев ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Жиноий иш тафсилотлари тегишли идоралар томонидан ҳозирча оммага очиқланмаяпти.
👉 Тўлиқ репортаж

“Бу кишилар мени ўзим ясаган тобутга жойламоқчи бўлишди, уйимга келиб калтаклашди, ота-онам, фарзандларимни қийналишига сабабчи бўлдим. Ахир менинг айбим Президентга берган ваъдамни бажарганимми? Босимлар деярли ҳар куни бўларди, чидаб келдим. Лекин “газон”ни ёқишди, маҳалла биносини ҳам ёқиб юбормоқчи бўлишди.
Туман ҳокими ва прокурорининг менда қандай алами бор. Президентга маҳалла биносининг албомини юборганман, лекин у етиб борган ёки бормаганини билмайман.
Турли дашномлардан чарчадим, маҳалла биносини бирор уйга муҳтожларга бермоқчиман, агар бошқа мақсадларда сўрашса, яъни кутубхона, таълим даргоҳи қилишмоқчи бўлса, мен бинони шунчаки бепулга бераман. Мени қийнаганларга бу дунёда ҳам у дунёда – Аллоҳ олдида жавобгарлик борлигини эслатмоқчиман”.

👎38👍34😢8🔥1