EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
⚡️ Ўзбекистонда Telegram мессенжерида носозликлар юзага келмоқда

Фойдаланувчилар иловага киришида ноқулайликларга учраяпти. Айни дам Telegram VPN билан муаммоларсиз ишламоқда.

@effectuz_live
👍10👎1
Андижонда «Мурувват» уйининг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Мансабдор ва қурувчилар 4 млрддан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

“Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг собиқ директори М.М. қурилиш ишлари учун ажратилган 4 млрд. сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани” хусусидаги хабар юзасидан Андижон вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, вилоят прокуратураси томонидан “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида жами 1 млрд. 74 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича қурилишни амалга оширган жамиятлар ҳамда интернат уйининг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича қизлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

👉 https://effect.uz/4749

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍22🔥3👎1
Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 24 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда масалалар муҳокамаси жараёнини Сенатнинг Youtube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3👍2
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Илҳом Алиев билан музокара ўтказди

Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

👉 https://effect.uz/4751

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍71👎2
Навоий ва Бухорода 16 минг донадан ортиқ қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Навоий вилоятида 19 хил турдаги жами 9 326 дона бўлган 466,3 млн сўмлик, Бухоро вилоятида эса 6 800 дона бўлган 133,2 млн сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари қўлга олинган. Ҳолат юзасида жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/4752

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
Ўзбекистонда беш марта ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 4-марта ер қимирлагани қайд этилган эди.

👉 https://effect.uz/4753

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Бугундан Ғазо секторида тўрт кунлик сулҳ паузаси бошланди

Исроиллик гаровга олинганлар аввал Мисрга, фаластинлик маҳбуслар эса Фаластин маъмурияти назорати остидаги Ғарбий Соҳилга етказилади.

👉 https://effect.uz/4754

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда итни тепиб, эгасининг қўлтиқ таёғини олиб қўйган фуқаро жаримага тортилди

Фуқаро турар-жой биноси ҳовлисида сайр қилиб юрган жониворни қувиб солган ва унинг эгаси бўлган кекса аёлни сўкиб, қўлтиқ таёғини олиб қўйган.

Ит саратон касаллигига чалинган бўлган. Ҳуқуқбузар фуқаро эса 330 минг сўм жаримага тортилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1🔥1
Андижонда матбуот хизматларининг ойлик маоши тўланмаяптими?

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ва туманлардаги матбуот ходимларининг ойлик маоши тўланмаётганлиги айтилган хабарларга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/4755

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Марказий банк 27 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Исроил 24 нафар фаластинлик аёл ва 15 нафар ўсмирни озод этади

Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича комиссари Кадура Фареснинг сўзларига кўра, Ғарбий Соҳилда ёки Қуддусда яшовчи барча маҳбуслар Исроилнинг Офер ҳарбий қамоқхонасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилади.

👉 https://effect.uz/4756

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Давлат мулкини хусусийлаштиришга оид муносабатлар такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

👉 https://effect.uz/4757

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кира бошлади

Эрталаб соат 6:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув кучга кирди.

👉 https://effect.uz/4758

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ваколатлари кенгайтирилмоқда

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/4759

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2
Пойтахт ҳокимлиги бир пиёла чой устида суҳбатлашиш ва яна бошқа тадбирлар учун 10 млрд сўм ажратди

Шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.

👉 https://effect.uz/4760

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎17👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда кўчага “мусор” ташаган фуқаро камерага тушиб қолди ва жаримага тортилди

Ман этилган жойга ахлат ташлаган фуқаро 330 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎2
Ушбу мамлакатни ўз муаммолари билан якка қолдириш мумкин эмас - Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати билан мулоқот ўрнатишга чақирди.

👉 https://effect.uz/4761

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍281👎7🔥1
Тошкент ер усти метро бекатларида иш тартиби ўзгаради

“Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, 25 ноябрь санасидан "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари иш режими соат 6:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Шунингдек, Тузел (3-бекатидан) Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

(Маълумот ўрнида 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Тузел-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.)

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1