EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Украинада санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармон тасдиқланди. Фармонда Ўзбекистон ширкатлари ва фуқаролари ҳам бор

Президент Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида санкция остига тушганларни Россия тажовузкорлиги учун тўғридан-тўғри ишлашда ёки унга ёрдам беришда айблаган.

👉 https://effect.uz/4747

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎10👍6
Тошкент халқаро аэропортига янги директор тайинланди

Пўлатов Жасур Шуҳратович — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Пўлатов бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1😢1
Президентга берган ваъдасини бажариш ортидан турли босимларга учраган наманганлик тадбиркор қамоққа олинди – Манба

Янги Наманган туманида МФЙ биноси ва спорт майдончаси қурган тадбиркор Анасхон Дедабоев билан 5 кундан бери алоқа узилган. Унга яқин манбалар тадбиркор бугунги кунда қамоққа олинганини билдирди.

Effect.uz Дедабоевнинг ичкарига олингани тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот ололмади.

Лекин тадбиркорнинг спорт майдончаси ёқиб кетилиши ортидан у туман ҳокими ва прокурори билан бунгача содир бўлган турли низолар ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида айрим иддаоларни очиқлаган эди.

Дедабоев Президент Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи чоғида маҳаллага янги замонавий бино қуриш бўйича берган ваъдасини бир қанча қийинчиликлар ортидан 2022 йил 17 декабрь куни бажаришга эришди. Қийинчиликлар бу, МФЙ биноси ер майдони машмашалари ортидан содир бўлган.

Президент маъсулларга топшириқ берган, улар эса ишга панжа ортидан қараган. Унга мунтазам равишда турли тазйиқ ва психологик, жисмоний босимлар уюштирилган.

“Ҳамма “сен ғолиб бўлдинг, охиригача олиб бординг” деди, аслида мен ютқаздим. Сабаби ота-онамни жуда қийнаб қўйдим...

Уларни доим кўнглини кўтариб юришга ҳаракат қилгандим. Лекин мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим, ютмадим”, — деган эди тадбиркор МФЙ биноси очилишида.


Effect.uz Анасхон Дедабоев қамалишидан аввал у билан ҳолат бўйича суҳбатлашиб, интервью ташкил қилган эди. Суҳбат тез орада оммага ҳавола қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Ўзбекистонда “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади

“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/4748

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍161👎1
Косонсойда жиноий жарима тўламаганларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида жиноий жарималарни ўз муддатида тўламаган 3 нафар фуқаронинг иши мазмунан кўриб чиқилган.

Аниқланишича мазкур фуқаролар жиноят содир этканликда айбланиб, уларга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Мазкур суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан жаримани ўз вақтида тўлаши юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ана шу вақтда қарздорлик, яъни давлат фойдасига ундириладиган жарима тўланмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Шундан сўнг ҳам бартараф этилмгани учун судга ижро усулини ўзгариб беришга тақдимнома киритилган. Бўлиб ўтган судда фикр-мулоҳазалар атрофлича тингланиб, 1 нафарига қарздорликни тўлаши юзасидан муддат берилган, 2 нафар фуқаро озодликдан чекланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
⚡️ Ўзбекистонда Telegram мессенжерида носозликлар юзага келмоқда

Фойдаланувчилар иловага киришида ноқулайликларга учраяпти. Айни дам Telegram VPN билан муаммоларсиз ишламоқда.

@effectuz_live
👍10👎1
Андижонда «Мурувват» уйининг мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Мансабдор ва қурувчилар 4 млрддан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

“Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг собиқ директори М.М. қурилиш ишлари учун ажратилган 4 млрд. сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани” хусусидаги хабар юзасидан Андижон вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, вилоят прокуратураси томонидан “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида жами 1 млрд. 74 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича қурилишни амалга оширган жамиятлар ҳамда интернат уйининг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича қизлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

👉 https://effect.uz/4749

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍22🔥3👎1
Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 24 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда масалалар муҳокамаси жараёнини Сенатнинг Youtube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3👍2
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Илҳом Алиев билан музокара ўтказди

Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

👉 https://effect.uz/4751

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍71👎2
Навоий ва Бухорода 16 минг донадан ортиқ қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Навоий вилоятида 19 хил турдаги жами 9 326 дона бўлган 466,3 млн сўмлик, Бухоро вилоятида эса 6 800 дона бўлган 133,2 млн сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари қўлга олинган. Ҳолат юзасида жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/4752

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
Ўзбекистонда беш марта ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 4-марта ер қимирлагани қайд этилган эди.

👉 https://effect.uz/4753

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Бугундан Ғазо секторида тўрт кунлик сулҳ паузаси бошланди

Исроиллик гаровга олинганлар аввал Мисрга, фаластинлик маҳбуслар эса Фаластин маъмурияти назорати остидаги Ғарбий Соҳилга етказилади.

👉 https://effect.uz/4754

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда итни тепиб, эгасининг қўлтиқ таёғини олиб қўйган фуқаро жаримага тортилди

Фуқаро турар-жой биноси ҳовлисида сайр қилиб юрган жониворни қувиб солган ва унинг эгаси бўлган кекса аёлни сўкиб, қўлтиқ таёғини олиб қўйган.

Ит саратон касаллигига чалинган бўлган. Ҳуқуқбузар фуқаро эса 330 минг сўм жаримага тортилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1🔥1
Андижонда матбуот хизматларининг ойлик маоши тўланмаяптими?

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ва туманлардаги матбуот ходимларининг ойлик маоши тўланмаётганлиги айтилган хабарларга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/4755

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Марказий банк 27 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Исроил 24 нафар фаластинлик аёл ва 15 нафар ўсмирни озод этади

Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича комиссари Кадура Фареснинг сўзларига кўра, Ғарбий Соҳилда ёки Қуддусда яшовчи барча маҳбуслар Исроилнинг Офер ҳарбий қамоқхонасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилади.

👉 https://effect.uz/4756

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Давлат мулкини хусусийлаштиришга оид муносабатлар такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

👉 https://effect.uz/4757

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1