EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги музейларга 2024 йилда ташриф буюрувчи меҳмонлар сони 4 млн.га етказилиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Агентлик директори Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ва ҳокимлар ён дафтарига ёзиб оладиган Президент эътирозлари

Президент 44 млн 800 минг гектар ер майдони ва 8 млн 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмаганини айтди.

"Ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 млрд долларни ташкил қилади. Ваҳоланки, уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан 4-5 баравар кўп. Минг афсуски, бунинг ҳисоб-китобини ҳокимлар ва вазирлар ўйлаб ҳам кўргани йўқ", деди Мирзиёев.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍124👎4
Тошкентда ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Бунинг натижасида болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.

👉 https://effect.uz/4743

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 8 ёшли қизини маст ҳолда урган она шаҳардаги аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилди

Унинг қизи эса Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Ҳозирда онанинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SAMSUNG: Shubhali takliflarni rad etib rasmiy mahsulotni tanlang!

Rasmiy dilerlar hamda Samsung rasmiy do'konlaridan mahsulot xarid qilib, siz quyidagilarga ishonch hosil qilishingiz mumkin:

Rasmiy tarzda ro'yxatdan o'tkazilgan IMEI-kodi;
1 yillik kafolat va uning doirasida qurilmaga bepul xizmat ko'rsatish;
Kompaniya aksiya va chegirmalarida ishtirok etish imkoniyati 🎉

*Qurilmadagi kamchiliklarni bepul bartaraf etish belgilangan kafolat doirasida amalga oshiriladi.
__

Откажитесь от выбора сомнительных предложений в пользу официальной продукции!

Приобретая товар у официальных дилеров и в фирменных магазинах Samsung, вы можете быть уверены в:

Официально зарегистрированном IMEI-коде;
Гарантии в 1 год, в рамках которой предусмотрено бесплатное обслуживание устройства;*
Возможности участия в акциях и скидках компании 🎉

*Бесплатное устранение неполадок в устройстве возможно в рамках установленных гарантий.

Reklama
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳокимиятдан азият чекканлар! Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғу. Бутун бошли оилани уйсиз кўчада қолдириб кетаётгандекмиз гўё. Бир неча кун аввал Effect.uz таҳририятига Яккасарой…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Илтимос қиламиз, ўтириб гаплашамиз, сизни уйингиздан ҳозир ҳеч ким чиқармайди” – Яккасарой ҳокими фуқароларга ёрдам бермоқчи

Effect.uz таҳририятига Яккасарой тумани Мерос маҳалласи Чўпон ота кўчаси 48-50 уйда истиқомат қилувчи оиладан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда уй-жой масаласи кўтарилган бўлиб, бир оиланинг ягона бошпанаси ҳокимиятнинг судга киритган даъво аризасидан сўнг тортиб олиниши ҳақида гап кетади.

“Маҳалла” каналининг “Репортёр” кўрсатуви ҳам мазкур масалага эътибор қаратиб, вазият бўйича туман ҳокими Нилуфар Аллабергановага микрофон тутди.

“МИБга илтимос қиламиз, ижро ишини кейинга қолдириб туришади. Кейин қабулимга келасиз, гаплашамиз, ижрочини, юристни чақирамиз. Ўтириб гаплашамиз, нима қилса бўлади? Сизни уйингиздан ҳозир ҳеч ким чиқармайди”, деган Аллаберганова.


Маълумот ўрнида, уй эгалари 1996 йилда ҳовлини тилхат асосида сотиб олишган. Ўша пайтлар кадастр ҳужжатларига эътибор у қадар юқори бўлмагани сабаб уйнинг ҳужжатлари бизда, яна сотган одамнинг ҳам тилхати бор деб ишониб қолган.

Қарабсизки, 2016 йилда хонадон эгалари уйни номига расмийлаштириш ҳаракатига тушган, бироқ, ҳокимият ходимлари негадир ўзларини пайсалга солишган. 2018 йилда эса яшаб турган уйлари ҳокимият захирасига олинади ва оилани уйдан чиқариш учун судга даъво аризаси киритилган.

Шундан сўнг, 2019 йилда ҳокимият фойдасига ҳал қилинган суднинг қарори билан уй бошқа номига расмийлаштириб берилади. Мана неча йилдирки, оиланинг мурожаат қилиб бормаган ташкилот қолмаган!

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтин конидаги жанжал: Самарқандда муштумзўрга чора кўриш нега кечикяпти?

Самарқанднинг Қўшработ туманида донгдор Зармитан олтин кони жойлашган. Ўн йиллар олдин бу ерда олтинни қайта ишловчи заводнинг ишга туширилиши мамлакат иқтисодиётига таянч ўлароқ шу яқин атрофда яшовчиларнинг хам иқтисоди кўтарилишига замин яратгани бор гап.

Қўшни Пайариқ туманидан бўлган отаси ёшлигида оламдан ўтиб ёлғиз она қаромоғида қийинчилик кўриб улғайган Қудрат Жўраев шу олтин конига ишга кириб оиласига, онасига уч-тўрт сўм ишлаб, рўзғорга унча-мунча қарашиб бошлаган яқинда тенгини учратиб уйланган эди.

Шундай фарахбахш кунларнинг бирида жорий йилнинг 13 ноябр куни ишга борган қудрат Жўраев машинасини автотураргоҳга қўяётган маҳал Илҳом Бегматов исмли кон қўриқчиси йигитдан машинани бошқа жойга олишни талаб қилади.

Орада жанжал чиқиб Қудратнинг кичик жуссали ва нимжонлигидан фойдаланиб, жағи синганига қадар дўппослайди. Калтакланган Қудрат Жўраев ҳозир шифохонада, муштумзўр эса “қўлларингдан ҳеч нарса келмайди” деган фикр билан конда ишини давом эттирмоқда.

Жағлари синиб кетган Жўраев, уни даволаётган доктор хамда дарду дунёси остин –устун онаизорни сухбатга тордик. Ишонамизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъуллари қонун ҳаммага баробарлигини эслатиб қўйишади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍19👎1🔥1
⚡️Кўринмас “қотил” – Ис гази билан курашганда… (Катта мақола)

Йил якунланиб бормоқда, ҳисоботларни ёпишга агар ҳозирдан тайёргарлик кўрмасак, натижаларимиз яхши бўлмайди. Ишни кейинги йилга «перенос» қиламан, деб юрмаларинг, ҳамма ишни тамомлашга ишлайди...


Ис гази – қанчадан – қанча бегуноҳлар умрига зомин бўлган кўринмас қотил. Унинг фожиавий оқибатлари билан курашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Бу кўринмас ёв билан курашишда айрим соҳа ҳодимлари борки уларнинг қилаётган ишлари, фидойиликлари ҳар қанча таҳсинга сазовор.

Шундай соҳа вакиларидан бири терговчилардир. Ушбу эълон қилинаётган мақолада айнан ИИВ тизимида фаолият юритаётган терговчининг кўринмас “қотил” билан курашдаги воқеалар тилга олинади.

👉 https://effect.uz/4745

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Молдовада фермерлар "оёққа турди"

Кишинёвга тракторларида етиб келган норози молдовалик фермерлар бош вазир билан учраша олмагач, ҳукумат биноси ёнида тунаб қолишди. ТАСС мухбирининг хабар беришича, Кишинёвнинг бош майдонида ўнлаб қишлоқ хўжалиги техникалари бор.

Фермерлар ҳукуматдан ғалла етиштирувчиларга нисбатан қарздорлик учун жаримага мораторий жорий этишни ва ўтган йилги қурғоқчиликдан жабр кўрган соҳага молиявий ёрдамни ошириш, шунингдек, дон нархининг тушишини талаб қилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги энг катта касалхона остидаги ҲАМАС ер ости бункерининг кўриниши

Унда ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарса бор: кондиционер, ошхона, ҳаммом ва ухлаш жойлари, туннеллар эса мактаб ва масжидга олиб чиқади.

Исроил армиясининг таъкидлашича, террорчилар ЦАХАЛ шифохонага ҳужум қилмаслигини билиб, ундан бошпана сифатида фойдаланган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎12👍4
Сурхондарё вилоятида “Қўриқлаш” хизмати юзасиздан тарғибот тадбири ўтказилди

Тадбирда уй ва хонадон, объектларда ўрнатиладиган замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг афзалликлари, тадбиркорларга ва фуқароларга қулайлик томонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

👉 https://effect.uz/4746

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎6👍4
Қувасой шаҳрида 2 туп толни кесишга рухсат берган маҳалла раиси жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.

👉 https://effect.uz/4744

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада 320 дан ортиқ дарахт нобуд бўлиш арафасида

Фарғона шаҳар Аэропорт кўчасида жойлашган ҳудудда 320 дан ортиқ дарахт нобуд бўлиши мумкин. Сабаби ушбу ҳудуд Фарғона туман ҳокимининг 2021 йил 3 июнь кунги 448-сонли қарори билан “The Info Management“ МЧЖга ажратиб берилган. Ҳозирда ушбу ҳудуд МЧЖ томонидан ўраб олинган ва қурилиш ишлар амалга оширилиши керак. Лекин ушбу ҳудуддаги дарахтлар 1 июль куни Фарғона туман инспекцияси томонидан хатловга олиниб, “МЧЖ раҳбари М.О га 78-сон билан рўйхатга олинган мажбурий кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги томонидан қурилиш қилиш учун чиқарилган аввалги қарорни бекор қилиш учун судга даъво аризаси киритилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2
Андижонда эркак киши ўз жонига қасд қилди

Аниқланишича, 2023 йил 30 октябрь куни соат 12:00 ларда Хонобод шаҳрида яшаган, сўнгги пайтлар рухий тушкунликка тушган фуқаро Ж.Ш. Қўрғонтепа туманида жойлашган “Қорасув-Хонобод” темирйўл бекати ёнидаги кўприкка арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, марҳум Ж.Ш. нинг ўз жонига қасд қилганлик сабаблари терговга қадар текширув йўли билан текширилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎1
Украинада санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармон тасдиқланди. Фармонда Ўзбекистон ширкатлари ва фуқаролари ҳам бор

Президент Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида санкция остига тушганларни Россия тажовузкорлиги учун тўғридан-тўғри ишлашда ёки унга ёрдам беришда айблаган.

👉 https://effect.uz/4747

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎10👍6
Тошкент халқаро аэропортига янги директор тайинланди

Пўлатов Жасур Шуҳратович — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Пўлатов бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1😢1
Президентга берган ваъдасини бажариш ортидан турли босимларга учраган наманганлик тадбиркор қамоққа олинди – Манба

Янги Наманган туманида МФЙ биноси ва спорт майдончаси қурган тадбиркор Анасхон Дедабоев билан 5 кундан бери алоқа узилган. Унга яқин манбалар тадбиркор бугунги кунда қамоққа олинганини билдирди.

Effect.uz Дедабоевнинг ичкарига олингани тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот ололмади.

Лекин тадбиркорнинг спорт майдончаси ёқиб кетилиши ортидан у туман ҳокими ва прокурори билан бунгача содир бўлган турли низолар ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида айрим иддаоларни очиқлаган эди.

Дедабоев Президент Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи чоғида маҳаллага янги замонавий бино қуриш бўйича берган ваъдасини бир қанча қийинчиликлар ортидан 2022 йил 17 декабрь куни бажаришга эришди. Қийинчиликлар бу, МФЙ биноси ер майдони машмашалари ортидан содир бўлган.

Президент маъсулларга топшириқ берган, улар эса ишга панжа ортидан қараган. Унга мунтазам равишда турли тазйиқ ва психологик, жисмоний босимлар уюштирилган.

“Ҳамма “сен ғолиб бўлдинг, охиригача олиб бординг” деди, аслида мен ютқаздим. Сабаби ота-онамни жуда қийнаб қўйдим...

Уларни доим кўнглини кўтариб юришга ҳаракат қилгандим. Лекин мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим, ютмадим”, — деган эди тадбиркор МФЙ биноси очилишида.


Effect.uz Анасхон Дедабоев қамалишидан аввал у билан ҳолат бўйича суҳбатлашиб, интервью ташкил қилган эди. Суҳбат тез орада оммага ҳавола қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Ўзбекистонда “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади

“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/4748

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍161👎1
Косонсойда жиноий жарима тўламаганларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида жиноий жарималарни ўз муддатида тўламаган 3 нафар фуқаронинг иши мазмунан кўриб чиқилган.

Аниқланишича мазкур фуқаролар жиноят содир этканликда айбланиб, уларга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Мазкур суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан жаримани ўз вақтида тўлаши юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ана шу вақтда қарздорлик, яъни давлат фойдасига ундириладиган жарима тўланмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Шундан сўнг ҳам бартараф этилмгани учун судга ижро усулини ўзгариб беришга тақдимнома киритилган. Бўлиб ўтган судда фикр-мулоҳазалар атрофлича тингланиб, 1 нафарига қарздорликни тўлаши юзасидан муддат берилган, 2 нафар фуқаро озодликдан чекланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5