EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда давлатга 12 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсад қилади. У электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона “Ватсмайнер М21S” қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улайди.

Натижада 2020 йилдан 2023 йилга қадар мазкур шахс жами 2 млн. 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд. 369 млн. сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилгани аниқланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга зарар қарийб 35 миллиард: Чирчиқ дарёсидан катта миқдорда қум-шағал қазилаётгани аниқланди

Бу Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида маълум бўлган.

👉 https://effect.uz/4735

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Истанбулнинг рамзларидан бири бўлган тарихий Ҳайдарпаша вокзали асл ҳолига келтирилмоқда

Тарихидаги энг кенг қамровли қайта тиклаш ишлари олиб борилган Ҳайдарпаша вокзали, бир фильмдаги эпизоддан келиб чиқиб асл ҳолига келтирилди ва аланга остида қолган томи янгиланди.

👉 https://effect.uz/4736

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамас Исроил аскарлари билан тўқнашувлар тасвирини эълон қилди

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Ўзбекистонлик журналист Украинада ҳалок бўлди

Телевидениеда 18 йилдан кўпроқ муддат ишлаган Мақсудов сўнгги пайтларда “Россия 24” телеканали мухбири сифатида Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларнинг бориши ҳақидаги репортажни суратга олиш, тайёрлаш ва эфирга узатиш билан шуғулланиб келаётганди.

👉 https://effect.uz/4737

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уйларнинг электр тармоқларига таъсири хавотирли даражадами?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Қонунчилик палатасидаги ҳукумат соатида Тошкентда қурилаётган янги кўп қаватли уйларнинг электр тармоқларига таъсири ҳақида гапирди.

Депутат Бобур Бекмуродов пойтахтда янги бино ва иншоотлар қурилиши кўлами кенгайиши эскирган инфратузилмага тушадиган юкламани ошириб юбориши мумкинлиги бўйича хавотирини билдириб, бу бўйича вазирнинг муносабатини сўради.

“Авваллари уни ягона дарча орқали автоматик равишда ҳамма олган бўлса, ҳозирда бу тақиқланди. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги ҳар қандай йирик истеъмолчилар, яъни авваллари 5 мегаваттдан юқори бўлса, ҳозир ҳаттоки 0,5 мегаватт ёки 200 киловатт уланиш бўлса ҳам, Энергетика вазирлиги даражасида, энергоинспекцияни жалб қилган ҳолда, мутахассислар ҳисоб-китобни қилганидан кейин техник шартлар бериляпти”, — деб жавоб берди вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎4
Болалар омбудсманига мансабдор шахсларга огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

👉 https://effect.uz/4738

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Конституция ғамими ёки популизм авжими?

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда давлат органларининг у ёки бу қарори ёхуд ҳаракатига нисбатан Конституцияни рўкач қилиб, ўз фикрини асосли ёки асоссиз эканлигини ўйламасдан бонг уриш, тушуниб-тушунмай популистик чиқишлар, афсуски, одат тарзига айланиб бормоқда.

👉 https://effect.uz/4740

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎7
Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 https://effect.uz/4739

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎2
Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 https://effect.uz/4742

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎7
24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунлар ҳамда Жиноят кодекси ва Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади, Олий суд ва бошқалар таркибини ўзгартириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

👉 https://effect.uz/4741

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“2-3 ойда ҳам 1 кг гўшт емаймиз, фақат Аллоҳдан нажот сўраб яшаяпмиз” – пайариқлик оиланинг азоб-уқубати

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 52 ёшли Баҳодир Фармонов оғир хасталик оқибатида тўшакка михланиб қолган. Унинг оила-аъзолари хусусан, фарзандлари 830 минг сўм ногиронлик нафақаси ҳисобига кун кечиради.

Ачинарлиси, қулаш арафасидаги тўрт девор орасида оиланинг янги туғилган чақалоғи ҳам ҳаётдан баҳраманд бўлмоқда. Республика ишчи гуруҳи томонидан оиланинг аҳволи ўрганилди.

2 ой ичида Пайариқ туманининг олис бир қишлоғида ҳаёти оғир шароитда кечган оила тақдири туман ҳокимлиги бошчилигида маҳалла масъулларининг саъйи-ҳаракати билан таниб бўлмас даражада ўзгарган.

“Бу дегани, агар ҳар бир масалага сидқи дилдан ёндашилса, албатта ечими топилади!”, дейилади ишчи гуруҳ маълумотида.

Баҳодир аканинг оиласига қўшимча ёрдам беришни истаганлар учун:

UZCARD: 8600530445287322
MASTER CARD: 5181000144609286

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍36👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги музейларга 2024 йилда ташриф буюрувчи меҳмонлар сони 4 млн.га етказилиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Агентлик директори Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ва ҳокимлар ён дафтарига ёзиб оладиган Президент эътирозлари

Президент 44 млн 800 минг гектар ер майдони ва 8 млн 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмаганини айтди.

"Ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 млрд долларни ташкил қилади. Ваҳоланки, уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан 4-5 баравар кўп. Минг афсуски, бунинг ҳисоб-китобини ҳокимлар ва вазирлар ўйлаб ҳам кўргани йўқ", деди Мирзиёев.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍124👎4
Тошкентда ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Бунинг натижасида болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.

👉 https://effect.uz/4743

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 8 ёшли қизини маст ҳолда урган она шаҳардаги аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилди

Унинг қизи эса Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Ҳозирда онанинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SAMSUNG: Shubhali takliflarni rad etib rasmiy mahsulotni tanlang!

Rasmiy dilerlar hamda Samsung rasmiy do'konlaridan mahsulot xarid qilib, siz quyidagilarga ishonch hosil qilishingiz mumkin:

Rasmiy tarzda ro'yxatdan o'tkazilgan IMEI-kodi;
1 yillik kafolat va uning doirasida qurilmaga bepul xizmat ko'rsatish;
Kompaniya aksiya va chegirmalarida ishtirok etish imkoniyati 🎉

*Qurilmadagi kamchiliklarni bepul bartaraf etish belgilangan kafolat doirasida amalga oshiriladi.
__

Откажитесь от выбора сомнительных предложений в пользу официальной продукции!

Приобретая товар у официальных дилеров и в фирменных магазинах Samsung, вы можете быть уверены в:

Официально зарегистрированном IMEI-коде;
Гарантии в 1 год, в рамках которой предусмотрено бесплатное обслуживание устройства;*
Возможности участия в акциях и скидках компании 🎉

*Бесплатное устранение неполадок в устройстве возможно в рамках установленных гарантий.

Reklama
👎1