EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
📸 Намангандаги 1-халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмасидан эксклюзив фоторепортаж

Аввалроқ, Янги Наманган туманидаги «Ёшлик барака» бозорида водийда илк бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тарихга мухрланган ажойиб фотосуратлар билан бўлишамиз.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оролнинг қуриган тубига сафар: Иброҳим Тиау ва Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистонда!

БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, чўлланишга қарши кураш конвенцияси (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиау Қорақалпоғистонга борди. Меҳмонга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Иброҳим Тиау Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриб қолган тубида ўрмон экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди, шунингдек, бу ердаги ўрмонзор, Орол денгизи қирғоғи, Очиқ осмон остидаги музейда бўлди.

Азиз Абдуҳакимов Иброҳим Тиауга юртимизда Орол денгизи ҳудудини кўкаламзорлаштириш, чўлланишга қарши кураш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

«Кейинги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида глобал экологик муаммонинг олдини олиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз ҳукумати томонидан бир қатор махсус қарор ва дастурлар қабул қилиниб, уларга мувофиқ ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилди. Ўзбекистон ҳукумати олдида турган асосий муаммолар аҳоли учун ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув етишмаслиги, шунингдек, Орол денгизи қуриб қолган тубининг очиқ майдонларида тез-тез такрорланиб турадиган қум ва чанг бўронларидир», — деди Экология вазири


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Ниагарадаги кўприк устида портлаш содир бўлди, икки киши ҳалок бўлган. Воқеа теракт дея баҳоланмоқда

АҚШ-Канада чегарасидаги Ниагара шаршараси устидаги кўприк назорат-ўтказиш пунктида автомобиль портлатилган.

Кўприк айни вақтда ёпилган, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, ҳарбий хизматчилар яраланган.

Воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан теракт дея баҳоланмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Фаттоҳ” осмонда!

Эрон 1400 км баландликка кўтарила оладиган ва 15 000 км/соат тезликка эга “Фаттоҳ” гипертовушли ракетасидан фойдаланилгани тасвирларни эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Умрзоқов жамоасидан деярли ҳеч ким қолмади, Воитов сўнггилардан бири эди... Сардор Умрзоқов Президент Администрациясининг раҳбари лавозимидан озод этилгач, унинг жамоаси ҳам бирин-кетин ишдан олинмоқда. Жумладан, Суннатилла Бекенов — Президент Администрация…
⚡️Сардор Умрзоқов нега ишдан олинган эди?

Жорий йилнинг 17 август куни Президент администрацияси раҳбари лавозимидан кутилмаганда ишдан бўшатилган Умрзоқов Ўзбекистон президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани айтилади. У жамоатчиликка шундан сўнг деярли кўриниш бергани йўқ.

👉 https://effect.uz/4732

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍14
Қирғизистонда оғир жиноят содир этган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди

Тезкор маълумотларга қараганда, у содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

👉 https://effect.uz/4729

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
ОАВ: Исроилнинг Бокудаги элчихонасига ҳужум Huseyniyyun томонидан уюштирилган

Воқеага изоҳ берар экан, Озарбайжон махсус хизматлари «Исроил фуқаролари ва дипломатларига қарши ҳеч қандай ҳужумга йўл қўймаслигини» маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4731

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Яқинда Энергетика тизими 24 соатлик иш тартибига ўтади

Хабарингиз бор, яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади.

Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.

Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабель ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган. Шу сабабли Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Ўзбекистон олималари учун тарихий натижа: Гули Шайхова Кореядаги халқаро кўргазмада халқаро экспертлар томонидан олқишланди

Олима аёлнинг айтишича, у бир неча марта илмий текширувлар ўтказганидан кейингина, беморларда синовдан ўтказиб, ҳақиқатда фойдали эканлигини аниқланган “NUMA” компаниясининг витамин D3 маҳсулотини ҳам Кореяга олиб борган.

👉 https://effect.uz/4638

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги каналда аёл кишининг жасади топилди

49 ёшли аёл 12 ноябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Жасад 22 ноябрь куни шаҳардан 53 км узоқликда жойлашган "Дўстлик" каналидан топилган.

Текширув давомида аёлнинг мурдасини таниб олиш учун амакисига кўрсатилганда, амакиси аёлнинг кийим-кечакларидан, қош-кўзларидан ва қорин соҳасидаги чандиғидан таниб олган.

Шунингдек, аёлнинг мурдасидан ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу йил аномал совуқ бўлса, газ ва свет муаммосига дуч келмаймизми?” — депутат энергетика вазирига савол берди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонованинг саволига бу йил қиш мавсуми учун қандай таёргарлик кўрилганини тушунтириб, жавоб берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎3
Наманганда 500 млндан ортиқ электр энергия талон-торож қилингани аниқланди

👉 https://effect.uz/4733

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим» — Наманганлик тадбиркор президентга берган ваъдасини бажарди Бугун, 17 декабрь куни Янги Наманган туманида сенсацион воқеа юз берди. Гап шундаки, Президент Шавкат Мирзиёевга ваъда берган тадбиркор Анасхон Дедабаев…
⚡️Президентга берган ваъдасини бажариш ортидан турли босимларга учраган наманганлик тадбиркор қамоққа олинди – Манба

Янги Наманган туманида МФЙ биноси ва спорт майдончаси қурган тадбиркор Анасхон Дедабоев билан 5 кундан бери алоқа узилган. Унга яқин манбалар тадбиркор бугунги кунда қамоққа олинганини билдирди.

Effect.uz Дедабоевнинг ичкарига олингани тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот ололмади.

Лекин тадбиркорнинг спорт майдончаси ёқиб кетилиши ортидан у туман ҳокими ва прокурори билан бунгача содир бўлган турли низолар ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида айрим иддаоларни очиқлаган эди.

Дедабоев Президент Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи чоғида маҳаллага янги замонавий бино қуриш бўйича берган ваъдасини бир қанча қийинчиликлар ортидан 2022 йил 17 декабрь куни бажаришга эришди. Қийинчиликлар бу, МФЙ биноси ер майдони машмашалари ортидан содир бўлган.

Президент маъсулларга топшириқ берган, улар эса ишга панжа ортидан қараган. Унга мунтазам равишда турли тазйиқ ва психологик, жисмоний босимлар уюштирилган.

“Ҳамма “сен ғолиб бўлдинг, охиригача олиб бординг” деди, аслида мен ютқаздим. Сабаби ота-онамни жуда қийнаб қўйдим...

Уларни доим кўнглини кўтариб юришга ҳаракат қилгандим. Лекин мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим, ютмадим”, — деган эди тадбиркор МФЙ биноси очилишида.


Effect.uz Анасхон Дедабоев қамалишидан аввал у билан ҳолат бўйича суҳбатлашиб, интервью ташкил қилган эди. Суҳбат тез орада оммага ҳавола қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 722 дона трансформатор мукаммал таъмирланди – "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев маълум қилди:

✔️2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Жамиятда Марказий штаб ҳамда ҳудудларда вилоят, шаҳар ва туман штаблари ташкил этилди.

✔️Айни пайтда соҳада 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Ҳудудларда 6 300 дан ортиқ ходимдан иборат 1 429 та туну-кун фаолият юритадиган авариявий бригадалар навбатчилиги ташкил этилиб, 1 340 та махсус авто ва техникалар бириктирилди.

✔️Бугунга қадар Жамият томонидан режага асосан 29,6 минг километр тармоқ ҳамда 10,2 мингта трансформаторлар мукаммал таъмирланган бўлса, 6 554 км ҳамда 1 925 та трансформатор янгиланди.

✔️Шу билан бир қаторда жорий йилнинг якунига қадар яна 1 минг километр тармоқ, 320 та трансформаторда якунлаш ишларини амалга оширилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда давлатга 12 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсад қилади. У электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона “Ватсмайнер М21S” қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улайди.

Натижада 2020 йилдан 2023 йилга қадар мазкур шахс жами 2 млн. 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд. 369 млн. сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилгани аниқланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга зарар қарийб 35 миллиард: Чирчиқ дарёсидан катта миқдорда қум-шағал қазилаётгани аниқланди

Бу Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида маълум бўлган.

👉 https://effect.uz/4735

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1