EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Ҳосилдорликни ошириш учун, албатта нав керак, зот керак, насл керак, наслни янгилаш керак» – Наманганда 1-халқаро зотдор ҳайвонлари ва паррандалар кўргазмасининг ғолиблари эълон қилинди

Янги Наманган туманидаги «Ёшлик барака» бозорида водийда илк бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов кўргазмани очиқ дея эълон қилгандан сўнг мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари белгиланган мезонлар асосида ҳайвонлар ва паррандаларни баҳолаб чиқиб, ғолибларни аниқлашган.

Демак: «Энг зотдор қўй» номинацияси бўйича 3-ўрин Иқболжон Эргашевга, 2-ўрин Абдувоҳид Равшановша, 1-ўрин Акрамжон Машрабовга насиб этди.

«Энг зотдор от» номинацияси бўйича 3-ўринни Акмалжон Ибрагимов, 2-ўринни Улуғбек Шералиев, 1-ўринни Акмалжон Юсупов эгаллади.

«Энг зотдор новвос» номинациясида 3-ўрин «Янгиқўрғон чорвадор» фермер хўжалиги, 2-ўрин «Чашмаи сафед» МЧЖ, 1-ўрин эса Носиржон Режаббоев деб топилди. Ғолибларга белгиланган пул мукофотлари топширилди.

Таъкидланишича, тадбирда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар 1000 дан ортиқ чорва ҳайвонлари ва паррандалар билан иштирок этган. Хусусан, қўшни республикалар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланадиган йирик тадбиркорлар Наманганга келишган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш иштирокида амалий семинар: Бизнес-омбудсман Андижонда!

Бугун, 22 ноябрь куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов, ҳокимлик ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш бўйича амалий семинар бўлиб ўтган.

Тадбирда давлат раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, бизнес вакилларини ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари тўғрисида сўз юритилган.

Қайд этилишича, мазкур учрашувда 300 га яқин ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
📸 Намангандаги 1-халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмасидан эксклюзив фоторепортаж

Аввалроқ, Янги Наманган туманидаги «Ёшлик барака» бозорида водийда илк бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тарихга мухрланган ажойиб фотосуратлар билан бўлишамиз.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оролнинг қуриган тубига сафар: Иброҳим Тиау ва Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистонда!

БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, чўлланишга қарши кураш конвенцияси (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиау Қорақалпоғистонга борди. Меҳмонга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Иброҳим Тиау Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриб қолган тубида ўрмон экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди, шунингдек, бу ердаги ўрмонзор, Орол денгизи қирғоғи, Очиқ осмон остидаги музейда бўлди.

Азиз Абдуҳакимов Иброҳим Тиауга юртимизда Орол денгизи ҳудудини кўкаламзорлаштириш, чўлланишга қарши кураш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

«Кейинги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида глобал экологик муаммонинг олдини олиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз ҳукумати томонидан бир қатор махсус қарор ва дастурлар қабул қилиниб, уларга мувофиқ ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилди. Ўзбекистон ҳукумати олдида турган асосий муаммолар аҳоли учун ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув етишмаслиги, шунингдек, Орол денгизи қуриб қолган тубининг очиқ майдонларида тез-тез такрорланиб турадиган қум ва чанг бўронларидир», — деди Экология вазири


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2