EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилди

АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева мазкур маълумотни оммага тақдим этди.

Қайд этилишича, Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун билан МЖтКнинг 175(8)-моддасининг (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) санкцияси кучайтирилиб, жарима суммаси миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модда билан аввал фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган бўлса эндиликда қонун лойиҳасига кўра, мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
Илон Маск X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидан келган даромадни Исроилдаги шифохоналар ва Қизил Ярим Ой жамиятига юборишини эълон қилди

Тадбиркор уларнинг қандай сарфланаётганини ҳам назорат қилишини таъкидлади.

Бундан аввал Маскнинг ижтимоий тармоғи унинг антисемитизм (яҳудийларга душманлик кўзи билан қараш) руҳидаги твитидан сўнг реклама берувчиларнинг норозилигига учраганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍7
Янгийўллик ҳомиладор аёл шифохонада вафот этгани ростми?

Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/4720

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2😢2
Туркиянинг Маданият ва туризм вазири тўққиз ойлик туристлар сони ва туризм даромадларини маълум қилди

Мамлакатга ташриф буюрганлар сони ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошган.

👉 https://effect.uz/4721

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

Кўринишидан вилоятлар аро йўловчи ташувчи "Yutong" автобуси Самарқанд вилояти ҳудудида ағдарилиб кетган. Автобус ичида йўловчилар бўлган бўлиши кумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер ости сувларидан “счётчик” билан фойдаланиш аҳолига таъсир қилмайди

Бу ҳақда сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев депутатнинг саволига жавоб бериб айтиб ўтди.

Вазир янги тартиб катта майдонларни суғориш учун ер ости сувларидан фойдаланадиганларга тааллуқли эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан ер ости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланиш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍9
Ўзбекистон Англияни ютиб, чорак финалга йўл олди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувини ўтказади.

U-17 Жаҳон чемпионати, 1/8 финал

АНГЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 1:2


Голлар: Амир Саидов 4, Жожль Ндала 36, Лазизбек Мирзаев 67, 1:2

Англия: 1. Томми Сетфорд, 2. Жош-Кофи Ачемпонг, 3. Жейден Мегома, 5. Лекли Самуэль (с), 6. Иш Самуэль-Смит, 10. Сам Амо-Амеяв ( 9. Жастин Обоваодуо, 80), 11. Жоэль Ндала, 14. Денни Рейс (4. Финли МакАллистер, 46), 16. Майлс Люис-Скелли, 18. Крис Риг (20. Этан Нванери,63) 19. Мэтти Верхорст

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6. Озодбек Ўктамов (3.Яҳё Ўринбоев, 46), 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев (4.Беҳрузжон Каримов,90), 9.Амирбек Саидов (18.Жасур Ҳикматуллаев,90+4) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов (15. Озодбек Эргашев, , 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.

Telegram | Instagram | You Тube
👍18🔥3👎1
Коня ўзининг хилма-хил ғорлари билан туризм салоҳиятини ошириш истагида

Маданий туризми билан дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни қабул қилиб келадиган Коня, ўзининг улуғвор ғорлари билан ҳам зиёратчиларни жалб этади.

👉 https://effect.uz/4722

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 23 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎2
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги Топ-10 давлатлар эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4723

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва минтақа давлатлари билан алоқаларни гуманитар пауза қилиш тўғрисидаги ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишувни амалга ошириш учун кўмаклашишга тайёр – Россия ТИВ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхона ва лойиҳалар сони барқарор ошиб бормоқда.

Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎4
Янгиҳаёт туманига прокурор тайинланди

Хусан Тохиржонов Янгиҳаёт туманига прокурор этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Тохиржонов тайинловга қадар Бектемир тумани прокурори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎2
Исроил ва ҲАМАС Ғазода 4 кунга ўт очишни тўхтатишга келишди

Келишув шартларида нималар мавжуд эканлиги маълум.

👉 https://effect.uz/4724

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎1
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради

Президент 23-24 ноябрь кунлари Бакуда БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади.

СПЕКАга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон қўшилган.

Дастур мақсади – мамлакатларни жаҳон иқтисодиётига интеграция қилиш.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда ноодатий тарзда йўл қоидасини бузган автомашина камерага тушиб қолди

Катта эҳтимол билан ушбу ҳайдовчи ўзини эмас, атрофидаги машиналарни қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган деб ўйлаган. Ҳайдовчига нисбатан 3 млн 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢2👎1
Сув ҳавзалари атрофидаги бўш ерлар аҳолига бўлиб берилади

Мутасаддиларга сув фонди ерларини тартибга солиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

👉 https://effect.uz/4725

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1