EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Фаластин давлатини яратиш бўйича музокараларга тайёр – Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирдан тайёргарлик кўришга чақирмоқда.


Россия ташқи ишлар вазири минтақа давлатлари Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш механизмида иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.

“Россия Федерацияси Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошлашга чақиради”, деган Лавров.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ГООООЛ

🏆 ЖЧ саралаш

🇺🇿 Ўзбекистон 1:2 Эрон 🇮🇷

⚽️ Гооол: Ўрунов 52

Telegram | Instagram | YouТube
👍9
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Остоннинг голидан сўнг стадион ларзага келди!

🏆 ЖЧ саралаш

🇺🇿 Ўзбекистон 1:2 Эрон 🇮🇷

⚽️ Гооол: Ўрунов 52

Telegram | Instagram | YouТube
👍13🔥3
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбэк! Сергеев “Бунёдкор” стадионини “оёққа турғазди”

🏆 ЖЧ саралаш

🇺🇿 Ўзбекистон 2:2 Эрон 🇮🇷

⚽️ Гооол: Сергеев 83

Telegram | Instagram | YouТube
👍23🔥3👎1
⚡️ Остон достон ёзган ўйинда Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади 

2026 йилги ЖЧ саралаши доирасидаги ўйинда Ўзбекистон камбек эвазига бир очко ишлаб олди.

👉 http://effect.uz/4716

Telegram | Instagram | YouТube
👍14👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинликларнинг бир неча авлоди ўз халқига нисбатан адолатсизлик муҳитида тарбияланган – Владимир Путин

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26
«Айрим ҳокимлар берган ваъдасини бажармаяпти» – Шавкат Мирзиёев

"Кўриб турибсизлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ. Лекин, ислоҳотлар "қоғозда" қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт", - деди давлат раҳбари.


👉 http://effect.uz/4717

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍181👎4
Си Цзинпин ғазоликларни жазолашни тўхтатишга чақирди

Хитой Ғазо сектори аҳолисини жамоавий жазолашни тўхтатиш зарур деб ҳисоблайди, деди ХХР раиси Си Цзинпин Ғазодаги вазиятга бағишланган БРИКС давлатлари раҳбарларининг йиғилишида.

Инсонпарварлик ёрдами учун хавфсиз ва тўсиқсиз каналларни таъминлаш, Ғазо аҳолисига кўпроқ инсонпарварлик ёрдами етказиш ва ғазоликларни жазолаш, жумладан, мажбурий кўчириш, сув ва электр энергиясини узиб қўйишни тўхтатиш зарур”, - деди Си Цзинпин.

Унинг таъкидлашича, Ғазодаги гуманитар вазиятни юмшатиш учун Хитой Фаластин миллий маъмурияти ва БМТ агентликлари орқали умумий қиймати 2 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатган, шунингдек, Миср орқали Ғазо секторига 15 миллион юанлик (2,1 млн долларлик) озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур ашёлар етказиб берган.

“Хитой Ғазо аҳолисининг эҳтиёжларига мос равишда моддий ёрдам кўрсатишда давом этади”, - деди у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25👎1
ҲАМАС гаровга олган исроилликларни озод қилиши кутилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден ҲАМАС билан гаровга олган Исроил фуқароларини озод қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканлигини маълум қилди.

Биз жуда яқинмиз. Гаровга олинганларнинг баъзилари тез орада уйларига қайтишлари мумкин.

Лекин тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман, чунки у амалга ошмагунча ҳеч нарса қилинмайди
”, - деди Байден.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» Амударёнинг 6 фоиз сувидан фойдаланмоқда» — Сув хўжалиги вазири

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “қўшни Афғонистон билан сув музокаралари аҳволи қандай?" деган саволига Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев жавоб берди:

“Толибон” ҳозирда Қўштепа канали учун Амударёнинг 6 фоиз сувидан фойдаланмоқда, 2030 йилдан 14 фоиз сувидан фойдаланиши кўзда тутилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎24👍8😢2
⚡️«Сўнгги рақс» ёҳуд Роналду ва Месси яна майдонда тўқнаш келишади

👉 http://effect.uz/4718

Telegram | Instagram | YouТube
👍13👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги уй-жой қурилиши аҳоли норозилиги сабаб вилоят ҳокими топшириғига асосан тўхтатилди

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Вилоят ҳокимлигининг билдиришича, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолган.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кўрсатмасига асосан, носозликни бартараф этиш учун кенг тартибдаги иш жараёни ташкил этилган ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилган.

Унда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйҳатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилган.

Қурилишга руҳсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйганликларини вилоят ҳокими ўринбосарлари аҳолига узр сўраган ҳолда маълум қилиб, буни тузатиш чоралари дарҳол кўрилиши бошланди.

Аҳоли вакиллари мазкур ҳулосадан тўлиқ рози эканликларини билдирган ҳолда, вилоят раҳбари томонидан амалга оширилаётан ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
«Ислоҳотлар қоғозда қолиб кетмаслиги керак» — Президент

Президент йиғилишда вазирлик,
ҳокимлик ва идоралардаги ижро интизоми ҳолатига тўхталиб ўтди.

"Кўриб турибсизлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Лекин, ислоҳотлар
"қоғозда" қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт", - деди давлатимиз раҳбари.


Муҳим топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётгани, баъзи раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат, самарадорлик ва талабчанликни унутиб қўяётгани қайд этилди.

Айрим вазирлар ва ҳокимларга уларнинг тизими ва ҳудудларида ижро ҳолати қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ижро интизомини қаттиқ назорат қилиш, хорижий давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорлик бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”нинг бирорта банди ижросини кечиктирмасдан таъминлаш шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍343👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ер ҳисоб-китобини жойига қўймасак, барқарор иқтисодиёт бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍313👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди!

Энди сиз 18 ой муддатда катта фойдани ҳар ой пластик картангизга оласиз.

“Maksimum” онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда

Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди.

❗️Жамғармангизнинг қайтарилиши Давлат томонидан кафолатланади!

"MyTuron" иловасини юклаб олинг: PlayMarket|Appstore

Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда шифокорга стул отган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида шифокор ва фуқароларнинг бир-бирлари билан жанжаллашаётган ҳолати акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎4
Фарғонада 407 млн сўмлик салют ва пақилдоқлар тўхтатиб қолинди

Жорий йилда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бўйича 10 та ҳолатда божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/4719

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1😢1