Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
21 ноябрь куни Учкўприк тумани Мехнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган “Isuzi” русумли юк автомобили ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Damas” йўловчилари бўлган 2 киши тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Damas”да бўлган 2 нафар вояга етмаган (мактаб ўқувчилари) ва 1 нафар йўловчи ҳамда “Damas” хайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўғлимга онаси ўлганини қандай айтаман?» — Туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиқди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик буни тасдиқлади.
👉 http://effect.uz/4714
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик буни тасдиқлади.
👉 http://effect.uz/4714
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢13🔥2👍1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ҲАМАС етакчиси Исроил билан сулҳ битими яқинлашаётганини эълон қилди Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўйича эришилган ютуқларни эълон қилди. “Ҳаракат ўз…
⚡️⚡️⚡️ «Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ бўйича музокаралар якунига етди» — Қатар ТИВ
Қатар ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.
“Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бўйича музокаралар якунига етди, келишув параметрлари тегишли вақтда эълон қилинади” – дейилади Қатар ТИВ хабарида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қатар ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.
“Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бўйича музокаралар якунига етди, келишув параметрлари тегишли вақтда эълон қилинади” – дейилади Қатар ТИВ хабарида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2
Грузия президентининг ити йўқолиб қолди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Тбилиси марказида унинг Гомбора исмли ити йўқолиб қолганини маълум қилди.
“Гомбора Мзиури/Чавчавадзе (Ваке тумани - таҳр.) яқинида адашиб қолди. Унинг бўйнида кулранг бўйинбоғи бор. Агар топсангиз, биз билан боғланинг”, — деб ёзди Зурабишвили
ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, Зурабишвили 2018 йилги сайловолди ташвиқоти чоғида Кахети вилоятидаги Гомбори довонидан ушбу итни топиб олган.

👎6👍4
«Ғазоликлар уйларига қайтишлари мумкин» — ЦАХАЛ
Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторидан тўрт километр ва ундан кўпроқ масофада жойлашган аҳоли пунктлари аҳолисига ўз уйларига қайтишга рухсат берди.
“Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани ва операция муҳити ўзгарганлиги сабабли...
Ғазо секторидан тўрт километрдан узоқроқда жойлашган аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли чекланмаган муддатга ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлади”, — деди Ғазо сектори учун масъул бўлган ЦАХАЛ бўлими раҳбари.
Рўйхатга Исроил жанубидаги 40 та аҳоли пункти киритилган бўлиб, улар аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро авж олгани сабабли эвакуация қилинган.

👍11👎2
Исроил ҳарбийлари икки нафар журналистни отиб ўлдирди
Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканалининг икки журналисти Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирди. Бу ҳақда телеканал ўзининг баёнотида маълум қилди.
“Al Mayadeen” Ливан жанубида Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилишидан кейин ҳалок бўлган мухбир Фараҳ Умар ва фотограф Рабиа ал-Миамари учун мотам тутади”, — дейилади баёнотда.
Ливаннинг NNA агентлигининг хабар беришича, отишмада икки журналистдан ташқари яна бир фуқаро ҳалок бўлган.

👍5😢4👎1
Президент ер ҳисоб-китобини жойига қўймаган вазир ва ҳокимларга дакки берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Ўзбекистондаги 44 миллион 800 минг гектар ер майдони, 8 миллион 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмагани қайд этилган.
Ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 миллиард долларни ташкил қилади.
Ваҳоланки, уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан камида 4-5 баробар кўп.
“Бунга ернинг бозор қийматини ҳам қўшса, биласизларми аҳоли ва тадбиркорларда қанчадан-қанча иқтисодий актив бўлади”, - деди Президент.
Бунинг учун, энг аввало, ер ҳисобини жой-жойига қўйиш шарт.
Лекин айрим ҳокимлар ва вазирлар буни ҳисоб-китобини ҳали ўйлаб ҳам кўрмагани, ўзига бирор-бир вазифа ҳам белгилаб олмагани қайд этилди.

👍136👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўғон Арманистонни қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилишга чақирди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған:
«Баъзи Ғарб давлатлари Қорабоғ уруши (2020 йил сентябр-ноябрь) билан минтақамизда янги давр бошланганини ҳалигача англаб етмайди.
Арман халқи ва унинг раҳбарлари хавфсизликни минглаб километр узоқликда эмас, балки қўшнилари билан тинчлик ва ҳамкорликда излашлари керак».
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎1
Президент Кадастр агентлигига топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилган.
Йиғилишда қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилган.
Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

👍148👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шифокорга стул отган шахс прокуратура тизимида ишламайди» – Бош прокуратура
Тошкентда фуқаро шифокорга стул отгани ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилинмоқда. Айрим тармоқ қўпол ҳаракат қилган йигитни туман прокурори ёрдамчиси сифатида айтишган.
Бош прокуратура бунга аниқлик киритиб, мазкур видеохабарда кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.
Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланган. Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди.
Айни пайтда ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

👍13👎3
Сифатли ва замонавий хонадонлар қулай нархларда!
✨ Xon Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини 0% (фоизсиз) 36 ой давомида тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида:
🔹боғча ва мактаб
🔹хавфсиз болалар майдончаси
🔹автотураргоҳлар
🔹24/7 ишловчи кузатув камералари жойлашади.
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz

👍4👎2
Дарахтларни номига эмас, келажагимиз учун экиш лозим – ДХХ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.
Экилган кўчатлар она табиатни асраш, экологиямизни барқарорлаштириш ҳамда ҳавонинг тозалигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу тадбирлар ДХХ тизимида давомли бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.
Экилган кўчатлар она табиатни асраш, экологиямизни барқарорлаштириш ҳамда ҳавонинг тозалигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу тадбирлар ДХХ тизимида давомли бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Ўзбекистонда 900 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмагани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишда қишлоқ хўжалигида:
- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;
- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;
- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.
Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.
Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.

👍112🔥37👎1
«Исроилнинг қилмишларини ҳеч қайси йўл билан оқлаб бўлмайди» — Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Исроилни Ғазо секторида қилаётган ишларини оқлаб бўлмаслигини маълум қилди.
“Бу инсоният фожиасини (Ғазо секторидаги - таҳр.) ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида оқлаб бўлмайди”, — деди Фархон.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Исроилни Ғазо секторида қилаётган ишларини оқлаб бўлмаслигини маълум қилди.
“Бу инсоният фожиасини (Ғазо секторидаги - таҳр.) ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида оқлаб бўлмайди”, — деди Фархон.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Фаластин давлатини яратиш бўйича музокараларга тайёр – Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирдан тайёргарлик кўришга чақирмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири минтақа давлатлари Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш механизмида иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирдан тайёргарлик кўришга чақирмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири минтақа давлатлари Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш механизмида иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.
“Россия Федерацияси Фаластин давлатини яратиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлаш учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошлашга чақиради”, деган Лавров.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Остоннинг голидан сўнг стадион ларзага келди!
🏆 ЖЧ саралаш
🇺🇿 Ўзбекистон 1:2 Эрон 🇮🇷
⚽️ Гооол: Ўрунов 52
Telegram | Instagram | YouТube
🏆 ЖЧ саралаш
🇺🇿 Ўзбекистон 1:2 Эрон 🇮🇷
⚽️ Гооол: Ўрунов 52
Telegram | Instagram | YouТube
👍13🔥3
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбэк! Сергеев “Бунёдкор” стадионини “оёққа турғазди”
🏆 ЖЧ саралаш
🇺🇿 Ўзбекистон 2:2 Эрон 🇮🇷
⚽️ Гооол: Сергеев 83
Telegram | Instagram | YouТube
🏆 ЖЧ саралаш
🇺🇿 Ўзбекистон 2:2 Эрон 🇮🇷
⚽️ Гооол: Сергеев 83
Telegram | Instagram | YouТube
👍23🔥3👎1
⚡️ Остон достон ёзган ўйинда Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади
2026 йилги ЖЧ саралаши доирасидаги ўйинда Ўзбекистон камбек эвазига бир очко ишлаб олди.
👉 http://effect.uz/4716

👍14👎1🔥1