EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ҳаммангни ёқиб юбораман» — Хоразмда аёл уч нафар фарзандига ёқиб юбориш билан таҳдид қилди Ижтимоий тармоқларда хоразмлик аёл уч нафар фарзандини ёқиб юбориш билан таҳдид қилган видео тарқалди. Эълон қилинган видеода шафқатсиз она фарзандларига: “Ўзимни…
Болалар омбудсмани Хоразмдаги аянчли воқеани назоратга олди

Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шавқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Ургенч туманида бўлган.

Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди.

Ушбу ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди.

Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади.

Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади
”, - дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Охири кўринмас йўл: Амударёда кластер-фермер можароси. Фермерлар олдига қўйилган ультиматум бажарилмайдиган бўлди

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги “AMUDARYOTEX” кластери ҳудуддаги фермерларнинг пахта хосили учун 19 центнерга аванс ажратиб, якунда улардан камида 25 центнердан хосил беришни талаб қилган. Бу ҳолатлар Effect.uz’га сентябрь ойида маълум бўлиб улгурган эди.

Таҳририятимизга фермерлар томонидан айтилишича, вазият кейинчалик кластернинг қўқонлик раҳбари туманга ташрифидан сўнг анча юмшаган. Фақат бугунги кунларда нарх масаласи бўйича тушунмовчиликлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кластер ва фермерлар ўртасида ҳисоб-китоб интизоми бузилгани тўғрисида гапирган эди.

Таъкидланишича, 20 та кластерда ҳисоб-китоблар жойида бўлса, 122 та кластернинг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдида қарздорлиги бор, 27 та кластер эса фермерларга 2022 йил пахта ҳосилидан тегишли маблағларни тўламаган. Фермерларнинг ҳам кластерлар олдида қарздорлиги бор.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Иқлим ўзгаришларидан энг кўп азият чекадиганлар – болалардир» — Зироат Мирзиёева

20 ноябр – Жаҳон болалар кунида “Замин” фонди ташаббуси билан Марказий Осиёда иқлим ўзгаришлари мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎4
Президент банкларни хусусийлаштиришга тайёрлашни айтди

Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарурлиги таъкидланди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍113👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминдаги кўпкарида Тўра бой кўриниш берди ва чавандозга 10 минг доллар берди

Ушбу кўпкарида Отабек Умаровга тегишли отни минган чавандоз ғолиб бўлган.

"Тўра бой" номи билан танилган Тўра Ярлақабов президентнинг опаси Инобат Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи ва Ўзбекистондаги йирик бизнеслар эгаси ҳисобланади.

@effectuz
👎33👍27😢2
Экология вазирлиги БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси билан ҳамкорлик қилади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида БМТнинг қум ва чанг бўронларига қарши кураш коалицияси раиси Ферас Зиадат билан учрашди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда эрон ва афғон шамоллари натижасида баҳор-куз мавсумида Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кузатилаётган қум ва чанг бўронлари аҳоли саломатлиги ва ҳайвонот дунёсига зарар етказаётгани таъкидланган.

👉 http://effect.uz/4712

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил макон”: Пискентда умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги ҳашар ишлари олиб борилди

Туманнинг «Сувти» маҳалласида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги ҳашар ишлари олиб борилди. Ҳашар доирасида ҳудудда ободонлаштириш билан бир қаторда кўчат экиш тадбирлари амалга оширилган.

Ҳашарда 5 минг туп терак, 2 минг 750 туп олма, 1 минг 240 туп олхўри ва 1 минг туп гилос кўчати ўтқазилди.

Лойиҳа доирасидаги амалий ишлар натижасида «Сувти» маҳалласидаги Ўзбекистон кўчасида 9 сотих бўш турган ер майдонида «Олмазор боғи» ташкил этилган. Шунингдек, 16 та эҳтиёжманд оила вакилларига 12 тупдан мевали дарахт кўчатлари тарқатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги клиникида беморнинг қариндоши шифокорга стул улоқтирди

Тошкентдаги 7 шаҳар клиник шифохонасида бир эркак шифокорнинг рад жавоби туфайли унга темир стул улоқтирди.

Тиббиёт ходими рад жавобини асосаб берган, бироқ беморнинг оиласи мутахассиснинг гапига қулоқ солмай, жанжал келтириб чиқаргани айтилмоқда
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3🔥2😢1
ҲАМАС етакчиси Исроил билан сулҳ битими яқинлашаётганини эълон қилди

Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўйича эришилган ютуқларни эълон қилди.

Ҳаракат ўз муносабатини Қатардаги биродарлар ва воситачиларга етказди, биз сулҳ битими тузишга яқинлашмоқдамиз”, — дейилади ҳаракатнинг Telegram каналида.

Ўтган ҳафта Washington Post газетаси АҚШ, Исроил ва ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Ғазо секторидаги жангларни беш кунга тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга яқин экани ҳақида хабар берган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қиз бола учун энг яхши сарпо – унга берилган тўлақонли таълимдир» — Саида Мирзиёева

“Zakovat Gambit” шахмат турнирининг ғолибларини тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қизларга таълим бериш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Қизларимиз илм-фанда, танлаган соҳасида ўзини намоён этиши, карьера қилиши, катта ютуқларга эришмоғи зарур.

Ҳеч ким уларни дунёдан узиб, тўрт девор ичида сақлай олмайди, мен бирорта синглимизга бундай ҳаётни раво кўрмайман”
— деди Саида Мирзиёева.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎2
Ўзбекистон Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олиши мумкин

Ўзбекистон Франциядан 24 та тўртинчи авлод Dassault Rafale кўп мақсадли қирувчи самолётлари харид қилиши мумкин. Бу ҳақда Intelligence Online хабар бермоқда.

Порталнинг ёзишича, бу масала Франция президенти Эммануэл Макроннинг 2 ноябрь куни Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўтарилган.

Бироқ, таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон яқин келажакда бу самолётларни харид қила олмайди, чунки Dassault Aviation ишлаб чиқарувчиси Қатар, Хорватия ва Индонезиядан келган буюртмаларни бажариш билан овора.

Бундан ташқари, компания Саудия Арабистони расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Франция томони муқобил сифатида Тошкентга Dassault Mirage 2000 қирувчи самолётларини таклиф қилиши мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎2🔥2
«Ҳизбуллоҳ» жангарилари Исроил ҳарбийлари жойлашган уйга ҳужум қилди

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати Ливан билан чегарадаги Метула аҳоли пунктида исроиллик аскарлар жойлашган бинога ҳужум қилганини айтди.

Исломий қаршилик жангарилари сешанба куни эрталаб Метула аҳоли пунктида исроиллик аскарлар жойлашган уйга зарба беришди”, — дейилади ҳаракат баёнотида.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Исроил шимолида ҳаво ҳужуми сиреналари янграгани ҳақида хабар берган эди.

Ливан жанубидаги вазият Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг Исроил жанубига ҳужумидан сўнг Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиётларини бошлаганидан кейин ёмонлашди.

Исроил армияси ва Ливан Ҳизбуллоҳи жангарилари чегарадаги ҳудудларда бир-бирининг позицияларини ўққа тутмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23
EFFECT.UZ | Расмий канал
Кармана туманига янги ИИБ бошлиғи тайинланди Абдураимов Акмал Қўчқорович Кармана тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар, Абдураимов Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Telegram…
Кармана туманига янги прокурор тайинланди

Барнаев Зокиржон Латифович Кармана тумани Прокурори лавозимига тайинланди

Лавозимга тайинлангунга қадар З.Барнаев Навоий вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб кeлган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Миллий гвардия ходимларига «махсус таёқлар»дан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

👉 http://effect.uz/4713

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎18👍1
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматига янги бошлиқ тайинланди

Полковник Шароф Уразалиевич Уралов — ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари - Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Пентагон раҳбари ва АҚШ молия вазири Киевга келди Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва АҚШ молия вазири Жанет Еллен Киевга ташриф буюриб, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда Остин ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди. “Бугун Киевда…
Германия мудофаа вазири Киевга келди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Киевга ташриф буюрди.

BBC’га кўра, Писториус украиналик ҳамкасби Рустем Умеров ва президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Майданга гул қўйиш маросимида иштирок этиши ва ҳарбий тайёргарлик марказига ташриф буюриши кутилмоқда.

Қайд этиш керак, Германия Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Сешанба куни эрталаб Украина пойтахтига поездда келган Писториус вазир сифатида Киевга иккинчи ташрифини амалга оширди ва буни Пентагон раҳбари Ллойд Остин ташрифининг эртасига амалга оширди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎6
Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

21 ноябрь куни Учкўприк тумани Мехнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган “Isuzi” русумли юк автомобили ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Damas” йўловчилари бўлган 2 киши тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Damas”да бўлган 2 нафар вояга етмаган (мактаб ўқувчилари) ва 1 нафар йўловчи ҳамда “Damas” хайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўғлимга онаси ўлганини қандай айтаман?» — Туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиқди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги туғруқхонадан 7 ойлик ҳомиладор аёлнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик буни тасдиқлади.

👉 http://effect.uz/4714

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢13🔥2👍1👎1