EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб директори ўқувчини калтаклади

Мактаб директори жанжаллашиб шеригини юзини кўкартирган ўқувчини калтаклади.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 217-мактабда бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот йўқ.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍66👎12
Наполеон Бонапартнинг «икки шохли» шляпаси аукционда 1,9 млн еврога сотилди

👉 https://effect.uz/4708

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎8
Ўзбек санъатида оғир жудолик

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢8👍2
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дўмбиробод маҳалласидаги ҳовлилар «реновация» баҳонасида бузиб ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш режалаштирилмоқда. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгач, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

«Адолат» социал-демократик партияси ҳам бугун бу ишларда тайинли ҳуқуқий асос йўқлигини айтиб, қарор лойиҳасига қарши чиқибди. Ниҳоят қайсидир партия сал бўлса ҳам уйғонибди.

P.S. Қарор лойиҳаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тайёрланган. Ҳужжат фақат ҳуқуқий саводхонлиги эмас, умуман саводи йўқ ходимлар томонидан ёзилганга ўхшайди. У ердаги орфографик хатоларни кўриб, ўзбек тилининг аҳволидан йиғлагингиз келади...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎1
Жиззахда арзон нархдаги кўмир талон-торож қилингани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги бир нечта аҳолининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Жиззах кўмир омбори масъул шахслари 1 556 тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб, гўёки 765 тонна кўмир 160 та хонадонга имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштирганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Фориш кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсум учун гўёки 410 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 1 041 тонна  кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг  Қувасой кўмир омбори мудири Э.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, имтиёзли нархларда аҳолига сотиш учун ажратилган 1 284 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👍7
Сардор Раҳимхоннинг онаси вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Вақф” хайрия жамоат фондининг “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢48👍5
Энди АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилмайди

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди.

Унга кўра, АҚШга Мексика орқали ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланади.

Шунингдек, АҚШ мамлакатда қолиш учун асоси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш бўйича расмий Тошкент билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланган.


👉 http://effect.uz/4709

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2
Ғазода ҳалок бўлган исроллик аскарлар сони 66 га етди

Исроил Ғазо секторида “Темир қиличлар” операциясини бошлаганидан сўнг 66 нафар исроиллик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Times of Israel газетаси Исроил қуролли кучларига таяниб хабар бермоқда.

“Ғазо сектори шимолидаги жангда ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 66 нафарга етди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21
Си Цзинпин ва Макрон Ғазодаги вазиятни муҳокама қилишди

Бугун, 20 ноябрь куни Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Франция президенти Эммануэл Макрон телефон суҳбатида Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.

Икки давлат раҳбарлари Фаластин-Исроил можароси юзасидан фикр алмашдилар.

Улар биринчи навбатда Исроил ва Фаластин ўртасидаги вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик, айниқса, янада жиддий гуманитар инқирознинг юзага келишига йўл қўймаслик, можародан асосий чиқиш йўли эканлигини қайд этишди
”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Хитой ва Франция раҳбарлари ўзаро манфаатли халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга, дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашга ҳисса қўшишга келишиб олишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдига «радар»лар ўрнатилади

👉 http://effect.uz/4710

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17🔥3👎1
Қоракўлда 1,4 млрд сўмлик чорва молларини «ҳазм» қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Қоракўл туманида 1,4 млрд сўмлик чорва молларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда “Қ.Н.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 1,4 млрд сўмлик 4 231 та чорва молларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек МЧЖ собиқ раҳбари Ф.Д. таъсисчиларнинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар расмийлаштириб МЧЖ биносини “Ф.Ф.” МЧЖга банк муассасасидан ажратилган 550 млн сўм кредитига гаров таъминотига қўйиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммангни ёқиб юбораман» — Хоразмда аёл уч нафар фарзандига ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда хоразмлик аёл уч нафар фарзандини ёқиб юбориш билан таҳдид қилган видео тарқалди.

Эълон қилинган видеода шафқатсиз она фарзандларига:

“Ўзимни ҳам сенларни ҳам ёқиб юбораман, сенлар менга керак эмассан” – деганини эшитиш мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур воқеа Хоразм вилоятининг Урганч туманида содир бўлган ва ҳозирда ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢13👍3
Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради

Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган тиббиёт фанлари доктори, профессор Умида Камилова 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда
У. Камилова 1962 йилда туғилган.

Тошкент давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган.
Фаолиятини 1987 йил Кардиология илмий-текшириш институти поликлиникасида врач-кардиолог сифатида бошлаган.

2009–2023 йилларда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бутун умрини тиббиётга бахшида этган фидойи шифокор Умида Камилова Кабировнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😢8
Қашқадарё ҳокими масъулиятсиз амалдорларни жазолади

👉 http://effect.uz/4711

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1🔥1
Исроил Ғазодаги яна бир касалхонани ўққа тутди. Қурбонлар бор

Ғазо сектори шимолидаги Индонезия касалхонаси Исроил танки ўққа тутиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида касалхонада даволанаётган беморлар ва бир нафар тиббиёт ходими ҳам бор.

Айни вақтда касалхонада эканлиги айтилаётган фаластинлик журналист Анас аш-Шариф, Исроил танклари шифохонанинг асосий дарвозаси ташқарисида, шунингдек, шифохона яқинидаги бошқа жойларда жойлашгани
тўғрисида маълумот берди.

Индонезия касалхонаси ўққа тутилди, ҳозирда биз қамалдамиз” – деди журналист CNN нашрига.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢10👍4👎1
Кармана туманига янги ИИБ бошлиғи тайинланди

Абдураимов Акмал Қўчқорович Кармана тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Абдураимов Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
Пентагон раҳбари ва АҚШ молия вазири Киевга келди

Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва АҚШ молия вазири Жанет Еллен Киевга ташриф буюриб, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда Остин ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Бугун Киевда президент Зеленский билан учрашиб, Қўшма Штатлар Украинани қаттиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаш шараф бўлди.

Биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан Украинанинг зудлик билан жанговар ва узоқ муддатли мудофаа эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз
”, - деб ёзди у.

Шунингдек, АҚШ молия вазири Жанет Еллен Украинанинг қўллаб-қувватлаши Байден ва Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги учун жуда муҳим эканлигини қайд этди.

Киевнинг жангда мағлуб бўлишига йўл қўя олмаймиз, улар бизнинг ёрдамимизга муҳтож”, - деб ёзди Еллен.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОНУНСИЗЛИК ҚАЧОНГАЧА?

Самарқанднинг Тойлоқ тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасиддиларининг туманда фаолият юритиб келган “Хуршиджон – Шехроз – Шахзод” фермер хўжалигини жиноий қарор чиқариш йўли билан тортиб олганини иддао қилади.

Ҳимоячи республика бош проркуроридан ушбу иш бўйича жиноятларни яшириб келаётган Тойлоқ туман прокуратурасидан аризани чақириб олиб, назоратга олишни ва жиноятга алоқадар барча мансабдорларга қонуний чора кўрилишини сўрайди.


👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎1