EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда бензин нархи кескин арзонлаши кутиляпти

Россия хукумати бензин ёқилғиси экспортига бўлган чекловни олиб ташлади, бунга сабаб ички бозор керагидан ортиқ бензинга тўйинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон чегарасида бир қанча ўзбекистонликлар тўхтатиб қолинган

Жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Қобил Дўсов Қозоғистоннинг Ўзбекистонга ўтиш чегарасида бир қанча ватандошларимиз айрим сабабларга кўра тўхтатиб қолинаётганини маълум қилди.

Фуқароларнинг тўхтатилиши сабаблари катта эҳтимол билан бу ишлаш учун 3 ойлик рухсатнома олмаганлигида. Ҳужжати жойида бўлганлар чегарадан муаммосиз ўтказиляпти.

“Чегарадан ўтишда кимгадир 200-300 доллар пул берманглар, фақат суд бўлганидан кейин қонуний йўл билан Ўзбекистонга қайтинглар. Агар пора бериб, чегарадан ўтмоқчи бўлсанглар бу жуда ҳам хавфли, шу учун бироз сабр қилиб қонуний йўл билан кетинглар”, дейди Қобил Дўсов.


Қозоғистон ҳукумати йил бошида барча мигрантларни ишлаш учун рухсатнома олиш тўғрисида огоҳлантирган. Йил якунига келиб эса, ишлашга рухсати йўқларга қарши катта рейдлар бошланган.

Айримлар ўртачиларга пул бериш орқали чегара ҳудудини кесиб ўтган, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси эса чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида керакли чора-тадбирларни кўришни бошлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Урушга чолларни эмас, ёшларни сафарбар қилиш вақти келди» — Пётр Горбатенко

Украина қуролли кучлари 3 батальон командири Пётр Горбатенко урушга 50 ёшли эркаклар ўрнига, 18-20 ёшли талабаларни сафарбар қилиш вақти келганини маълум қилди.

Ҳарбий бу ҳақда журналист Наталя Мосейчук билан суҳбатда айтди.

“Биз урушга кекса чолларни эмас, ёшларни жалб қилишимиз керак. Тўғри, 50 ёшлилар ҳали кекса эмас... Лекин жангга келганда уларнинг қариб қолганини кўриш мумкин.

Нега? Уларнинг кўпида сурункали касалликлар бор...

Биз 20 ёшли, 18 ёшли йигитларни урушга сафарбар қилишимиз керак, ҳаттоки талабаларни ҳам.

Талабалар урушда қатнамаслиги керакми? Қатнашишлари шарт! Ҳеч ким урушда қатнашиш учун туғилмаган. Гап тайёргарликда ва ёндашувда
”, - деди Горбатенко.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎3🔥1
Яман қуролли кучлари Исроил билан алоқадор ҳар қандай кемага ҳужум қилишни режалаштирмоқда

👉 https://effect.uz/4707

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36🔥4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб директори ўқувчини калтаклади

Мактаб директори жанжаллашиб шеригини юзини кўкартирган ўқувчини калтаклади.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 217-мактабда бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот йўқ.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍66👎12
Наполеон Бонапартнинг «икки шохли» шляпаси аукционда 1,9 млн еврога сотилди

👉 https://effect.uz/4708

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎8
Ўзбек санъатида оғир жудолик

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢8👍2
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дўмбиробод маҳалласидаги ҳовлилар «реновация» баҳонасида бузиб ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш режалаштирилмоқда. Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгач, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

«Адолат» социал-демократик партияси ҳам бугун бу ишларда тайинли ҳуқуқий асос йўқлигини айтиб, қарор лойиҳасига қарши чиқибди. Ниҳоят қайсидир партия сал бўлса ҳам уйғонибди.

P.S. Қарор лойиҳаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тайёрланган. Ҳужжат фақат ҳуқуқий саводхонлиги эмас, умуман саводи йўқ ходимлар томонидан ёзилганга ўхшайди. У ердаги орфографик хатоларни кўриб, ўзбек тилининг аҳволидан йиғлагингиз келади...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎1