EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Урушда ғолиб бўлмайди!» – Исроилда илк бор Ғазодаги қирғинга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Исроилда Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларга қарши илк бор норозилик намойиши бўлиб ўтди. Юзлаб одамларни ўзига жалб этган митинг Тел-Авивдаги денгиз қирғоғидаги сайргоҳда бўлиб ўтган.

Норозилик намойиши асосан исроиллик араблар (мамлакат аҳолисининг 21% га яқини) манфаатларини ифодаловчи Ҳадаш партияси бошчилигидаги фаоллар томонидан уюштирилган. Митинг иштирокчилари иброний, араб ва инглиз тилларида ёзилган «Урушни тўхтатинг», «Ҳозир сулҳ вақти», «Урушда ғолиб йўқ» каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтарган.

Исроилликлар эса бунга жавобан Ғазога ҳужумни давом эттириш кераклигини ва урушда ғалаба қозонишни тарғиб қилган ҳолда митинг уюштирган. Протестда у қадар кўп одам йиғилмаган бўлсада, аммо унинг шовқини баланд бўлган.

Чунки исроилликлар мусиқалар оҳангида, урушга қарши бўлган гуруҳнинг чиқишларини тўхтатишга урунишган. Улар Исроил байроқларини фаол силкитиб, Ғазода гаровга олинганларнинг суратларини ушлаган ҳолда, ватанпарварлик қўшиқлари остида рақсга тушишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги уй-жой қурилиши аҳоли норозилиги сабаб вилоят ҳокими топшириғига асосан тўхтатилди

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Вилоят ҳокимлигининг билдиришича, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолган.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кўрсатмасига асосан, носозликни бартараф этиш учун кенг тартибдаги иш жараёни ташкил этилган ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилган.

Унда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйҳатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилган.

Қурилишга руҳсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйганликларини вилоят ҳокими ўринбосарлари аҳолига узр сўраган ҳолда маълум қилиб, буни тузатиш чоралари дарҳол кўрилиши бошланди.

Аҳоли вакиллари мазкур ҳулосадан тўлиқ рози эканликларини билдирган ҳолда, вилоят раҳбари томонидан амалга оширилаётан ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎4🔥1😢1
Ғазодаги Ал-Шифа касалхонаси ишлашдан тўхтади

«Жамоамиз шифохона энди ишлай олмаслигига гувоҳ бўлди: бу ерда сув ҳам, озиқ-овқат ҳам, электр ҳам йўқ, ёқилғи ҳам, ҳатто дори-дармон заҳиралари тугаб қолган», — деб ёзди ЖССТ ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреесус ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Маълумот тўлдирилди: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 25 тиббиёт ходими ва 291 бемор касалхонада қолмоқда.

Қайд этилишича, «яқин 24-72 соат ичида қўшимча миссиялар ташкил этилади», беморларни Ал-Шифадан Ғазо секторининг жанубига олиб ўтиш ишлари бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3
“Келишув йўқ” – Исроил асирлар борасида Ҳамас билан музокара йўқлигини билдирди

Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати эса гаровга олинганлар ҳаёти учун масъул гуруҳлар билан алоқа узилганини билдирган.

ҲАМАС вакилининг сўзларига кўра, ҳаракат “исроиллик гаровга олинганларни қўриқлаш вазифаси юкланган бир қанча гуруҳлар билан алоқани узган”. Унинг қўшимча қилишича, “гаровга олинганларнинг тақдири номаълум”.

👉
https://effect.uz/4704

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
«АҚШ асло чекинмайди»: Америкада Байденнинг Путин ва ҲАМАСга қарши фикрлари акс этган катта мақоласи чоп этилди

«Путин ҳам, Хамас ҳам қўшни давлатлар (Украина, Исроил) даги демократияни харитадан ўчириш учун курашмоқда. Путин ҳам, ҲАМАС ҳам кенгроқ минтақавий барқарорлик ва интеграцияга путур етказишга ва юзага келган тартибсизликдан фойдаланишга умид қилмоқда. Ўз миллий хавфсизлик манфаатларимиз учун — дунё фаровонлиги учун Америка бу ишлар содир бўлишига асло йўл қўймайди. АҚШ чекинмайди», дейилади мақолада.


👉
https://effect.uz/4705

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған: Қарздорлар эркин гапира олмайди, Исроилдан қарзимиз йўқ. Холокостдан ўтмаганмиз

Берлинга ташриф буюрган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия канцлери Шольц билан муштарак матбуот анжумани ўтказди.

«Исроил-Фаластин уруши бурч психологияси нуқтаи назаридан баҳоланмаслиги керак. Мен эркин гапираман, чунки Исроилга ҳеч қандай қарзимиз йўқ... Аммо қарздор (Германия) лар эркин гапира олмайди. Биз Холокост (Гитлернинг еврейларга қарши исёни) дан ўтмаганмиз ва бизда бундай ҳолат йўқ», деди Туркия раҳбари.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26🔥2👎1
Жо Байден The Washington Post’да чоп этилган мақоласида шундай деди:

▪️Фаластин-Исроил можаросига вақтинчалик ечимлар билан чекланиб қолмасдан, бир марта ва бутунлай барҳам топишга интилиш керак;

▪️Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангариларининг янги ҳужумларига олиб келади;

▪️АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши Вашингтонга ўз қўшинларини можарога жалб қилинишдан ҳимоя қилиш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎13👍4
Илон Маск Twitter’га қарши чиққан ташкилотларни судга беришга ваъда берди

Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск ўзининг антисемитистик изоҳлари билан дунёдаги нотинчлик пайтида платформага қарши чиққан барча ташкилотларга «термоядровий даъво» беришга ваъда берди. .

16 ноябрь куни Илон Маск твиттер фойдаланувчиси билан яҳудийларга қарши пост чоп этганлар билан келишувга эришгани фонида Американинг Apple, Walt Disney ва IBM компаниялари ушбу ижтимоий тармоққа рекламалар беришни тўхтатиб қўйган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
⚡️Ўзбекистонда бензин нархи кескин арзонлаши кутиляпти

Россия хукумати бензин ёқилғиси экспортига бўлган чекловни олиб ташлади, бунга сабаб ички бозор керагидан ортиқ бензинга тўйинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон чегарасида бир қанча ўзбекистонликлар тўхтатиб қолинган

Жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Қобил Дўсов Қозоғистоннинг Ўзбекистонга ўтиш чегарасида бир қанча ватандошларимиз айрим сабабларга кўра тўхтатиб қолинаётганини маълум қилди.

Фуқароларнинг тўхтатилиши сабаблари катта эҳтимол билан бу ишлаш учун 3 ойлик рухсатнома олмаганлигида. Ҳужжати жойида бўлганлар чегарадан муаммосиз ўтказиляпти.

“Чегарадан ўтишда кимгадир 200-300 доллар пул берманглар, фақат суд бўлганидан кейин қонуний йўл билан Ўзбекистонга қайтинглар. Агар пора бериб, чегарадан ўтмоқчи бўлсанглар бу жуда ҳам хавфли, шу учун бироз сабр қилиб қонуний йўл билан кетинглар”, дейди Қобил Дўсов.


Қозоғистон ҳукумати йил бошида барча мигрантларни ишлаш учун рухсатнома олиш тўғрисида огоҳлантирган. Йил якунига келиб эса, ишлашга рухсати йўқларга қарши катта рейдлар бошланган.

Айримлар ўртачиларга пул бериш орқали чегара ҳудудини кесиб ўтган, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси эса чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида керакли чора-тадбирларни кўришни бошлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢1