EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Президент томонидан олиб борилаётган очиқлик ва яқин қўшничилик сиёсати, қолаверса, мамлакатда туристлар учун инфратузилма яратилиши, туризм ташриф объектлари ободонлаштирилиши, транспорт-логистика тизимини яхшиланиши, виза режимини либераллашуви туризм соҳасини ривожига асос бўлди. Натижада Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди", – деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.


Сангардак маҳалласига янги – «Туризм маҳалласи» мақоми берилди

Маълумот учун, ушбу маҳалла Сариосиё тумани марказидан қарийб 52 км узоқликдаги сўлим гўша денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда тоғлар орасида жойлашган. Аҳолиси 3666 минг бўлиб ўзбек ва тожик миллатидан ташкил топган. Сангардак маҳалласида 4 та қишлоқ мавжуд бўлиб, асосий даромади боғдорчилиқ, чорвачиликдан, ёз ва куз ойларида дам олувчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишдан иборат.

👉 https://effect.uz/4702

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
«Давлатимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқдалар, ёшларимиз Президентимизга муносиб фарзанд бўлишлари керак!», Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов


Термиз шаҳрида воҳа аҳли ҳамда ёшлари учун 3,8 гектар майдонда янгидан барпо этилган “Ватанпарварлар боғи” фойдаланишга топширилди. Боғ 4 та ҳудудга, Ватанпарварлик, маданий ҳордиқ, спорт ва маънавий озуқа ҳудудларига ажратилган бўлиб, йўналишларга мос равишда жиҳозланган.

Ҳудудда ўрнатилган тарихий экспонатлар ва ҳарбий техникалар ёшларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар бериш билан бирга уларда ҳарбий Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қилади. Шунингдек, боғ ҳудудида янги ҳунармандчилик маркази ва замонавий кутубхона ҳам ташкил этилган.

Давлат байроғининг 32 йиллик байрами тантаналари ва “Ватанпарварлар боғи”нинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбийлар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍165👎3🔥1😢1
«Титаник»да ҳалок бўлган беларуслик фуқаронинг соати аукционда 119 минг долларга сотилди

👉 https://effect.uz/4703

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар диққатига!

“Ўзсувтаъминот” АЖ юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар диққатига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилмаган ҳолда фаолият юритилган тақдирда, 2024 йил 1 январдан бошлаб ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎8👍6
«Урушда ғолиб бўлмайди!» – Исроилда илк бор Ғазодаги қирғинга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Исроилда Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларга қарши илк бор норозилик намойиши бўлиб ўтди. Юзлаб одамларни ўзига жалб этган митинг Тел-Авивдаги денгиз қирғоғидаги сайргоҳда бўлиб ўтган.

Норозилик намойиши асосан исроиллик араблар (мамлакат аҳолисининг 21% га яқини) манфаатларини ифодаловчи Ҳадаш партияси бошчилигидаги фаоллар томонидан уюштирилган. Митинг иштирокчилари иброний, араб ва инглиз тилларида ёзилган «Урушни тўхтатинг», «Ҳозир сулҳ вақти», «Урушда ғолиб йўқ» каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтарган.

Исроилликлар эса бунга жавобан Ғазога ҳужумни давом эттириш кераклигини ва урушда ғалаба қозонишни тарғиб қилган ҳолда митинг уюштирган. Протестда у қадар кўп одам йиғилмаган бўлсада, аммо унинг шовқини баланд бўлган.

Чунки исроилликлар мусиқалар оҳангида, урушга қарши бўлган гуруҳнинг чиқишларини тўхтатишга урунишган. Улар Исроил байроқларини фаол силкитиб, Ғазода гаровга олинганларнинг суратларини ушлаган ҳолда, ватанпарварлик қўшиқлари остида рақсга тушишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги уй-жой қурилиши аҳоли норозилиги сабаб вилоят ҳокими топшириғига асосан тўхтатилди

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Вилоят ҳокимлигининг билдиришича, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолган.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кўрсатмасига асосан, носозликни бартараф этиш учун кенг тартибдаги иш жараёни ташкил этилган ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилган.

Унда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйҳатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилган.

Қурилишга руҳсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйганликларини вилоят ҳокими ўринбосарлари аҳолига узр сўраган ҳолда маълум қилиб, буни тузатиш чоралари дарҳол кўрилиши бошланди.

Аҳоли вакиллари мазкур ҳулосадан тўлиқ рози эканликларини билдирган ҳолда, вилоят раҳбари томонидан амалга оширилаётан ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎4🔥1😢1
Ғазодаги Ал-Шифа касалхонаси ишлашдан тўхтади

«Жамоамиз шифохона энди ишлай олмаслигига гувоҳ бўлди: бу ерда сув ҳам, озиқ-овқат ҳам, электр ҳам йўқ, ёқилғи ҳам, ҳатто дори-дармон заҳиралари тугаб қолган», — деб ёзди ЖССТ ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреесус ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Маълумот тўлдирилди: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 25 тиббиёт ходими ва 291 бемор касалхонада қолмоқда.

Қайд этилишича, «яқин 24-72 соат ичида қўшимча миссиялар ташкил этилади», беморларни Ал-Шифадан Ғазо секторининг жанубига олиб ўтиш ишлари бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3