🇺🇿 Наманганда ўрнатилган энг баланд давлат байроқлари...
▫️Намангандаги энг баланд давлат байроғи Наманган шаҳрида жойлашган “Афсоналар водийси” боғининг 65 метр баландликдаги “Мегадрон” аттракциони устига ўрнатилган. Байроқнинг баландлиги 11 метр, 8 га 4 ўлчамда. Устун вазифасини бажарувчи аттракцион билан қўшиб ҳисоблаганда жами 76 метр. 2019 йилда ўрнатилган.
▫️Косонсой тумани марказида эса 2019 йил ноябрида баландлиги 54 метр бўлган давлат байроғи қад ростлаган. Байроқнинг ўлчами 12 га 7 метрни ташкил этади.
▫️Наманган шаҳри марказидаги Ислом Каримов ва «Ғирвонсой» кўчалари кесишмасида, “Жасорат” клуби яқинида 2018 йил августида 35 метрли давлат байроғи қад ростлаган. Ўлчами 12 га 7 метр бўлган мазкур байроқ Тошкентнинг “Халқлар дўстлиги” майдонидаги 65 метрли давлат байроғидан сўнг ўрнатилганди.
▫️Норин тумани ички ишлар бўлимида 2018 йил 18 ноябрь куни, яъни давлат байроғи қабул қилинган санада баландлиги 35 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилган. Унинг ўлчами 12 га 6 метрни ташкил этади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍6👎3
"Президент томонидан олиб борилаётган очиқлик ва яқин қўшничилик сиёсати, қолаверса, мамлакатда туристлар учун инфратузилма яратилиши, туризм ташриф объектлари ободонлаштирилиши, транспорт-логистика тизимини яхшиланиши, виза режимини либераллашуви туризм соҳасини ривожига асос бўлди. Натижада Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди", – деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.
Сангардак маҳалласига янги – «Туризм маҳалласи» мақоми берилди
Маълумот учун, ушбу маҳалла Сариосиё тумани марказидан қарийб 52 км узоқликдаги сўлим гўша денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда тоғлар орасида жойлашган. Аҳолиси 3666 минг бўлиб ўзбек ва тожик миллатидан ташкил топган. Сангардак маҳалласида 4 та қишлоқ мавжуд бўлиб, асосий даромади боғдорчилиқ, чорвачиликдан, ёз ва куз ойларида дам олувчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишдан иборат.
👉 https://effect.uz/4702
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
«Давлатимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқдалар, ёшларимиз Президентимизга муносиб фарзанд бўлишлари керак!», Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов
Термиз шаҳрида воҳа аҳли ҳамда ёшлари учун 3,8 гектар майдонда янгидан барпо этилган “Ватанпарварлар боғи” фойдаланишга топширилди. Боғ 4 та ҳудудга, Ватанпарварлик, маданий ҳордиқ, спорт ва маънавий озуқа ҳудудларига ажратилган бўлиб, йўналишларга мос равишда жиҳозланган.
Ҳудудда ўрнатилган тарихий экспонатлар ва ҳарбий техникалар ёшларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар бериш билан бирга уларда ҳарбий Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қилади. Шунингдек, боғ ҳудудида янги ҳунармандчилик маркази ва замонавий кутубхона ҳам ташкил этилган.
Давлат байроғининг 32 йиллик байрами тантаналари ва “Ватанпарварлар боғи”нинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбийлар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍165👎3🔥1😢1