Пайариқ марказидан 60 км узоқликда янги шифокорлик пункти иш бошлади
Куни кеча Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Қайд этилишича, туман марказидан 60-70 км узоқликда жойлашган «Накурт» маҳалласи «Бошмоқ» оилавий шифокорлик пункти ишга туширилган.
Таъкидланишича, лойиҳа қишлоқ аҳлининг бирдамлиги билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсумида ғолиб деб топилган бўлиб, янги ва замонавий тиббиёт масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими И.Жабборов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниев, 2-сектор раҳбари Ф.Эгамқулов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Туман ҳокими Исроил Жабборов ўз нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, халқ манфаати, уларни бугунидан рози қилиш эканлигини алоҳида таъкидлаган.
Тадбирда иштирок этган маҳалла оқсоқоллари бу каби ижобий ўзгартишлардан мамнунлиги ҳақида сўз юритиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍7👎1
“Samarqand Credit”нинг фаолияти тўхтатилди. МЧЖ фуқаролардан фирибгарлик йўли билан қарийб 500 млн қўлга киритган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand Credit” номли МЧЖни ташкил этилгани аниқланди.
Қайд этилишича, МЧЖ вакиллари жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга ошириб, “lnstagram”да олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар берган.
Бунинг оқибатида 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍3
Сурхондарёда биринчилардан бўлиб, Ўзбекистондаги Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази очилди
Қўшимча қилинишича, келгуси, 2024 йилда марказ томонидан микро бизнесни қўллаб қувватлаш орқали 1 200 та субъектни кичик ва ўрта бизнесга ўтказиш, 1300 нафар тадбиркорнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, 450 нафар тадбиркорнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.
👉 https://effect.uz/4700
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қўшимча қилинишича, келгуси, 2024 йилда марказ томонидан микро бизнесни қўллаб қувватлаш орқали 1 200 та субъектни кичик ва ўрта бизнесга ўтказиш, 1300 нафар тадбиркорнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, 450 нафар тадбиркорнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.
👉 https://effect.uz/4700
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Шуҳрат Сатторов лавозимидан бўшатилди
Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов 17 ноябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Асосан мактаб дарсликларига жавоб берувчи марказ раҳбарининг лавозимдан озод қилиниш сабаблари ҳозирча жамоатчиликка номаълум.
👉 https://effect.uz/4701
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов 17 ноябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Асосан мактаб дарсликларига жавоб берувчи марказ раҳбарининг лавозимдан озод қилиниш сабаблари ҳозирча жамоатчиликка номаълум.
👉 https://effect.uz/4701
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎2🔥1
🇺🇿 Наманганда ўрнатилган энг баланд давлат байроқлари...
▫️Намангандаги энг баланд давлат байроғи Наманган шаҳрида жойлашган “Афсоналар водийси” боғининг 65 метр баландликдаги “Мегадрон” аттракциони устига ўрнатилган. Байроқнинг баландлиги 11 метр, 8 га 4 ўлчамда. Устун вазифасини бажарувчи аттракцион билан қўшиб ҳисоблаганда жами 76 метр. 2019 йилда ўрнатилган.
▫️Косонсой тумани марказида эса 2019 йил ноябрида баландлиги 54 метр бўлган давлат байроғи қад ростлаган. Байроқнинг ўлчами 12 га 7 метрни ташкил этади.
▫️Наманган шаҳри марказидаги Ислом Каримов ва «Ғирвонсой» кўчалари кесишмасида, “Жасорат” клуби яқинида 2018 йил августида 35 метрли давлат байроғи қад ростлаган. Ўлчами 12 га 7 метр бўлган мазкур байроқ Тошкентнинг “Халқлар дўстлиги” майдонидаги 65 метрли давлат байроғидан сўнг ўрнатилганди.
▫️Норин тумани ички ишлар бўлимида 2018 йил 18 ноябрь куни, яъни давлат байроғи қабул қилинган санада баландлиги 35 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилган. Унинг ўлчами 12 га 6 метрни ташкил этади.

👍6👎3
"Президент томонидан олиб борилаётган очиқлик ва яқин қўшничилик сиёсати, қолаверса, мамлакатда туристлар учун инфратузилма яратилиши, туризм ташриф объектлари ободонлаштирилиши, транспорт-логистика тизимини яхшиланиши, виза режимини либераллашуви туризм соҳасини ривожига асос бўлди. Натижада Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди", – деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.
Сангардак маҳалласига янги – «Туризм маҳалласи» мақоми берилди
Маълумот учун, ушбу маҳалла Сариосиё тумани марказидан қарийб 52 км узоқликдаги сўлим гўша денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда тоғлар орасида жойлашган. Аҳолиси 3666 минг бўлиб ўзбек ва тожик миллатидан ташкил топган. Сангардак маҳалласида 4 та қишлоқ мавжуд бўлиб, асосий даромади боғдорчилиқ, чорвачиликдан, ёз ва куз ойларида дам олувчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишдан иборат.
👉 https://effect.uz/4702

👍3👎1