EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Афинада 25 минг киши Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш ўтказди

Афинада Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур намойишда 25 мингга яқин киши, жумладан, Фаластин жамияти вакиллари иштирок этиб, Ғазо секторини бомбардимон қилинишига қарши шиорлар билан ҳайқирдилар.

Шунингдек, Салоникида ҳам тартибсизликлар содир бўлиб, иштирокчилар полицияга қарата молотов коктейллари улоқтиришди (иккинчи видео).

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, кортеж Политехника қўзғолонининг 50 йиллигига – университет сайловларига аралашишга қарши талабалар қўзғолонига тўғри келган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎1
Этил спиртини миллиардларга пуллаган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши очилди

👉 http://effect.uz/4689

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрьЎзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Ватан муҳаббати битилган байроқ

Ҳилпира самода абадул-абад,
Сенингла тирикман, тирик Истиқлол.
Миллатим руҳисан, ўзлиги, шони,
Сен билан юртимда мангу бахт-иқбол.
Мовий-оқ-яшилга бурканган Байроқ,
Ҳуррият ишқида тобланган Байроқ!

Аксингда тириклик мазмуни - осмон,
Ғоянгдир тинчликни ёймоқ, рамз этмоқ.
Табиат – яралмоқ нақши сатҳингда,
Элнинг жўшган қони – мисли жуфт ирмоқ.
Кимлигим, ўтмишим сўзловчи Байроқ,
Нурли келажакни кўзловчи Байроқ!

Халқимнинг орисан, эътиқодисан,
Бошингда навқирон ярим ой – Ҳилол.
Ўн икки юлдузинг порласин мудом,
Айласин жаҳонни саодатинг лол.
Мустақил бўлгунча кутилган Байроқ,
Ватан муҳаббати битилган Байроқ!

Анвар Икром сўзи
👍12👎1
«Германия ва Туркия Ғазодаги ҳунрезликни тўхтатиши мумкин» — Эрдоған

👉 http://effect.uz/4690

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи пора билан қўлга тушди Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи, муқаддам фирибгарлик…
160 тоннага яқин кўмирни «ҳазм» қилган масъуллар қўлга олинди

Навоий вилояти “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахсларининг қинғир ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.

Ушбу текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахслари 156,3 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Зеленский яна бир масъулни ишдан бўшатди

Украина президенти Владимир Зеленский Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари Александр Тарасовскийни ишдан бўшатди.

Александр Алексеевич Тарасовский Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинсин”, — дейилади веб-сайтда эълон қилинган фармон матнида.

RBC-Украина агентлиги хабар беришича, Украина Ташқи разведка хизмати 2004 йилда мамлакат Хавфсизлик хизматининг разведка бошқармаси ва минтақавий органларининг разведка бўлинмалари негизида ташкил этилган.

Хизмат сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, илмий-техникавий, ахборот ва экологик соҳаларда разведка фаолиятини амалга оширади.

Ташкилот раҳбари Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоси бўлиб, бевосита давлат раҳбарига ҳисобот беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2
«Туркия Германиянинг қирувчи самолётларига муҳтож эмас» — Эрдоған

👉 http://effect.uz/4691

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥2👎1
АҚШ Ироқдаги милиция гуруҳини террорчи деб эълон қилди

АҚШ Ироқда фаолият юритаётган “Катаиб Саййид аш-Шуҳада” мустақил милиция гуруҳи ва унинг етакчиси Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни халқаро террорчилар қаторига киритди, деди Давлат котиби Энтони Блинкен.

Қарор Сурия ва Ироқдаги АҚШ қўшинлари ва базаларига ҳужумлар кучайганидан кейин қабул қилинди.

Давлат департаменти бугун “Катоиб Саййид аш-Шуҳада” ва унинг бош котиби Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни махсус таснифланган глобал террорчилар қаторига қўшди”, - деди Блинкен.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда масжид ва уйлар ёниб кетди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида кеча, маҳаллий вақт билан тахминан соат 21:30ларда «Илонли Баҳрин» МФЙнинг биноси ва янги таъмирланаётган қишлоқ масжиди ёниб кетгани айтилмоқда.

@effectuz
😢15👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Tracker» бекатда турган йўловчини уриб юборди

Ижтимоий тармоқда “Tracker” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб бекатда турган йўловчини уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Видеода Мирзо Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишган чорраҳадан (Боткина қабристонига етмасдан) ҳаракатланган “Tracker”нинг “Matiz” билан йўл талашгани ва бунинг оқибатида бошқарувни йўқотгани акс этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10😢5👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inkuzart Фаластин-Исроил урушини тасвирлади

Ўзбекистонлик стрит-арт устаси Inkuzart ўзининг навбатдаги санъат асарини эълон қилди.

Бу сафар у, Фаластин-Исроил урушини тасвирлади ва видеонинг изоҳига Президент Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини колдирди:

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢23👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик аскар намоз вақтида масжидга граната улоқтирди

Ижтимоий тармоқларда исроиллик аскар Фаластин пойтахти Рамаллоҳ шаҳридаги масжидлардан бирига намоз вақтида граната улоқтиргани акс этган видео тарқалди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎67😢14👍3
Президент Тошкент шаҳрининг иккита туманига ташриф буюриши кутилмоқда

Бугун, 18 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иккита туманига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍250👎3
⚡️Даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ҳукуматнинг 601-сон қарори билан Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Эндиликда фуқаролар “Жисмоний шахслардан шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш” бўйича онлайн ариза беришлари мумкин

Қандай дейсизми?

Бунинг учун Сиз, ЙИДХП дан рўйхатдан ўтасиз ва сўровномада кўрсатилган маълумотларни хато ва камчиликларсиз тўлдирилганлигини текширасиз ва банк карта реквизитларини кўрсатасиз.

Сўровномага асосан ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR код қўйилган хабарномани ЙИДХП орқали аризачининг шахсий кабенитига юборади.

Кўрсатилган давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди
Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси 15 кун ичида тўловларни амалга оширади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Ҳокимият ходими МФЙ раисига: Тошкентдан меҳмонлар келган, тез етиб келинг

Олтинсойда бир қанча фуқаролар қурилиши якунланган болалар боғчаси ишга туширилмаганидан норозилик билдиришди.

Effect.uz ходимлари сўровига кўра, туман Мактаб ва мактабгача таьлим бўлими раҳбари ҳам воқеа жойига етиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎1
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони билан туризмда ҳамкорликнинг янги йўналишлари кўриб чиқилди

👉 http://effect.uz/4693

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маккада маошини кўтарилишини сўраб дуо қилган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилдими?

Ижтимоий тармоқда Маккага бориб, ойлигининг кўтарилишини дуо қилиб сўраган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилгани тўғрисида хабар тарқалди.

“Водий бозор” Telegram каналида эълон қилинган видеода Каъба олдида бир эркак:

Аллоҳдан яна бир нарсани сўраяпман: Миллий гвардия тизимнинг ойликлари тезроқ ошсин.

Юқоридан енгиликлар бўлиб, янги буйруқлар чиқсин Энг ками 10 миллион сўм бўлсин. Пенсиялар ҳам ошсин
, - деб дуо қилганини кўриш мумкин.


Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров “Daryo.uz” интернет нашрига берган интервьюсида видеодаги эркак Миллий гвардияда бир муддат ишлаганини айтиб, тизимга умуман алоқаси йўқлигини айтди.

Ушбу шахснинг Миллий гвардия тизимига умуман аълоқаси йўқ. У Миллий гвардия ташкил қилинганига қадар, шу таркибга кирувчи олдинги бўлимларнинг бирида хизмат қилган, — деди Даврон Жуманазаров.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎4