“Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
Бу йили Далварзинтепа ёдгорлигида очиқ осмон музейини ташкил қилиш бўйича ишлар бошланди. Бу ишларни давом эттириб, Бойсунда дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлган “Бойбулоқ”, неандертал одам қолдиғи топилган “Тешиктош” ва “Мачай” ғорлари, эллин маданияти ёдгорлиги бўлмиш Узундара қалъасида ҳам бундай музей ташкил этилади. Шерободдаги қадимги одам яшаган Хатак ғори ва Зараутсой қоятошига хорижий олимлар экспедицияси йўлга қўйилади.
“Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.
Вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган.
Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.
Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍135👎1
❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

👍7👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОНУНСИЗЛИК ҚАЧОНГАЧА?
Самарқанднинг Тойлоқ тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасиддиларининг туманда фаолият юритиб келган “Хуршиджон – Шехроз – Шахзод” фермер хўжалигини жиноий қарор чиқариш йўли билан тортиб олганини иддао қилади.
Ҳимоячи республика бош проркуроридан ушбу иш бўйича жиноятларни яшириб келаётган Тойлоқ туман прокуратурасидан аризани чақириб олиб, назоратга олишни ва жиноятга алоқадар барча мансабдорларга қонуний чора кўрилишини сўрайди.
👉 Тўлиқ видео

👍16👎1
⚡️«Каттақўрғон» полигонида «Ми-8» вертолёти ҳалокатга учради
2023 йил 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
“Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, — дейилади баёнотда.

😢15👍6👎4
«Ҳумо арена» ўзбек боксининг қудратини яна бир бор намойиш этди
Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. «Ҳумо арена» мезбонлик қилган жанглар ўзбек боксчилари учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.
👉 https://effect.uz/4692
Telegram | Instagram | YouТube

👍22🔥3👎1
Афинада 25 минг киши Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш ўтказди
Афинада Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур намойишда 25 мингга яқин киши, жумладан, Фаластин жамияти вакиллари иштирок этиб, Ғазо секторини бомбардимон қилинишига қарши шиорлар билан ҳайқирдилар.
Шунингдек, Салоникида ҳам тартибсизликлар содир бўлиб, иштирокчилар полицияга қарата молотов коктейллари улоқтиришди (иккинчи видео).
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, кортеж Политехника қўзғолонининг 50 йиллигига – университет сайловларига аралашишга қарши талабалар қўзғолонига тўғри келган.

👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Ватан муҳаббати битилган байроқ
Ҳилпира самода абадул-абад,
Сенингла тирикман, тирик Истиқлол.
Миллатим руҳисан, ўзлиги, шони,
Сен билан юртимда мангу бахт-иқбол.
Мовий-оқ-яшилга бурканган Байроқ,
Ҳуррият ишқида тобланган Байроқ!
Аксингда тириклик мазмуни - осмон,
Ғоянгдир тинчликни ёймоқ, рамз этмоқ.
Табиат – яралмоқ нақши сатҳингда,
Элнинг жўшган қони – мисли жуфт ирмоқ.
Кимлигим, ўтмишим сўзловчи Байроқ,
Нурли келажакни кўзловчи Байроқ!
Халқимнинг орисан, эътиқодисан,
Бошингда навқирон ярим ой – Ҳилол.
Ўн икки юлдузинг порласин мудом,
Айласин жаҳонни саодатинг лол.
Мустақил бўлгунча кутилган Байроқ,
Ватан муҳаббати битилган Байроқ!
Анвар Икром сўзи
Ватан муҳаббати битилган байроқ
Ҳилпира самода абадул-абад,
Сенингла тирикман, тирик Истиқлол.
Миллатим руҳисан, ўзлиги, шони,
Сен билан юртимда мангу бахт-иқбол.
Мовий-оқ-яшилга бурканган Байроқ,
Ҳуррият ишқида тобланган Байроқ!
Аксингда тириклик мазмуни - осмон,
Ғоянгдир тинчликни ёймоқ, рамз этмоқ.
Табиат – яралмоқ нақши сатҳингда,
Элнинг жўшган қони – мисли жуфт ирмоқ.
Кимлигим, ўтмишим сўзловчи Байроқ,
Нурли келажакни кўзловчи Байроқ!
Халқимнинг орисан, эътиқодисан,
Бошингда навқирон ярим ой – Ҳилол.
Ўн икки юлдузинг порласин мудом,
Айласин жаҳонни саодатинг лол.
Мустақил бўлгунча кутилган Байроқ,
Ватан муҳаббати битилган Байроқ!
Анвар Икром сўзи
👍12👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи пора билан қўлга тушди Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи, муқаддам фирибгарлик…
160 тоннага яқин кўмирни «ҳазм» қилган масъуллар қўлга олинди
Навоий вилояти “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахсларининг қинғир ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Ушбу текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахслари 156,3 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

👍7👎1
Зеленский яна бир масъулни ишдан бўшатди
Украина президенти Владимир Зеленский Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари Александр Тарасовскийни ишдан бўшатди.
“Александр Алексеевич Тарасовский Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинсин”, — дейилади веб-сайтда эълон қилинган фармон матнида.
RBC-Украина агентлиги хабар беришича, Украина Ташқи разведка хизмати 2004 йилда мамлакат Хавфсизлик хизматининг разведка бошқармаси ва минтақавий органларининг разведка бўлинмалари негизида ташкил этилган.
Хизмат сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, илмий-техникавий, ахборот ва экологик соҳаларда разведка фаолиятини амалга оширади.
Ташкилот раҳбари Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоси бўлиб, бевосита давлат раҳбарига ҳисобот беради.

👍11👎2
АҚШ Ироқдаги милиция гуруҳини террорчи деб эълон қилди
АҚШ Ироқда фаолият юритаётган “Катаиб Саййид аш-Шуҳада” мустақил милиция гуруҳи ва унинг етакчиси Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни халқаро террорчилар қаторига киритди, деди Давлат котиби Энтони Блинкен.
Қарор Сурия ва Ироқдаги АҚШ қўшинлари ва базаларига ҳужумлар кучайганидан кейин қабул қилинди.
“Давлат департаменти бугун “Катоиб Саййид аш-Шуҳада” ва унинг бош котиби Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни махсус таснифланган глобал террорчилар қаторига қўшди”, - деди Блинкен.

👎11👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда масжид ва уйлар ёниб кетди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида кеча, маҳаллий вақт билан тахминан соат 21:30ларда «Илонли Баҳрин» МФЙнинг биноси ва янги таъмирланаётган қишлоқ масжиди ёниб кетгани айтилмоқда.
@effectuz

😢15👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Tracker» бекатда турган йўловчини уриб юборди
Ижтимоий тармоқда “Tracker” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб бекатда турган йўловчини уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Видеода Мирзо Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишган чорраҳадан (Боткина қабристонига етмасдан) ҳаракатланган “Tracker”нинг “Matiz” билан йўл талашгани ва бунинг оқибатида бошқарувни йўқотгани акс этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ижтимоий тармоқда “Tracker” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб бекатда турган йўловчини уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Видеода Мирзо Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишган чорраҳадан (Боткина қабристонига етмасдан) ҳаракатланган “Tracker”нинг “Matiz” билан йўл талашгани ва бунинг оқибатида бошқарувни йўқотгани акс этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10😢5👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inkuzart Фаластин-Исроил урушини тасвирлади
Ўзбекистонлик стрит-арт устаси Inkuzart ўзининг навбатдаги санъат асарини эълон қилди.
Бу сафар у, Фаластин-Исроил урушини тасвирлади ва видеонинг изоҳига Президент Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини колдирди:
“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”.

😢23👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик аскар намоз вақтида масжидга граната улоқтирди
Ижтимоий тармоқларда исроиллик аскар Фаластин пойтахти Рамаллоҳ шаҳридаги масжидлардан бирига намоз вақтида граната улоқтиргани акс этган видео тарқалди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ижтимоий тармоқларда исроиллик аскар Фаластин пойтахти Рамаллоҳ шаҳридаги масжидлардан бирига намоз вақтида граната улоқтиргани акс этган видео тарқалди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎67😢14👍3
Президент Тошкент шаҳрининг иккита туманига ташриф буюриши кутилмоқда
Бугун, 18 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иккита туманига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

👍250👎3