Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутиляпти
Термизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда сув тежовчи технологиялар кенгайтирилаётгани, лекин бу етарли натижа эмаслиги қайд этилди.
Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.
Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.
Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотилаяпти.
Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

"Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим", - деди Президент.
Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍66👎1
Сурхондарёда Корея билан ҳамкорликда 50 миллион долларлик логистик хаб ишга туширилади
Термизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати Ангор, Бойсун, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва Термиз туманларида 5 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсойда 6 та сақлаш, қуритиш, саралаш ва ташиш марказини барпо қилиш, Термиз туманида Корея билан бирга 50 миллион долларлик логистика хабини ишга тушириш топширилди.
Келгуси йилдан Сурхондарё озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизими жорий этилади. Бунда қўшни давлатларга ташиш харажатлари ҳам қоплаб берилади, экспорт товарлари рўйхатига карам, пиёз, қизил лавлаги, ловия, мош ҳам киритилади. Бу – қўшимча 150 миллион долларлик экспорт дегани.
Ингичка толали ғўза 15 фоизгача кам сув талаб қилади, тола чиқими 10 фоиз кам ва 12-15 кун эрта пишади.
Шу муносабат билан ингичка толали пахтани қайта ишлашни 30 фоизга етказиш, ингичка толали ғўза навларини яратишда молекуляр генетика ва селекция бўйича қўшма лойиҳа ва замонавий лаборатория ташкил этиш, тупроқ-иқлим шароитига мос ингичка толали ғўза навлари майдонини 50 минг гектаргача кенгайтиришга топшириқ берилди.

👍74👎1
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сурхондарёнинг 10 та туманида in vitro лабораторияларини ташкил қилади
Термизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилишида вилоятнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлари таҳлил қилинар экан, Сурхондарё ўзининг табиий тупроқ-иқлим шароити билан эртаки маҳсулотларни етиштиришда биринчи ўринда бўлиши кераклиги таъкидланди.
Лекин, ҳосилдорлиги юқори уруғ ва кўчат билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 10 та туманда in vitro лабораторияларини ташкил қилиш топширилди.
Келгуси йилда дала четларида 100 та мини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда 70 та кичик совуткичлар ўрнатилади. Бунинг учун ерлар деҳқонларга текин берилади.
100 минг гектарда ихчам парниклар ташкил қилиб, барра пиёз, брокколи, розмарин, руккола, тимьян, қизил райҳон, ялпиз каби экспортбоп экинлар етиштириш мумкинлиги таъкидланди.
Термиз агро-технология институтида Италиянинг Тушиа университети, “Сиви Италия” уюшмаси билан Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро марказини ташкил қилиш топширилди. Унда афғон шамоли ва қурғоқчиликка чидамли навлар яратилади, in vitro лабораторияси ва IT инкубатор маркази, 20 та иссиқхона ва тажриба-синов участкалари иш бошлайди.

👍96👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16 та шаҳарда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистонинг 16 та шаҳрида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
Оммавий югуриш мусобақаси 15 та шаҳарда 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади.
Анъанага мувофиқ, “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.

👍2👎1
Сариосиёда “Транспорт логистика маркази” қурилади, Бандихонда юк ортиш-тушириш хизмати йўлга қўйилади
Термизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилишида вилоятнинг транзит ва туризм салоҳиятини ишга солиш масалалари ҳақида гапирилди.
Таъкидланишича, вилоятга қўшни давлатларда 5 миллиард долларлик катта бозор бўлса-да, уларга экспортимиз 200 миллион долларга етмайди.
Ҳозирда 75 миллион доллар сармоя эвазига “Термиз халқаро савдо маркази” қурилмоқда. Марказга “Термиз” божхона пости кўчирилади, “ягона дарча”, нотариал ва банк хизматлари йўлга қўйилади.
Шунингдек, Сариосиёдаги “Ўзбек-Тожик чегара пости” ёнида 6 гектар бўш ерда “Транспорт логистика маркази”ни барпо этиш, Бандихондаги “Танги-муш” станциясида экспорт учун юк ортиш-тушириш хизматлари йўлга қўйилади.
Транзит салоҳияти юқори Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узундаги магистрал йўл четида логистика-сервис марказлари очилади, Жарқўрғон, Олтинсой ва Деновни боғловчи 111 километр йўлни таъмирлашга хусусий шерик жалб қилинади.

👍117👎1
“Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
Бу йили Далварзинтепа ёдгорлигида очиқ осмон музейини ташкил қилиш бўйича ишлар бошланди. Бу ишларни давом эттириб, Бойсунда дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлган “Бойбулоқ”, неандертал одам қолдиғи топилган “Тешиктош” ва “Мачай” ғорлари, эллин маданияти ёдгорлиги бўлмиш Узундара қалъасида ҳам бундай музей ташкил этилади. Шерободдаги қадимги одам яшаган Хатак ғори ва Зараутсой қоятошига хорижий олимлар экспедицияси йўлга қўйилади.
“Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.
Вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган.
Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.
Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

👍135👎1
❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

👍7👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОНУНСИЗЛИК ҚАЧОНГАЧА?
Самарқанднинг Тойлоқ тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасиддиларининг туманда фаолият юритиб келган “Хуршиджон – Шехроз – Шахзод” фермер хўжалигини жиноий қарор чиқариш йўли билан тортиб олганини иддао қилади.
Ҳимоячи республика бош проркуроридан ушбу иш бўйича жиноятларни яшириб келаётган Тойлоқ туман прокуратурасидан аризани чақириб олиб, назоратга олишни ва жиноятга алоқадар барча мансабдорларга қонуний чора кўрилишини сўрайди.
👉 Тўлиқ видео

👍16👎1
⚡️«Каттақўрғон» полигонида «Ми-8» вертолёти ҳалокатга учради
2023 йил 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
“Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, — дейилади баёнотда.

😢15👍6👎4
«Ҳумо арена» ўзбек боксининг қудратини яна бир бор намойиш этди
Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. «Ҳумо арена» мезбонлик қилган жанглар ўзбек боксчилари учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.
👉 https://effect.uz/4692
Telegram | Instagram | YouТube

👍22🔥3👎1
Афинада 25 минг киши Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш ўтказди
Афинада Америка ва Исроил элчихоналари олдида оммавий намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур намойишда 25 мингга яқин киши, жумладан, Фаластин жамияти вакиллари иштирок этиб, Ғазо секторини бомбардимон қилинишига қарши шиорлар билан ҳайқирдилар.
Шунингдек, Салоникида ҳам тартибсизликлар содир бўлиб, иштирокчилар полицияга қарата молотов коктейллари улоқтиришди (иккинчи видео).
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, кортеж Политехника қўзғолонининг 50 йиллигига – университет сайловларига аралашишга қарши талабалар қўзғолонига тўғри келган.

👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Ватан муҳаббати битилган байроқ
Ҳилпира самода абадул-абад,
Сенингла тирикман, тирик Истиқлол.
Миллатим руҳисан, ўзлиги, шони,
Сен билан юртимда мангу бахт-иқбол.
Мовий-оқ-яшилга бурканган Байроқ,
Ҳуррият ишқида тобланган Байроқ!
Аксингда тириклик мазмуни - осмон,
Ғоянгдир тинчликни ёймоқ, рамз этмоқ.
Табиат – яралмоқ нақши сатҳингда,
Элнинг жўшган қони – мисли жуфт ирмоқ.
Кимлигим, ўтмишим сўзловчи Байроқ,
Нурли келажакни кўзловчи Байроқ!
Халқимнинг орисан, эътиқодисан,
Бошингда навқирон ярим ой – Ҳилол.
Ўн икки юлдузинг порласин мудом,
Айласин жаҳонни саодатинг лол.
Мустақил бўлгунча кутилган Байроқ,
Ватан муҳаббати битилган Байроқ!
Анвар Икром сўзи
Ватан муҳаббати битилган байроқ
Ҳилпира самода абадул-абад,
Сенингла тирикман, тирик Истиқлол.
Миллатим руҳисан, ўзлиги, шони,
Сен билан юртимда мангу бахт-иқбол.
Мовий-оқ-яшилга бурканган Байроқ,
Ҳуррият ишқида тобланган Байроқ!
Аксингда тириклик мазмуни - осмон,
Ғоянгдир тинчликни ёймоқ, рамз этмоқ.
Табиат – яралмоқ нақши сатҳингда,
Элнинг жўшган қони – мисли жуфт ирмоқ.
Кимлигим, ўтмишим сўзловчи Байроқ,
Нурли келажакни кўзловчи Байроқ!
Халқимнинг орисан, эътиқодисан,
Бошингда навқирон ярим ой – Ҳилол.
Ўн икки юлдузинг порласин мудом,
Айласин жаҳонни саодатинг лол.
Мустақил бўлгунча кутилган Байроқ,
Ватан муҳаббати битилган Байроқ!
Анвар Икром сўзи
👍12👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи пора билан қўлга тушди Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи, муқаддам фирибгарлик…
160 тоннага яқин кўмирни «ҳазм» қилган масъуллар қўлга олинди
Навоий вилояти “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахсларининг қинғир ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Ушбу текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа тумани кўмир омбори масъул шахслари 156,3 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

👍7👎1
Зеленский яна бир масъулни ишдан бўшатди
Украина президенти Владимир Зеленский Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари Александр Тарасовскийни ишдан бўшатди.
“Александр Алексеевич Тарасовский Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари лавозимидан озод қилинсин”, — дейилади веб-сайтда эълон қилинган фармон матнида.
RBC-Украина агентлиги хабар беришича, Украина Ташқи разведка хизмати 2004 йилда мамлакат Хавфсизлик хизматининг разведка бошқармаси ва минтақавий органларининг разведка бўлинмалари негизида ташкил этилган.
Хизмат сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, илмий-техникавий, ахборот ва экологик соҳаларда разведка фаолиятини амалга оширади.
Ташкилот раҳбари Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоси бўлиб, бевосита давлат раҳбарига ҳисобот беради.

👍11👎2
АҚШ Ироқдаги милиция гуруҳини террорчи деб эълон қилди
АҚШ Ироқда фаолият юритаётган “Катаиб Саййид аш-Шуҳада” мустақил милиция гуруҳи ва унинг етакчиси Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни халқаро террорчилар қаторига киритди, деди Давлат котиби Энтони Блинкен.
Қарор Сурия ва Ироқдаги АҚШ қўшинлари ва базаларига ҳужумлар кучайганидан кейин қабул қилинди.
“Давлат департаменти бугун “Катоиб Саййид аш-Шуҳада” ва унинг бош котиби Ҳошим Финян Раҳим ас-Саррожни махсус таснифланган глобал террорчилар қаторига қўшди”, - деди Блинкен.

👎11👍7