This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёликлар ҳам энди тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишади
Президент кейинги йилларда қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошган Тўпаланг гидроэлектр станцияси фаолияти билан танишди, "Зарчоб-3" кичик ГЭС қурилишига старт берди ҳамда Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍98🔥24👎1
«Америкалик тадбиркорлар Си Цзинпин билан овқатланиш учун икки минг доллар тўлашди» — NYT
Америкалик тадбиркорлар ХХР раиси Си Цзинпин билан биргаликда кечки овқат қилиш учун икки минг доллар ва ундан кўпроқ пул тўлашди, дея хабар бермоқда The New York Times нашри.
“Си Цзинпин билан бир столда ўтириш 40 минг АҚШ долларига тушди.
VIP меҳмонлар орасида Apple бош директори Тим Кук, Калифорния собиқ губернатори Жерри Браун, шунингдек, Boeing, Pfizer, Nike ва FedEx компаниялари раҳбарлари бор эди.
Бундай раҳбарлар орасида овқатланиш учун тадбиркорлар 2000 АҚШ доллари тўлашди”, — дейилади хабарда.

👍14👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қўштепа, Орол фожиаси, Самарқанд декларацияси» – Ўзбекистонлик мутахассис фаолларни чўлланишга бефарқ бўлмасликка чақирди
Самарқанддаги БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 4-кун доирасида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлим бошлиғи Тўрахон Ҳошимов Афғонистон томони қураётган Қўштепа канали, Орол фожиаси ҳақида гапираркан, фуқароларни мамлакатда чўлланиш даражасига қарши курашишда фаол бўлишга чақирди.
Ҳошимов шунингдек, бу соҳада гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ушбу сессияда қабул қилиниши кутилаётган Самарқанд декларациясининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

👍10👎1
“Журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим” – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, томонлар айнан ушбу мавзу доирасида истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.
“Дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилдик. Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз.
Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим”, дея ёзади С.Мирзиёева.
Қайд этилишича, томонлар айнан ушбу мавзу доирасида истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍110👎14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 80 дан ортиқ киши “Умра орзуси”га алданди
Намангандаги сайёҳлик компанияларидан бири 80 дан ортиқ кишини Умра сафарига юбориш мақсадида улардан тўловлар қабул қилиб, якунда ваъдасини бажармаган.
Фуқароларнинг айтишича, ташкилотчилар одамларни фақат аэропортгача кузатиб боришган. Айни вақтда фуқаролар ҳолат бўйича вилоят ИИБга мурожаат қилишган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Намангандаги сайёҳлик компанияларидан бири 80 дан ортиқ кишини Умра сафарига юбориш мақсадида улардан тўловлар қабул қилиб, якунда ваъдасини бажармаган.
Фуқароларнинг айтишича, ташкилотчилар одамларни фақат аэропортгача кузатиб боришган. Айни вақтда фуқаролар ҳолат бўйича вилоят ИИБга мурожаат қилишган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6😢2
Ўзбекистонда қурилиш корхоналарининг солиқдан қарзи қарийб 500 млрдга етган – ДСҚ
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 1 046 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 496,2 млрд сўмни ташкил этган.
Шундан 94,9 млрд сўми, яъни 19,1 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:
📍Тошкент шаҳри – 99,1 млрд сўм;
📍Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 85,9 млрд сўм;
📍Тошкент вилояти – 40,3 млрд сўм.

👍5
Амударёда электр энергиядан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбарига жиноий иш очилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида 611,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Амударё туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “S-D.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик сув насосларини электр тармоқлари корхонасидан рўйхатдан ўтмаган электр ҳисоблагич орқали улаб, жами 611,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Хитой билан чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши бирга курашмоқчи
Таъкидланишича, учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
👉 http://effect.uz/4688
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Таъкидланишича, учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
👉 http://effect.uz/4688
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3
“Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим”, - деди Президент.
Кеча Президент Сурхондарёдаги 3,3 миллиард долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳалари билан батафсил танишди. Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига:
- йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади;
- вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади;
- геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда нефть бўйича тўлиқ мустақилликка эришади;
- мажмуада ҳозир 7 минг киши банд. Мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.
👍76👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашишда тўғри йўлдан боряпти” – Украина вакили
Самарқандда БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби – Юсуф Қўрқчи мамлакатдаги экологик вазият, дунёдаги экологик жиноятлар ҳақида гапираркан, ўз навбатида Ўзбекистоннинг ташкилотчилик ишларини юқори баҳолади.

“Ўзбекистон чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашишда яхши йўлдан боряпти. Ҳукумат ва олимлар бу муаммонинг мобилизация қилиш ҳаракатларини давом эттиради. Бу муаммо фақат Ўзбекистонда эмас, Марказий Осиё чўлланишдан азият чекмоқда. Шу учун ҳам умумий дастур орқали, табиий офатларни “йўқ” қилишга эришиш муҳим.
Ташкилотчиликнинг энг юқори кўриниши – Ўзбекистон ҳукумати бу тадбирни ўтказиш учун чин дилдан ҳаракат қилганлиги сезилди. Бу юриш фақат дипломатик қадамлардан бири эмас балки самимийликнинг олий белгиси. Тадбирни ўтказаётган мамлакатга албатта, миннатдорлик билдирамиз”, дейди Қўрқчи.
👍1👎1
Энг асосий масала – инвестиция ва саноат. Бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солишдир...
Келгуси йили Сурхондарёда 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, 500 миллион долларлик экспортни амалга ошириб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш, камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят, туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши керак.
Сариосиёдаги "Чинорсой" полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин, "Хўжа-осмин" конида оқ мармар, Бойсун ва Сариосиёда кўмир, Шерободдаги “Хўжаи-кон” конида калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

👍71👎2