Президент Сурхондарёга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.

👍128🔥11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водийда биринчи бор “Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 22 ноябрь, чоршанба куни Янги Наманган тумани ҳудудидаги “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўзининг зотли ҳайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар ҳудудий ветеринария бўлимларида 20 ноябрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Кўргазмада қуйидаги номинациялар таъсис этилган:
"Энг зотдор қўй" номинацияси;
1-ўрин учун 30 млн сўм;
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млн сўм.
"Энг зотдор новвос (буқа)" номинацияси:
1-ўрин учун 30 млн сўм;
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млн сўм.
"Энг зотдор от" номинацияси:
1-ўрин учун 30 млн сўм;
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млнсўм.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍22👎2
«Армия Ғазодаги шифохоналар яқинидаги операцияларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда» — Исроил президенти
Исроил президенти Исаак Герцог Мудофаа кучлари (ИМК) Ғазо секторидаги шифохоналар яқинида операциялар ўтказаётганда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилаётганини маълум қилди.
“Биз буни (касалхоналар атрофидаги операцияларни - таҳр.) жуда ва жуда эҳтиёткорлик билан қиляпмиз”, — деди Герцог.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги “Ал-Шифо” тиббиёт марказига киришга муваффақ бўлганини таъкидлаган эди.

👎25👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда экин экиш масаласи бўйича қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган
Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан боғ ва ток ораларига экин экиш масалаларига қаратилган муҳокама йиғилишида 61 минг гектардан ортиқ ерга экин экилган дея ҳисобот берилган.
Бироқ маълум бўлишича, бу статистикада қўшиб ёзиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, эндиликда Самарқанддаги боғ ва токзорлар ҳар йили бир марта хатловдан ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, ҳисоботларга яширинча таъсир ўтказган 674 нафар фермер хўжаликлари фаолияти ўрганилиши айтилган.

👍6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британиянинг собиқ бош вазири Киевга келди
Шу ҳафта ҳукуматга қайтган ва ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Британия собиқ бош вазири Девид Кемерон Украинага келди. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
“Девид Кемерон ўзининг янги лавозимидаги илк иш ташрифини Украинага қилди.
Фронт учун қуроллар, ҳаво мудофаасини кучайтириш, халқимизни ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун бўлган манфаатли учрашув. Бизни қўллаб-қувватлагани учун Британияга раҳмат!” – деди Зеленский.

👎12👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ёр-ёр” кўрсатуви бошловчиларининг ногирон аёл устидан кулгани ижтимоий тармоқларни ларзага келтирмоқда
Кўрсатув бошловчилари умр йўлдош қидириб келган ногирон аёлни “масхара қилгани” ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва айрим фойдаланувчилар бошловчиларни жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидламоқда.
Аммо кўрсатув ижодкорлари бу даъвони рад этиб, иштирокчини табассум билан гапиришга ундаш учун кулишганини айтган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Кўрсатув бошловчилари умр йўлдош қидириб келган ногирон аёлни “масхара қилгани” ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва айрим фойдаланувчилар бошловчиларни жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидламоқда.
Аммо кўрсатув ижодкорлари бу даъвони рад этиб, иштирокчини табассум билан гапиришга ундаш учун кулишганини айтган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎49😢6👍3
Бойсунликлар ўз туманида шундай улкан завод қурилгани, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлганини сезиши керак. Энди бу мажмуа атрофида турдош соҳаларни ривожлантириш лозим, - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлиб, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди.
“Surhan Gas Chemical Operating Company” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 2,9 миллиард доллар. Мажмуа йилига 5 миллиард метр куб газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қувватига эга бўлади.
Мажмуа Бойсун шаҳридан 20 километр узоқда жойлашган. Айни пайтда унинг қурилишида 7 мингдан ортиқ киши, махсус техникалар ишламоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи келгуси йил май ойида ишга туширилади, 2025 йилда тўла қувватга чиқади.
Завод Ўзбекистондаги саккизинчи газ-кимё мажмуаси, Сурхондарёдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлади. Унда 1050 киши юқори даромадли иш билан таъминланади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍81👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Учрашув-муҳокамалар, инновацион усуллар, ҳаракатлар режаси: Самарқандда CRIC-21’нинг 2-кун якунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясининг иккинчи куни…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда CRIC-21’нинг 3-кун якунлари
БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CРИC-21) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси 3-куни доирасида чанг ва қум бўронлари муаммоларини муҳокама қилиш бўйича ялпи мажлис бўлиб ўтди.
Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди.
Демак, 3-куннинг энг муҳим воқеалари:
✔️ Чанг ва қум бўронлари бўйича ялпи мажлисда чанг ва қум бўронларининг 25 фоизи инсон фаолияти туфайли юзага келиши таъкидланди.
✔️ UNCCD экспертлари атмосферага оғирлиги бўйича 350 та Гиза пирамидасига тенг бўлган икки миллиард тонна қум ва чанг тарқалишини қайд этишди.
✔️ ИҲТ Ўзбекистонни қум ва чанг бўронларига қарши курашда қўллаб-қувватлашга тайёр.
✔️ Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

👍6👎1
Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 700 млрддан ошгани айтилди
Давлат солиқ қўмитасининг маълумотига кўра, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 858 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги – 742,2 млрд сўм.
Шундан 155,6 млрд сўми, яъни 21 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 328,8 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 81,7 млрд сўм;
Тошкент шаҳри – 52,1 млрд сўм.

👍3👎1
Тошкент халқаро туризм ярмаркаси старт олди
Мазкур ярмаркада 20 та хорижий давлат иштирок этаётган сайёҳлик кўргазмаси, таниқли ошпазлар иштирокидаги гастро-бозор, туризм соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирокидаги форум, шунингдек турли мамлакатларнинг хусусий компаниялари вакилларининг B2B учрашувлари, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
👉 http://effect.uz/4685

👍4👎1
“Тўпаланг”дан Термизгача: Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “оби ҳаёт” йўлини очди.
Сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди.
Сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси иқтисод қилинади. Лойиҳанинг 2-босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади.
Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 2 миллионга яқин аҳоли баҳраманд бўлади. Лойиҳа 2024 йилда ниҳояга етказилади.
Лойиҳа доирасида сув омборидан то Термиз шаҳригача 380 километр металл қувурлар тортилади. Унинг 159 километри магистрал, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлар. Бугунги кунда 147 километр қувур тортилди. Сув тозалаш, босимни камайтириш ва 5 та сув йиғиш иншооти барпо этилди.

👍104👎1