EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
68K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда 117 минг қутидан кўп сигарет ва чилим маҳсулотлари кўмиб юборилди

Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/4683

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учта PPP: Интернетда «звезда» бўлган «Cobalt» ҳайдовчисига чора кўрилгани маълум бўлди

Қора рангли “Cobalt” ҳайдовчиси йўл-ҳаракати қоидаларининг кўплаб моддаларини қасддан бузган, жумладан, машинага қора плёнка ва мигалка ўрнатган ҳамда бу ҳаракатларни очиқдан-очиқ интернетда кўз-кўз қилган.

Шу сабабдан ҳайдовчига нисбатан Миробод туман суди томонидан тегишли чора кўрилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашув-муҳокамалар, инновацион усуллар, ҳаракатлар режаси: Самарқандда CRIC-21’нинг 2-кун якунлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясининг иккинчи куни илмий, гендер мавзулардаги конференциялар ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва хорижий делегациялар раҳбарлари ўртасидаги қатор учрашувлар билан ёдда қолди.

Демак, иккинчи куннинг энг муҳим воқеалари:

✔️Жаҳон олимлари чанг ва қум бўронларига қарши курашнинг инновацион усулларини муҳокама қилишди;

✔️Осиё тараққиёт банки қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришда ёрдам беради;

✔️Биринчи гендер учрашувида долзарб масалалар ва Ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2
44 маротаба радарга тушган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига тортилди

Йўл ҳаракати қоидасини қасддан бузиб, 44 маротаба “радар”га тушган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-3 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни 44 маротаба содир этган қарздор Ў.M.дан давлат фойдасига жами 25 млн. 10 минг сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли “Nexia 3” русумли транспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда”, - дейилади МИБ ахборот хизмати хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥3👍2👎1
Йиртилгач, елимланган пул ҳар қандай савдода қабул қилиниши шарт

Фақат елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим

Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам пуллар қабул қилиниши керак:

тешик ёки йиртилган бўлса, қоғози юпқалашган, доғлари бўлса;

турли расм ва ёзувлар ёзилган;

бўёқ моддалари тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган;


Асосийси, пулнинг ярмидан кўп қисми сақланиб қолган бўлса бўлди. Банклар бундай пулларни тадбиркорлардан тушум пули сифатида қабул қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎1
Дарахтларни номига эмас, келажагимиз учун экиш лозим — ДХХ

Президент ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

Экилган кўчатлар она табиатни асраш, экологиямизни барқарорлаштириш ҳамда ҳавонинг тозалигини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу тадбирлар ДХХ тизимида давом этмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎3
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда, деди Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.

Биринчи хоним ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.

Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.
👍125👎9🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Туронбанкда барча автокредитлар очиқ ва қулай шартларда ажратилмоқда!

Monza, BYD, Jetur, Exxed, BMW, Bestune, Kia, Hyundai, Malibu ҳуллас барча русумдаги автомобилларнинг янги ёки ҳайдалган варианти учун Туронбанк тақдим этаётган таклифлар:

"Imkoniyat" автокредити!

Муддати: 5 йилгача
Бошланғич тўлов: 25%дан бошлаб
Расмий даромадсиз
Янги ва ҳайдалган машиналарга.

"EcoGreenCar" автокредити!

Муддати: 4 йилгача
Бошланғич тўлов: 25%дан бошлаб
Расмий даромадсиз
Янги ва ҳайдалган машиналарга
❗️Бепул қувватлаш учун ваучер

🚘 Шунингдек, автосалонга 50% тўлов қилганлар учун қолган қисмини кредит қилиб бериш:

Муддати: 5 йилгача
Бошланғич тўлов: 0%
Расмий даромадсиз

Батафсил: www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220
👎9👍5
Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.
👍128🔥11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водийда биринчи бор “Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 22 ноябрь, чоршанба куни Янги Наманган тумани ҳудудидаги “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзининг зотли ҳайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар ҳудудий ветеринария бўлимларида 20 ноябрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Кўргазмада қуйидаги номинациялар таъсис этилган:

"Энг зотдор қўй"
  номинацияси;
1-ўрин учун 30 млн сўм; 
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млн сўм.

"Энг зотдор новвос (буқа)"  номинацияси:
1-ўрин учун 30 млн сўм; 
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млн сўм.

"Энг зотдор от"  номинацияси:
1-ўрин учун 30 млн сўм;
2-ўрин учун 20 млн сўм;
3-ўрин учун 10 млнсўм.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎2
«Армия Ғазодаги шифохоналар яқинидаги операцияларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда» — Исроил президенти

Исроил президенти Исаак Герцог Мудофаа кучлари (ИМК) Ғазо секторидаги шифохоналар яқинида операциялар ўтказаётганда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

Биз буни (касалхоналар атрофидаги операцияларни - таҳр.) жуда ва жуда эҳтиёткорлик билан қиляпмиз”, — деди Герцог.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги “Ал-Шифо” тиббиёт марказига киришга муваффақ бўлганини таъкидлаган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎25👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда экин экиш масаласи бўйича қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган

Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан боғ ва ток ораларига экин экиш масалаларига қаратилган муҳокама йиғилишида 61 минг гектардан ортиқ ерга экин экилган дея ҳисобот берилган.

Бироқ маълум бўлишича, бу статистикада қўшиб ёзиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, эндиликда Самарқанддаги боғ ва токзорлар ҳар йили бир марта хатловдан ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, ҳисоботларга яширинча таъсир ўтказган 674 нафар фермер хўжаликлари фаолияти ўрганилиши айтилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥2
«Хитой халқи доимо урушга қарши бўлган» — Си Цзиньпин

👉 http://effect.uz/4684

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎6👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британиянинг собиқ бош вазири Киевга келди

Шу ҳафта ҳукуматга қайтган ва ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Британия собиқ бош вазири Девид Кемерон Украинага келди. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Девид Кемерон ўзининг янги лавозимидаги илк иш ташрифини Украинага қилди.

Фронт учун қуроллар, ҳаво мудофаасини кучайтириш, халқимизни ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун бўлган манфаатли учрашув. Бизни қўллаб-қувватлагани учун Британияга раҳма
т!” – деди Зеленский.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ёр-ёр” кўрсатуви бошловчиларининг ногирон аёл устидан кулгани ижтимоий тармоқларни ларзага келтирмоқда

Кўрсатув бошловчилари умр йўлдош қидириб келган ногирон аёлни “масхара қилгани” ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва айрим фойдаланувчилар бошловчиларни жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидламоқда.

Аммо кўрсатув ижодкорлари бу даъвони рад этиб, иштирокчини табассум билан гапиришга ундаш учун кулишганини айтган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎49😢6👍3