Ғазодаги қурбонлар сони очиқланди
Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11180 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.
7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 4609 нафар бола ва 3100 нафар аёл бор.
Шунингдек, Исроил ўққа тутилиши натижасида 198 тиббиёт ходими, 20 фуқаро мудофааси ходими ва 49 журналист ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, Ғазо секторининг 28 200 нафар аҳолиси жароҳатланган, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир. Йўқолганлар рўйхатида 3250 киши, жумладан 1700 га яқини болалар бор.
Media Office маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги 22 касалхона ва 49 тиббиёт маркази Исроил ҳужумлари туфайли ўз фаолиятини тўхтатган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍9😢5👎3
Исроил аскарлари «Ал-Шифо» касалхонасини қуршаб олди — Фаластин соғлиқни сақлаш вазири
“Ал-Шифо” тиббиёт мажмуаси тўлиқ Исроил қўшинлари томонидан ўраб олинган, эвакуация қилиш қарорини касалхона маъмурияти қабул қилади, деди Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Май ал-Кейла.
“Ал-Шифо” тиббиёт мажмуаси тўлиқ Исроил танклари ва аскарлари томонидан ўраб олинган...
“Ал-Шифо” мажмуасини эвакуация қилиш тўғрисидаги қарорни шифохона маъмурияти қабул қилади, бу мураккаб масала, чунки мажмуада кўп сонли ярадорлар бор.
Уларнинг кўпчилиги кома ҳолатида, агарда сунъий апаратлар тўхтаса, улар дарҳол ўлишади”, - деди вазир Al Arabiya телеканалига.

😢20👍6👎2
Осиё тараққиёт банки шу йилнинг ўзида Ўзбекистон билан 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзолаган
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда.
Ўзбекистон минтақада бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда. Жорий йилда жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда.
Ўзбекистон минтақада бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда. Жорий йилда жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3😢2
👍17👎8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ороми йўқолган сурхондарёликлар дардига ким қулоқ тутади?
Сурҳондарёнинг Олтинсой тумани “Бибизайнаб” маҳалласида умргузаронлик қилаётган бир нечта оиланинг мана бир неча йилдирки ороми йўқолган, халовати бузилган. Негаки, уларнинг кўп йиллардан буён яшаб келаётган уйларини суд бузиш учун ажрим чиқарган. Нима эмиш, улар яшаб келаётган уй-жойлар фермер хўжалиги ҳудудида қурилган.
Ана шундай бехаловат кунларни бошдан кечираётганлардан бири Олим Мингбоев учун бугун осмон узоқ, ер қаттиқ.

😢7👍2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда террористик гуруҳ ташкил қилган шахс қидирилмоқда
Туркияга ишлашга кетиб, диний экстремистик оқимга тушиб қолган ўзбекистонлик шахс қидирилмоқда.
У террорчи ташкилот тарғиботчилари таъсирида яқин танишлари билан биргаликда жамоа ташкил қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Туркияга ишлашга кетиб, диний экстремистик оқимга тушиб қолган ўзбекистонлик шахс қидирилмоқда.
У террорчи ташкилот тарғиботчилари таъсирида яқин танишлари билан биргаликда жамоа ташкил қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда машина устига дарахт қулаши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автомобил устига дарахт қулаб тушди.
Машина орқа ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автомобил устига дарахт қулаб тушди.
Машина орқа ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢5👍3👎3
Сурхондарёда ўзгалар номига 132 млн сўм кредит олган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Тўда” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланган ва ўзи таъсис қилган “Volunteer team” корхонасида бир қанча фуқароларни алдаб, электрон имзоларини қўлга киритиб, номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн сўмдан, жами 132 млн сўм кредит ажратилишига эришган. Сўнгра пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми, «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 31 октябрь куни ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган.

👍10
«Кўмир таъминот» МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали раҳбарига жиноят иши очилди
Пискент туманида куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, "Кўмир таъминот" МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари С.И., омбори мудири Ф.Х. ва бошқалар 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 794,2 тонна кўмирни Пискент тумани аҳолисига етказиб бермасдан, қалбаки юк хатларини расмийлаштириш орқали талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амрилло Иноятов Док-1 МАКС фожиасидан керакли хулоса чиқарганини маълум қилди
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “Антиструмин” йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олди.
Вазир бундан буёғига бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳақли эмаслигини таъкидлаб, масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов “Антиструмин” йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олди.
Вазир бундан буёғига бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳақли эмаслигини таъкидлаб, масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адоват ва адолат жанги!
7 йил аввалги ҳаётга қайтишни истамаймиз ёхуд АДОВАТ ВА АДОЛАТ ЖАНГИ. Тоштурмада 74 кун мажбурий ўтирган тадбиркорга нисбатан тугатилган жиноят иш қайта очилди...
Орадан бир ярим йилча вақт ўтиб, ҳаммаси яна бошидан бошланяпти чоғи... Чунки 1 май куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова тадбиркор Ҳ.Ага нисбатан очилган жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказишга топшириқ берган эди. Бугун 15 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида тадбиркорга оид суд жараёни бўлиб ўтади.
👉 https://effect.uz/3370
👉 Тўлиқ видео

👍6👎1
Ош тузини қандай танлаш керак?
Стандарт талабларига кўра, ош тузи таркибида ёд миқдори тоннасига 40 грамм миқдорда бўлиши белгилаб қўйилган.
Ош тузининг сақланиш ҳарорати + 28 С даражадан ошмаслиги лозим.
Қотиб қолган, нам тортган, бегона ҳидларга эга бўлган, яроқлилик муддати ўтган, қадоқлари бузилган ош тузларининг фойдали хусусиятлари йўқолган бўлади.
Бундай маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда қуёш тиғида сақланмаганлигига эътибор қаратиш, ташқи қадоғидаги ахборотларнинг мавжудлиги ва мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари санитария-эпидемиологик хулосаси билан танишиб чиқиб, сўнг харид қилиниши керак.

Сирдарё вилоят бошқармаси Гулистон туман жамоатчилик билан ишлаш мутахассиси
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи пора билан қўлга тушди
Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур раҳбар сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.

Номзодлар таклифи амалда!
Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб, танловларнинг тест синови босқичига ягона ўтиш балли белгиланади.
Бунда номзод томонидан 56 балл тўпланган тақдирда автоматик равишда унинг порталдаги шахсий кабинетига танловнинг суҳбат босқичига ўтганлиги ҳақидаги хабар келади.
Яна бир муҳим янгилик. Эндиликда номзодлар томонидан тест синови жараёнида 56 балл тўпланган тақдирда, улар 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этишлари шарт бўлмайди.
Яъни 1 декабрь куни тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида шу балл билан бошқа вакант лавозимлар учун танловларда иштирок этиши мумкин.
Бунда номзод ҳужжатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади.
55 баллгача тўплаган номзод ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.

👍5
⚡️ Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳукумат қарори билан шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади.
Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, нафақа тўлови тўхтатилади.
2024 йил апрелдан фуқаролар онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ҳукумат қарори билан шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади.
Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, нафақа тўлови тўхтатилади.
2024 йил апрелдан фуқаролар онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9👍2
Ғазодан 100 га яқин Қозоғистон фуқаролари эвакуация қилинди
Бугун, 15 ноябрь куни қозоғистонликларнинг биринчи гуруҳи Ғазодан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг 92 нафар фуқароси ва уларнинг оила аъзолари Ғазо секторидан Миср ҳудудига Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали ўтган.
Эндиликда улар Қоҳирадаги эвакуация кенгаши томонидан ўз ватанларига жўнатилади.
“Дипломатлар Исроил, Миср, Фаластин миллий маъмурияти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ваколатли органлари билан анклавдан қолган ватандошларимизни эвакуация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирадилар”, — дейилади вазирлик баёнотида.

👍6👎4
“Шахсан Президент назоратида” – Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон чўлланишга қарши кураш, қум ва чанг бўронларининг олдини олиш ҳақида
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов чўлланишга қарши кураш Ўзбекистонда ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб, бу ишни Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи назорат қилиб боришини маълум қилди.
Вазир шунингдек, Ўзбекистон CRIC-21 саммитида қум ва чанг бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилишни таклиф қилганини ва бу таклиф мақулланиши тадбирнинг асосий натижаларидан бири бўлишини қайд этган.
👉 https://effect.uz/4681

👍7👎5