EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманидаги бозорда ички ишлар ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келди

Маълум бўлишича, Чироқчи деҳқон бозорининг бозоркоми ушбу бозорда савдо қиливчи 27 ёшли Абдуллоҳдан ўз жойини топширишини сўраган. Абдуллоҳ эса бунга рози бўлмаган ва бозорком билан ўртасида зиддият юзага келган.

Вазиятга ички ишлар ҳодимлари аралашиб Абдуллоҳни ИИБ биносига олиб кетмоқчи бўлган. Абдуллоҳ ҳозирги вақтда касалхонада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢26👍18👎4🔥1
Макрон Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍62👎34
Қашқадарёнинг иккита туманига
ҳокимлар тайинланди


31 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг 2 та туманига ҳокимлар тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Муборак туманига эндиликда 
Мухтор Қўлдошевич Ҳайитмурадов ҳокимлик қилади.

У 1970 йилда Ғузор туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
⚡️16 та солиқ инспекциясига бошлиқлар тайинланди

Сеитов Айдос Искендерович
Чимбой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эшмуратов Аскар Кочкарович Қанликўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Қўнғирот тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рахимов Жаҳонгир Базарбаевич Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ганиев Шамшет Бердибаевич Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тахиатош тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эргашов Жамшид Ашурович Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тохтаохунов Мансуржон Шухратович Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Собиров Азизбек Авазбекович Жалақудуқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон вилояти солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Холматов Аскаржон Рахиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Норматов Сайёрбек Қобулжонович Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турсунов Дониёр Аблоёр ўғли Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Норин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Усмонов Анвар Исраилович Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Икрамов Ойбек Уктамович Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турдиев Бахтиёр Зиядуллаевич Қумқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қосимов Шамсиддин Хисомиддинович Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хазратов Шерзод Боймаматович Бўка тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.  Бунга қадар Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мусаев Икром Таджибаевич Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎1
Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Унда ҳозирги кунга қадар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ширин шаҳрининг собиқ ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлган, Анвар Каримов эса Сайхунобод туманига ҳоким бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1🔥1
Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳраман Раматуллаевич Сариев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Қ.Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Ғазо сектори ҳудудида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашуви акс этган илк видеони намойиш этди. Видеодаги жанг Эрез ғарбида бўлиб ўтган

Видеода фаластинликлар жангда туннеллардан қандай фойдаланиши, дронлар қўллаши ва Исроил армияси бўлинмасининг ҳарбий тайёргарлиги паст даражада экани кўрсатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38👎1
⚡️ Расман: Ўзбекистонда кўчада юзини ёпиб юрганлар 5 миллион сўм жаримага тортилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135👎37🔥33
Сардор Раҳимхон –“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди.

Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда “Юрак амри” номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍80👎1😢1
Мўминов Насибулло Набиевич Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди

Тайинловга қадар у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.

А.Тошқулов 2017-2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълими вазири этиб тайинланганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎3
Эргашев Иқболжон Одилжонович Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1
Афросиёб поездларида юришнинг янги нархлари белгиланди

Унга кўра, чипта нархлари 44 фоизга ошди.

Тошкент — Бухоро — Тошкент
ВИП 530 000 сўм
Бизнес 385 000 сўм
Эконом 280 000 сўм

Тошкент — Қарши — Тошкент
ВИП 455 000 сўм
Бизнес 325 000 сўм
Эконом 235 000 сўм

Тошкент — Самарқанд — Тошкент
ВИП 330 000 сўм
Бизнес 230 000 сўм
Эконом 170 000 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎42👍8
Туркияда кўришингиз керак бўлган музейлар

Икки қитъани бирлаштирган Истанбул нафақат ўзининг гавжум соҳиллари, мазали таомлари, муҳташам кўприклари, меҳмонсевар инсонлари, минглаб масжидлари, бепоён манзарали денгизларию осмонўпар бинолари билан ном қозонган, балки ушбу хашаматли шаҳар ўзининг бой тарихга эга музейлари билан ҳам машҳур туристик шаҳар ҳисобланади.

👉 https://effect.uz/4599

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1