Сенат: ТИВда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари кузатилган
Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошган. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари учраб турибди.
Сенаторлар ташқи ишлар вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 йилда эришилган адолат йўққа чиқарилмоқда. Хоразмда масъуллар суд қарорини бажармаяпти...
Таҳририятимизга бир неча бор мурожаат қилган Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Аллаберганов Раҳимберган 18 йил адолатни излаб юрди ва унинг ҳикояси қувончли якун топди.
Бироқ, суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан ҳалигача бажарилмади.
Шунингдек, Аллаберганов 18 йил деганда эришган ҳақиқатига яна қайтадан курашишга мажбур бўлмоқда.
👉 Тўлиқ видео

👍8👎3
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди
Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.
Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

👍63🔥26👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Исроилга пул йўқ” – АҚШ Конгрессида Фаластин тарафдорлари Блинкеннинг нутқини тўхтатиб қўйди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессдан Исроил учун 14 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам сўради, бироқ унинг нутқи вақтида Ғазодаги геноцидни тўхтатишни талаб қилган намойишчилар бош кўтарди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессдан Исроил учун 14 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам сўради, бироқ унинг нутқи вақтида Ғазодаги геноцидни тўхтатишни талаб қилган намойишчилар бош кўтарди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍88🔥5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Euronews» томошабинлари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқда
Машҳур «Euronews» телеканалида Rocket DMC Uzbekistan туристик компаниясининг янги имиж ролики эфирга узатилмоқда.
👉 https://effect.uz/4597
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Машҳур «Euronews» телеканалида Rocket DMC Uzbekistan туристик компаниясининг янги имиж ролики эфирга узатилмоқда.
👉 https://effect.uz/4597
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Ичимлик ва оқова сув таъминоти боқичма-босқич хусусийлаштирилади
Президент қарорига кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича акциядорлик жамиятлари ташкил этилади.
👉 https://effect.uz/4598
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Президент қарорига кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича акциядорлик жамиятлари ташкил этилади.
👉 https://effect.uz/4598
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎6🔥1
News & World Report тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон армия қудрати бўйича 87 давлат орасида 18-ўринни эгаллади.
Рейтингда Россия, АҚШ ва Хитой етакчилик қилмоқда. Қўшниларимиздан фақат Қозоғистон рейтингга киритилди, мамлакат 19-ўринни эгаллаган.
Нашрнинг ёзишича, армияларнинг қудрати глобал сўровда қатнашганларнинг фикр-мулоҳазалари асосида баҳоланган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎8
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Яқин Шарқдаги воқеаларга доир баёнотидан тезислар
👍47🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманидаги бозорда ички ишлар ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келди
Маълум бўлишича, Чироқчи деҳқон бозорининг бозоркоми ушбу бозорда савдо қиливчи 27 ёшли Абдуллоҳдан ўз жойини топширишини сўраган. Абдуллоҳ эса бунга рози бўлмаган ва бозорком билан ўртасида зиддият юзага келган.
Вазиятга ички ишлар ҳодимлари аралашиб Абдуллоҳни ИИБ биносига олиб кетмоқчи бўлган. Абдуллоҳ ҳозирги вақтда касалхонада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Маълум бўлишича, Чироқчи деҳқон бозорининг бозоркоми ушбу бозорда савдо қиливчи 27 ёшли Абдуллоҳдан ўз жойини топширишини сўраган. Абдуллоҳ эса бунга рози бўлмаган ва бозорком билан ўртасида зиддият юзага келган.
Вазиятга ички ишлар ҳодимлари аралашиб Абдуллоҳни ИИБ биносига олиб кетмоқчи бўлган. Абдуллоҳ ҳозирги вақтда касалхонада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢26👍18👎4🔥1
Макрон Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.
Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.
Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

👍62👎34
Қашқадарёнинг иккита туманига
ҳокимлар тайинланди
31 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг 2 та туманига ҳокимлар тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Муборак туманига эндиликда Мухтор Қўлдошевич Ҳайитмурадов ҳокимлик қилади.
У 1970 йилда Ғузор туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

👍9👎1