EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Маҳалла аралашувисиз ижтимоий нафақаларни тайинлаш тизими ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига биноан:

Фуқаронинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини тўғрисида маълумотларни “Электрон ҳукумат” ахборот тизимидан фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлиги ва Ўзбекистон Республикасига қайтганлиги қайд этилган маълумотларга асосан электрон шаклда аниқланади.

Бу орқали маълумотларни сохталаштириш ёки маҳалла раислари томонидан билиб-билмасдан нотўғри маълумот бериш ҳолатларига барҳам берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Иссиқхоналарни газ билан таъминлашнинг янги тартиби жорий қилинади

Унга кўра, 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида кўмирга ўказилиши керак бўлган иссиқхоналарга, агар автоматлаштирилган газ ҳисоблагич ўрнатган, дебитор қарзлари бўлмаса ҳамда олдиндан тўловларни амалга оширган бўлса, газ етказиб берилиши мумкин.

Яна бир шарти — ўтган галгидек аҳоли газ таъминотида муаммо юзага келса, улар муқобил ёқилғи захирасини ғамлаб қўйишлари керак бўлади. Тариф эса юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда бўлади (1500 сўм).

Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 ноябридан иссиқхона хўжаликларининг кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизини давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Кўмир сақлаш омборларини қуриш учун
3 йиллик, ёқилғи сотиб олишга айланма маблағ учун бир йиллик кредитлар ажратилади. Имтиёзли даври ҳам бор.

Бундан ташқари, тижорат банклари иссиқхоналарга ажратилган кредитларнинг муддатларини узайтириб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5🔥3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил армияси «Ал-Шифо» касалхонасига ҳужум қилишни режалаштирмоқда Исроил армияси минглаб тинч аҳоли, жумладан ярадорларга бошпана бўлаётган Ғазо секторидаги “Ал-Шифо” касалхонасига ҳужум уюштиришни режалаштираётганини маълум қилди. “Ушбу урушда барча…
Исроил армияси «Ал-Қудс» касалхонасига ҳужум қилиш ниятида

Ғазо шаҳридаги “Ал-Қудс” касалхонаси раҳбарияти исроиллик ҳарбийлардан огоҳлантириш олди, у ерда 400 бемордан ташқари, Ғазо секторининг 12 мингга яқин аҳолиси бомбардимондан сақланмоқда.

“Ал-Қудс” госпитали Исроил ҳарбийларидан зудлик билан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ олди, чунки улар унга ҳужум қилиш ниятида”, - дейилади баёнотида.

Касалхона маълумотларига кўра, ушбу касалхонада ҳозирда 400 нафар бемордан ташқари, Ғазо секторида давом этаётган шиддатли бомбардимонлардан паноҳ топган 12 мингга яқин аҳоли бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3😢2
Тошкентнинг уч тумани 2 кун қисман иссиқ сувсиз қолади

30-31 октябрь кунлари газ қувурлари таъмирланиши сабаб қуйидаги ҳудудларда иссиқ сув ўчирилади:

Юнусобод тумани: С-4, С-5, С-6 даҳалари, А. Дониш, Эргашев, Бодомзор, Боғишамол, Ғуломов, Гидрометеорология маркази, А.Темур кўчалари.

Мирзо Улуғбек тумани: Навниҳол, Неъмат, Шаҳриобод, Дўрмон йўли, Мўминов, Зиёлилар, Хожибоев, Қаландар, М.Улуғбек, Левитан, Мудофаа вазирлиги госпитали ҳудуди, Сайрам, Буюк Ипак Йўли, М. Юсуф, Мустақиллик, Оққўрғон, Иргашев, К.Ниёзов, Муртазаев, П.Салар, П.Пишпек кўчалари, Ҳ.Олимжон майдони, С-1, С-2, Яланғоч, Бўз-1, Паркент даҳалари.

Яшнобод тумани: Боткина, Ташселмаш, Мирзо Улуғбек даҳалари, Риёзий, Паркент, Сиолковский, Махтимқули кўчалари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥1
«UzAuto Motors» «Cobalt» ва «Lacetti» учун шартнома тузишни қайта йўлга қўяди — Autostrada

“UzAuto Motors” тез орада бюджет категориясидаги автомобиллар учун шартномаларни тақдим этишга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда Autostrada интернет-нашри.

Autostrada маълумотларига кўра, “UzAuto Motors” автосалонлар орқали фақат шартномаларни тақдим этишни тўхтатди ва энди барча шартномалар онлайн мавжуд.

Шартномани қуйидаги UzAuto савдо платформаси орқали тузиш мумкин:

Телеграм-бот @UzAvtoSavdo_bot.
Веб-сайт: https://savdo.uzavtosanoat.uz/
Android ва IOS учун мобил илова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎6
Ғазода 3 мингдан ортиқ болалар ҳалок бўлди

Исроил Ғазо секторини ўққа тутиши натижасида ҳалок бўлган болалар сони 3,3 мингдан ошди, айни пайтда мингдан ортиқ бола вайроналар остида қолмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг анклавдаги вакили Ашраф ал-Қудра.

7 октябрдан буён Ғазо секторидаги Исроил агрессияси қурбонлари сони 8005 кишини ташкил этди, улардан 3324 нафари болалар”, — деди ал-Қудра матбуот анжуманида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили айни пайтда вайроналар остида 1020 нафар бола қолаётганини ҳам таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢2👍1
Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Самарқанддаги туризм объектлари билан танишмоқда

Эслатиб ўтамиз, ХХР делегациясининг ташрифидан мақсад «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этишдан иборат.

👉 https://effect.uz/4590

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎4🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Беш миллиарддан ортиқ пул сарфлаган жойимизни тортиб олишмоқчи!"

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Хитой Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор» — Ху Хепин

👉 https://effect.uz/4591

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9👍6🔥1
АҚШ Исроилдан юборилган қуролларни Фаластинга қарши ишлатишни талаб қилди

АҚШ Исроилдан олинган қуроллардан қатъий равишда уруш қонунларига мувофиқ фойдаланишни талаб қилди, деди президент Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ABC телеканалига берган интервьюсида.

Биз Исроилга тақдим этган қуролларимиз тўлақонли уруш қонунларига мос келади ва минглаб бегуноҳ ҳаётларни ҳимоя қилиш учун керак бўлади - деди Салливан.

Салливаннинг сўзларига кўра, АҚШ қурол жўнатган бошқа давлатларга ҳам худди шундай шартни қўяди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎9
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ғазода 3 мингдан ортиқ болалар ҳалок бўлди Исроил Ғазо секторини ўққа тутиши натижасида ҳалок бўлган болалар сони 3,3 мингдан ошди, айни пайтда мингдан ортиқ бола вайроналар остида қолмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг анклавдаги вакили Ашраф ал-Қудра.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси Ғазода хунрезликни давом эттирмоқда

ЦАХАЛ Ғазо сектори шимолида қуруқликдаги операцияларни давом эттирмоқда, армия самолётлари ҲАМАСнинг ҳарбий объектларига зарба берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

Исроил мудофаа кучлари матбуот хизматининг маълум қилишича, Ғазодаги операцияда ЦАХАЛга қарши чиққан ҲАМАС жангарилари ўлдирилган.

Операция давомида танкга қарши ракета отиш мосламалари, кузатув пунктлари ва ҳарбий инфратузилмага зарба берилди. Шунингдек, ҳарбийларга қаршилик қилган террорчилар йўқ қилинди, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазодаги «Ал-Қудс» шифохонасига қуролли ҳужумни бошлади

Исроил армияси 12 минг киши жон сақлаётган Ғазо секторидаги машҳур “Ал-Қудс” шифохонасини ўққа тутди.
Аввалроқ исроилликлар Қизил Ярим Ой Ташкилотига “Ал-Қудс” касалхонасидаги одамларни эвакуация қилиш бўйича огоҳлантирган эди.

ЖССТ раҳбари Исроилнинг Ғазодаги “Ал-Қудс” касалхонасини эвакуация қилиш ҳақидаги талабини бажаришнинг иложи йўқлигини айтган. Бироқ шунга қарамасдан шифохонага ҳужумлар бошланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢23👍5👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил Ғазодаги «Ал-Қудс» шифохонасига қуролли ҳужумни бошлади Исроил армияси 12 минг киши жон сақлаётган Ғазо секторидаги машҳур “Ал-Қудс” шифохонасини ўққа тутди. Аввалроқ исроилликлар Қизил Ярим Ой Ташкилотига “Ал-Қудс” касалхонасидаги одамларни эвакуация…
Халқаро ташкилотлар Исроилдан шифохонага ҳужум қилмасликни талаб қилди

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси (IFRC) Исроилнинг Ғазодаги "Ал-Қудс" касалхонасини эвакуация қилиш ҳақидаги чақириқларига жавобан баёнот эълон қилди.

Биз Фаластин Қизил Ярим Ой Жамиятига (PRCC) “Ал Қудс” касалхонадаги беморларни эвакуация қилишга яна буйруқ берилди. Биз бундан чуқур хавотирдамиз, чунки шифохоналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилиниши керак.

Бизнинг жамоаларимиз касалхона яқинида кучли зарбалар ва ўққа тутилгани ҳақида хабар беришмоқда, бу эса одамларни хавф остига қўймоқда.

“Ал-Қудс” касалхонаси Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг бир қисми бўлган PRCC ва бошқа тиббий миссиялар томонидан бошқарилади ва халқаро гуманитар ҳуқуқ билан ҳимояланган”, — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда Фаластинни қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўн минглаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишга чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍37🔥2👎1
Остона аҳолиси зулмат остида қолди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг бир қисми электр таъминотидан узилиб қолди.

Sputnik нашрининг хабар беришича, Остонанинг ўнг қирғоғи аҳолиси электр таъминотидаги узилиш ҳақида хабар беришган, чап қирғоқда эса электр таъминоти тезда тикланган, бироқ ушбу ҳуддуда алоқа тизими ишдан чиққан.

Қозоғистон Энергетика вазирлигининг айтишича, блекаут “Astana Energy” АЖ 2-ЖEСда содир бўлган қисқа туташув натижасида содир бўлиб, энергия тизимини бутунлай ишдан чиққан.

Авария сабабларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Энергия таъминоти бир ярим соатда қайта тикланади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2