EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сенат ялпи мажлисида Болалар омбудсмани сайланди

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.

Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, С. Рахмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида самарали фолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек-тожик давлат чегарасида 90 кг наркотик мусодара қилинди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр “героин”, 35 кг 745 гр “опий” ва 14 кг 545 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди. “Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий…
Исроил армияси бир кечада Ғазо секторидаги 150 та объектга зарба берди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ўзининг бир кечада Ғазо сектори шимолидаги 150 та нишонга зарба берганини маълум қилди.

Тунда ЦАХАЛ жангарилари 150 та ер ости нишонларига, жумладан, террорчиларнинг туннеллари ва қўшимча ер ости инфратузилмаларига зарба бердилар.

Ушбу ҳужум пайтида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг бир неча тарафдорлари ҳалок бўлди
”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍5😢4
Қозоғистонда кўмир шахтаси портлади, қурбонлар сони 28 кишига етди

Яна 18 нафар кончи қидирилмоқда. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 29 октябрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Конда 252 киши бўлган, қолганлар чиқариб олинган.

Аварияга лавада газ метанининг портлаши сабаб бўлган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3
Баҳодир Жалолов юлдуз ва тирик афсоналар қаторида

Бугун Саудия Арабистони пойтахтида Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну ўртасидаги жанг олдидан тадбир ташкил этилди.

Унда Мэнни Пакьяо, Майк Тайсон, Амир Хон, Дмитрий Бивол каби боксчилар ва футболчи Криштиану Роналдуни ҳам кўриш мумкин.


Telegram | Instagram | YouТube
👍42
Қозоғистонда мотам эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қарағанда областидаги Костенко кўмир кони шахтасида ҳалок бўлган шахтачиларнинг оилалари ва қариндошлари билан учрашган.

Президент авария сабаблари аниқланиши ва қолган шахтачиларни қутқариш, ҳалок бўлган ва яраланганларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.

Тўқаев 29 октябрни мамлакатда умумиллий мотам куни деб эълон қилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢4👎1
1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида янги тарифлар белгиланмоқда

Эндиликда бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи — нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.

Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21😢3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил сен босқинчисан — Эрдоган

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍57👎1🔥1
⚡️ Беллингемнинг дубли “Реал”га ғалаба келтирди

Ла Лиганинг 11-тур доирасидан ўрин олган “Реал Мадрид” “Барселона” учрашуви ниҳоясига етди.

👉 https://effect.uz/4581

Telegram | Instagram | You Тube
👍16😢2
Фаластин-Исроил можароси қурбонлари сони очиқланди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фаластин-Исроил можароси авж олиши оқибатида қурбонлар сони саккиз минг кишидан ошгани, уларнинг ярми болалар эканлигини маълум қилди.

“Исроил агрессияси билан боғлиқ ҳалок бўлганлар сони саккиз минг кишидан ошди, уларнинг ярми болалар”, - деди вазирлик агентликка.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢11👍7👎1
Исроил Ғазо сектори шимолини бомбардимон қилишни кучайтирди

Сўнгги бир неча соат ичида Исроил Ғазо сектори шимолида, айниқса Жабалия қочқинлар лагери яқинида бомбардимон қилишни кучайтирди, деб хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Сўнгги бир неча соат ичида Исроил Ғазо сектори шимолида, айниқса Жабалия қочқинлар лагери яқинида бомбардимон қилишни кучайтирди, бу ерда бутун бир ҳудуд ҳужумга учраган ва ўнлаб турар-жой бинолари бутунлай вайрон бўлган”, — дейилади телеканал хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍9
«Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари»: Тошкентда «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигига бағишлаб кўргазма очилди

👉 https://effect.uz/4582

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Қорақалпоғистон Республикасида ерларни назорат қилиш ишлари қандай олиб борилмоқда?

👉 https://effect.uz/4583

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎1😢1