EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ» — турк инвесторлари Наманганга ташриф буюришди

Туркиянинг Yediyildiz компанияси асосчиси Хасан Йедийилдиз, бош ҳамкори Эрдем Ийилиш, Cembotanik компанияси бош директори Камуран Амасяли, ижрочи директори Исмет Толук, TourismLab раҳбари Темур Мирзаевлар Ахсикент ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

Туркиялик инвесторлар мажмуа билан батафсил танишиб, бош лойиҳа бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

“Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ. Ахсикент ёнида буюк Сирдарё бор.

Унинг имкониятларидан фойдаланиш туризм кластерини янада жозибадор қилади
”, - деди инвесторлардан бири.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎5
Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири билан учрашди

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган қатор учрашувлар ўтказишдан иборат.

👉 https://effect.uz/4578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5🔥1
"Мафтункор ранглар жилоси-2023" танловида ғолиблар аниқланди

Адлия вазирлигининг ижтимоий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрик танлов 5000 га яқин ёшларни қамраб олди.

👉
https://effect.uz/4580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

+972 54 485 1397

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3😢3
Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига зарба берганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) жума куни Исроил ҳудудига ракета учирилишига жавобан “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги ҳарбий инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди.

Жума куни “Ҳизбуллоҳ” террорчилари Исроил ҳудудига ракета учиришга уринди... Бунга жавобан ЦАХАЛ қирувчи самолёти “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди”, — дейилади баёнотда.

ЦАХАЛ, шунингдек, Ҳизбуллоҳ томонидан отилган ракеталар Сурия ҳудудига тушганини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎14👍4
Сенат ялпи мажлисида Болалар омбудсмани сайланди

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.

Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, С. Рахмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида самарали фолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек-тожик давлат чегарасида 90 кг наркотик мусодара қилинди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр “героин”, 35 кг 745 гр “опий” ва 14 кг 545 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди. “Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий…
Исроил армияси бир кечада Ғазо секторидаги 150 та объектга зарба берди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ўзининг бир кечада Ғазо сектори шимолидаги 150 та нишонга зарба берганини маълум қилди.

Тунда ЦАХАЛ жангарилари 150 та ер ости нишонларига, жумладан, террорчиларнинг туннеллари ва қўшимча ер ости инфратузилмаларига зарба бердилар.

Ушбу ҳужум пайтида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг бир неча тарафдорлари ҳалок бўлди
”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍5😢4
Қозоғистонда кўмир шахтаси портлади, қурбонлар сони 28 кишига етди

Яна 18 нафар кончи қидирилмоқда. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 29 октябрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Конда 252 киши бўлган, қолганлар чиқариб олинган.

Аварияга лавада газ метанининг портлаши сабаб бўлган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3