EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарёда сув ўғрисига 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

2023 йил 6 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида шу туманнинг Уймовут қишлоғида яшовчи фуқаро Й.А. га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ашуров Ёрқин Истамович” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, “Шаҳрисабз-Қарши” магистраль қувурига д-76 ммли қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.

Мазкур қонун бузилиш ҳолати “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Й.А. га 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

Шунингдек, ундан “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 60 693 732 сўм зарар ундириладиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2😢1
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥3👎2
Ўзбекистон ТИВ яна бир бор Исроил-Фаластин урушини тўхтатишга чақирди

Бугун, 27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур учрашувда Ғазо секторидаги мавжуд вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎2😢2
Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди

Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди.

Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучлари фойдаланаётган ҳудудда бир қатор маневрларни амалга оширди”, — дейилади нашрнинг Telegram каналида.

ЦАХАЛнинг қўшимча қилишича, маневрларда ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан бир қаторда самолётлар ҳам иштирок этган.

Амалиёт якунида аскарлар ҳудудни тарк этишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎28👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 йилда эришилган адолат йўққа чиқарилмоқда. Хоразмда масъуллар суд қарорини бажармаяпти...

Таҳририятимизга бир неча бор мурожаат қилган Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Аллаберганов Раҳимберган 18 йил адолатни излаб юрди ва унинг ҳикояси қувончли якун топди.

Бироқ, суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан ҳалигача бажарилмади.

Шунингдек, Аллаберганов 18 йил деганда эришган ҳақиқатига яна қайтадан курашишга мажбур бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ» — турк инвесторлари Наманганга ташриф буюришди

Туркиянинг Yediyildiz компанияси асосчиси Хасан Йедийилдиз, бош ҳамкори Эрдем Ийилиш, Cembotanik компанияси бош директори Камуран Амасяли, ижрочи директори Исмет Толук, TourismLab раҳбари Темур Мирзаевлар Ахсикент ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

Туркиялик инвесторлар мажмуа билан батафсил танишиб, бош лойиҳа бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

“Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ. Ахсикент ёнида буюк Сирдарё бор.

Унинг имкониятларидан фойдаланиш туризм кластерини янада жозибадор қилади
”, - деди инвесторлардан бири.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎5
Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири билан учрашди

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган қатор учрашувлар ўтказишдан иборат.

👉 https://effect.uz/4578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5🔥1
"Мафтункор ранглар жилоси-2023" танловида ғолиблар аниқланди

Адлия вазирлигининг ижтимоий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрик танлов 5000 га яқин ёшларни қамраб олди.

👉
https://effect.uz/4580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

+972 54 485 1397

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎3😢3
Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига зарба берганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) жума куни Исроил ҳудудига ракета учирилишига жавобан “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги ҳарбий инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди.

Жума куни “Ҳизбуллоҳ” террорчилари Исроил ҳудудига ракета учиришга уринди... Бунга жавобан ЦАХАЛ қирувчи самолёти “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди”, — дейилади баёнотда.

ЦАХАЛ, шунингдек, Ҳизбуллоҳ томонидан отилган ракеталар Сурия ҳудудига тушганини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎14👍4
Сенат ялпи мажлисида Болалар омбудсмани сайланди

Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.

Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, С. Рахмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида самарали фолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎7