EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Италия ва Австрияга янги элчилар тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА.

Маълум бўлишича, Бахтиёр Ибрагимов Венага тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар), лавозимида ишлаган.

У 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.

Файзуллаев эса Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси этиб тайинланган. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасини бошқарган Отабек Акбаров ўрнини эгаллади.

Бахтиёр Ибрагимов 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Путин тирик! У бугун махфий йиғилиш ўтказади

👉 https://effect.uz/4576

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимиятдан азият чекканлар!

Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғу.

Бутун бошли оилани уйсиз кўчада қолдириб кетаётгандекмиз гўё. Бир неча кун аввал
Effect.uz таҳририятига Яккасарой тумани мерос маҳалласи Чўпон ота кўчаси 48-50 уйда истиқомат қилувчи оиладан мурожаат келиб тушган.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тел-Авивдаги турар-жой биносига ракета келиб тушди

Тел-Авивдаги турар-жой биносига ракета келиб урилгани оқибатида камида уч киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Исроилнинг Haaretz нашри.

Тел-Авивдаги турар-жой биносига тўғридан-тўғри ракета тушиши натижасида уч киши жароҳат олди”, — деб ёзди Haaretz.

Исроил шошилинч тиббий ёрдам хизмати хабарига кўра, икки киши енгил, бир киши ўртача даражада тан жароҳати олган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Тел-Авив ва Исроил марказида ҳаво ҳужуми сиреналари янграгани ҳақида хабар берган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍46👎1
Қашқадарёда сув ўғрисига 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

2023 йил 6 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида шу туманнинг Уймовут қишлоғида яшовчи фуқаро Й.А. га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ашуров Ёрқин Истамович” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, “Шаҳрисабз-Қарши” магистраль қувурига д-76 ммли қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.

Мазкур қонун бузилиш ҳолати “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Й.А. га 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

Шунингдек, ундан “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 60 693 732 сўм зарар ундириладиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2😢1
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥3👎2
Ўзбекистон ТИВ яна бир бор Исроил-Фаластин урушини тўхтатишга чақирди

Бугун, 27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур учрашувда Ғазо секторидаги мавжуд вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎2😢2
Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди

Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди.

Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучлари фойдаланаётган ҳудудда бир қатор маневрларни амалга оширди”, — дейилади нашрнинг Telegram каналида.

ЦАХАЛнинг қўшимча қилишича, маневрларда ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан бир қаторда самолётлар ҳам иштирок этган.

Амалиёт якунида аскарлар ҳудудни тарк этишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎28👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 йилда эришилган адолат йўққа чиқарилмоқда. Хоразмда масъуллар суд қарорини бажармаяпти...

Таҳририятимизга бир неча бор мурожаат қилган Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Аллаберганов Раҳимберган 18 йил адолатни излаб юрди ва унинг ҳикояси қувончли якун топди.

Бироқ, суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан ҳалигача бажарилмади.

Шунингдек, Аллаберганов 18 йил деганда эришган ҳақиқатига яна қайтадан курашишга мажбур бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ» — турк инвесторлари Наманганга ташриф буюришди

Туркиянинг Yediyildiz компанияси асосчиси Хасан Йедийилдиз, бош ҳамкори Эрдем Ийилиш, Cembotanik компанияси бош директори Камуран Амасяли, ижрочи директори Исмет Толук, TourismLab раҳбари Темур Мирзаевлар Ахсикент ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

Туркиялик инвесторлар мажмуа билан батафсил танишиб, бош лойиҳа бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

“Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ. Ахсикент ёнида буюк Сирдарё бор.

Унинг имкониятларидан фойдаланиш туризм кластерини янада жозибадор қилади
”, - деди инвесторлардан бири.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎5
Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири билан учрашди

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган қатор учрашувлар ўтказишдан иборат.

👉 https://effect.uz/4578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5🔥1
"Мафтункор ранглар жилоси-2023" танловида ғолиблар аниқланди

Адлия вазирлигининг ижтимоий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрик танлов 5000 га яқин ёшларни қамраб олди.

👉
https://effect.uz/4580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2