EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Байден Сурияга авиазарба беришни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден Суриядаги Эронга тегишли бўлган объектларга зарбалар беришни буюрди, дея хабар бермоқда Пентагон.

Вашингтон маълумотларига кўра, ҳужум қилинган иккита объектдан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGS) фойдаланган.

АҚШ ҳарбий департаменти раҳбарининг айтишича, зарбалар Фаластин-Исроил можаросига алоқадор эмас, балки Сурия ва Ироқдаги АҚШ қўшинларига 17 октябрда бошланган қатор ҳужумларга жавоб бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎33👍6😢2
Хитойнинг собиқ бош вазири вафот этди

👉 https://effect.uz/4574

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🔥2
Улуш сотиш тўғрисидаги шартномалар нотариал тасдиқланмаган

👉 https://effect.uz/4575

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎15👍3
Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий операция ўтказишини эълон қилди

Исроил ҳарбийлари жума куни кечқурун Ғазо секторида қуруқликдаги навбатдаги рейдни ўтказиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Jerusalem Post газетаси.

Маълум бўлишича, ID’нинг 36-дивизиясининг пиёда, бронетехника ва муҳандислик қўшинлари Ғазо секторига кириб, ҲАМАС объектларига зарба беради.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎25👍6
Тошкент метрополитенининг учта бекати вақтинча ёпилади

Ер усти ҳалқа йўлининг айрим бекатлари 3 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг

Толариқ (10-бекат),

Хонобод (11-бекат) Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида “Қиёт” (9-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Жиззахда ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали,

“Ўзенергоинспекция” Жиззах ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари иштирокида 18 октябрь куни Жиззах шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилган.

Мазкур тадбир давомида Жиззах шаҳар Шодлик МФЙ Боғдон кўчасидаги истиқомат қилувчи фуқаро Шарипов Ойбек ўз хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланаётгани аниқланган.

Ҳолат бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ва холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, истеъмолчига 372 081 600 сўм жарима қўлланилган.

Оҳак пишириш учун фойдаланилган газ ёндиргичлари ва резина шланглар далилий ашё сифатида олиниб, хонадон газ тармоғидан пайвандлаш йўли билан ажратилди.

Айни вақтда ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш ҳаракатлари олиб борилмоқда
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎2🔥1😢1
Янги кредитлар ва омонатларнинг афзаллиги: 🎙Онлайн чат!

Бугун соат 15:00да "Туронбанк" АТБ Чакана бизнес департаменти экспертлари сизнинг барча саволларингизга жонли мулоқот орқали тўлиқ жавоб беришади.

Мавзу: банк таклиф этаётган янги кредитлар, омонатлар ва уларнинг афзаллиги!

Ғойибона учрашув Туронбанкнинг расмий телеграм каналида бўлиб ўтади - https://t.me/turonbankuz

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Келажаги мавҳум – Орол ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍1
Италия ва Австрияга янги элчилар тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА.

Маълум бўлишича, Бахтиёр Ибрагимов Венага тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар), лавозимида ишлаган.

У 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.

Файзуллаев эса Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси этиб тайинланган. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасини бошқарган Отабек Акбаров ўрнини эгаллади.

Бахтиёр Ибрагимов 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Путин тирик! У бугун махфий йиғилиш ўтказади

👉 https://effect.uz/4576

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимиятдан азият чекканлар!

Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғу.

Бутун бошли оилани уйсиз кўчада қолдириб кетаётгандекмиз гўё. Бир неча кун аввал
Effect.uz таҳририятига Яккасарой тумани мерос маҳалласи Чўпон ота кўчаси 48-50 уйда истиқомат қилувчи оиладан мурожаат келиб тушган.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тел-Авивдаги турар-жой биносига ракета келиб тушди

Тел-Авивдаги турар-жой биносига ракета келиб урилгани оқибатида камида уч киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Исроилнинг Haaretz нашри.

Тел-Авивдаги турар-жой биносига тўғридан-тўғри ракета тушиши натижасида уч киши жароҳат олди”, — деб ёзди Haaretz.

Исроил шошилинч тиббий ёрдам хизмати хабарига кўра, икки киши енгил, бир киши ўртача даражада тан жароҳати олган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Тел-Авив ва Исроил марказида ҳаво ҳужуми сиреналари янграгани ҳақида хабар берган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍46👎1
Қашқадарёда сув ўғрисига 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

2023 йил 6 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида шу туманнинг Уймовут қишлоғида яшовчи фуқаро Й.А. га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ашуров Ёрқин Истамович” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, “Шаҳрисабз-Қарши” магистраль қувурига д-76 ммли қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.

Мазкур қонун бузилиш ҳолати “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Й.А. га 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

Шунингдек, ундан “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 60 693 732 сўм зарар ундириладиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2😢1
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥3👎2
Ўзбекистон ТИВ яна бир бор Исроил-Фаластин урушини тўхтатишга чақирди

Бугун, 27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур учрашувда Ғазо секторидаги мавжуд вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎2😢2
Исроил Мудофаа кучлари Ғазога денгиздан ҳужум қилди

Исроил Мудофаа кучлари кеча, 26 октябрь куни тунда Ғазо сектори жанубида денгиз рейдини амалга оширганини маълум қилди.

Операция давомида аскарлар ҲАМАС ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди ва ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучлари фойдаланаётган ҳудудда бир қатор маневрларни амалга оширди”, — дейилади нашрнинг Telegram каналида.

ЦАХАЛнинг қўшимча қилишича, маневрларда ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан бир қаторда самолётлар ҳам иштирок этган.

Амалиёт якунида аскарлар ҳудудни тарк этишган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎28👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 йилда эришилган адолат йўққа чиқарилмоқда. Хоразмда масъуллар суд қарорини бажармаяпти...

Таҳририятимизга бир неча бор мурожаат қилган Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Аллаберганов Раҳимберган 18 йил адолатни излаб юрди ва унинг ҳикояси қувончли якун топди.

Бироқ, суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан ҳалигача бажарилмади.

Шунингдек, Аллаберганов 18 йил деганда эришган ҳақиқатига яна қайтадан курашишга мажбур бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ» — турк инвесторлари Наманганга ташриф буюришди

Туркиянинг Yediyildiz компанияси асосчиси Хасан Йедийилдиз, бош ҳамкори Эрдем Ийилиш, Cembotanik компанияси бош директори Камуран Амасяли, ижрочи директори Исмет Толук, TourismLab раҳбари Темур Мирзаевлар Ахсикент ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

Туркиялик инвесторлар мажмуа билан батафсил танишиб, бош лойиҳа бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

“Водийда сув билан боғлиқ қизиқарли объект йўқ. Ахсикент ёнида буюк Сирдарё бор.

Унинг имкониятларидан фойдаланиш туризм кластерини янада жозибадор қилади
”, - деди инвесторлардан бири.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎5