EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ наркосавдогарларни қўлга олмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Умрзоқов жамоасидан деярли ҳеч ким қолмади, Воитов сўнггилардан бири эди...

Сардор Умрзоқов Президент Администрациясининг раҳбари лавозимидан озод этилгач, унинг жамоаси ҳам бирин-кетин ишдан олинмоқда.

Жумладан, Суннатилла Бекенов — Президент Администрация раҳбари ёрдамчиси лавозимини, Фурқат Рахимов — Президент Администрацияси шўба мудири лавозимини, Азиз Воитов — қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини, Олимхон Рустамов, Ойбек Ҳамроев ва Сарвар Ҳамидовлар — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари лавозимини тарк этишди.

Умрзоқов жамоасидаги кадрлардан бири – Лазиз Қудратов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада туман молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси қимор ўйнагани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Учкўприк…
Учкўприкда қимор ўйнаган давлат хизматчилари масаласи бўйича суриштирув бошланган – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид харакатлари юзасидан ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланган.

Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий саҳифаларида тезкор муносабат билдирилган.

Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинганйни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётган бўлган. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Бишкекда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Йиғилишда кун тартибига мувофиқ, долзарб иқтисодий ва гуманитар масалалар юзасидан фикр алмашилган, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Деҳли саммитида Ташкилотнинг катта салоҳиятидан унумли фойдалланишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган эди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган.

👉 https://effect.uz/4567

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍289
Ўзбекистон ҳудудларида ўртача ойлик иш ҳақи қанча эканлиги эълон қилинди

Ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоблашда жами 3 080 888 нафар ходим маълумотларидан фойдаланилган.

👉 https://effect.uz/4568

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍1
«Сентоб»нинг энг яхши туризм қишлоғига айланиши Президентнинг соҳага бўлган юксак эътибори самарасидир» — Азиз Абдуҳакимов

Маълумот учун, «Сентоб»га 2023 йилнинг 17 март куни расман туризм қишлоғи мақоми берилган. Қишлоқда мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Германия, Италия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, энг яхши туризм қишлоғи бўлиш учун номзодлар рўйхатига Ўзбекистоннинг жами 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги «Конигил», Навоий вилоятидаги «Сентоб», Сурхондарё вилоятидаги «Сангардак», Жиззах вилоятидаги «Ухум» ва Фарғона вилоятидаги «Аввал» туризм қишлоқлари киритилганди.

👉 https://effect.uz/4569

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз касбининг ҳақиқий фидойиси

"Ал Жазира"нинг фахрий журналисти Ваэл Дадухнинг рафиқаси, ўғли, қизи ва набираси Исроил авиациясининг ўзлари қочган бошпанага уюштирган ҳужумида ҳалок бўлди.

Ваэл ушбу хабарни Исроил Ғазо секторига узлуксиз зарбалар бераётган пайтида, эфирда билган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢16👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ наркосавдогарларни қўлга олмоқда

ДХХнинг Хоразмда ўтказган тезкор тадбирида хазорасплик фуқаронинг “Кобальт” машинаси салонида жами 6 бўлакда 3 кг 982 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Суриштирув ҳаракатлари давомида бу шахс Тожикистондан келтирилган “оғу”ни Сурхондарёнинг Сариосиё туманида яшовчи 2 нафар фуқародан олгани маълум бўлиб, Хазорасп туманидаги меҳмонхонанинг улар жойлашган хонасидан сотиш учун мўлжалланган 1 кг 952 “опий” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида яна 2 нафар хазорасплик наркосавдогарлар ушланди.

Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда эса ғиждувонлик 2 нафар фуқаро Бухоро шаҳрида 1 кг 224 гр “опий” моддасини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган, Бағдод туманида яшовчи фуқаро ёнида 1 кг 913 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан  контрабанда йўли билан Тошкент вилоятига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Аввалроқ президент олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланишини эълон қилган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍5
Деҳқонобод ҳокими Қарши туманида иш бошлади

Бугун, 26 октябрь куни халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Сессияда депутатлар Алиқулов Зоир Халиловични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида, Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди

Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди

А.Сулаймонов тайинловга қадар Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимиятдан азият чекканлар!

Инсон қадри биринчи ўринда деб бонг уришни биламиз. Лекин қайси инсоннинг қадрига етяпмиз униси ҳаммамизга қоронғу.

Бутун бошли оилани уйсиз кўчада қолдириб кетаётгандекмиз гўё. Бир неча кун аввал
Effect.uz таҳририятига Яккасарой тумани мерос маҳалласи Чўпон ота кўчаси 48-50 уйда истиқомат қилувчи оиладан мурожаат келиб тушган.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Тошкентда «Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари» кўргазмаси очилади

Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш этилади.

👉 https://effect.uz/4572

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6