EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бош вазир Абдулла Арипов 25-26 октябрь кунлари Қирғизистонга боради

Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этади.

Бишкек шаҳридаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍289👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сталиннинг сайр кемаси Абхазиядаги кўл тубидан олиб чиқилди

Катер 60-йилларда сувга ғарқ бўлганди ва ҳозиргача 12 метр чуқурликда қолаётганди.

Кеманинг узунлиги 8 метр, кенглиги 3 метр атрофида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥇 Шаҳрам Аҳадов – “Катта Дубулға” чемпиони

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов финал баҳсида косовалик Европа чемпиони, “Катта Дубулға” турнири ғолиби, Гран-При турнири ғолиби ва совриндори Акил Гжакова билан кураш олиб борди ва ғалабага эришди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хонқа хон ҳокимининг чиқарган низоли қарори: Бу нечанчиси?

EFFECT.UZ’га ҳокимлик қарори сабаб фойдаланаётган ер майдонидан ажралган “Ҳасанбой Адолат” фермер хўжалиги раиси хонқалик Азимбой Ибодуллаев мурожаат йўллади.

Ҳозирга келиб муаммоли вазиятнинг суд жараёнлари кетмоқда ушбу ҳолатни ўрганиш юсасидан сайт ходимлари Урганчга етиб боришди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Ҳасанбой Адолат” ФХ манфаатида судга жавобгар Хонқа туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январги 737қ-сонли қарори ва ҳудди шу санадаги 740қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Урганч туманлараро маъмурий судининг 16 августдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантиришни рад қилган. Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Шу муносабат билан бўлиб ўтадиган суд мажлисида очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида EFFECT.UZ мухбирлари тегишли қонунга мувофиқ мазкур суд мажлисини видео ва аудио форматда ёзиб олишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Хурсанд Хўжаевга илтимоснома киритди.

Судья фақат аудио ёзув учун рухсат берди. Суд бошланиб, тарафлар эшитилгач, кейинги суд 26 октябрга санасига қолдирилди. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Туркияда гольф тарихи ва мазкур спорт ишқибозлари учун керакли манзиллар

Ҳар бир инсоннинг кўнглига мос таклифлар тақдим этоладиган ноёб йўналишлардан бири бўлган Туркия саёҳатчиларга гўзал табиат, ҳайратланарли соҳиллар, қадим шаҳарларнинг очиқ осмон остидаги музейлари, кенг доирадаги маҳаллий таомлар ва турли тадбирларни таклиф этади.

👉 https://effect.uz/4564

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
1 январдан бошлаб тунги вақтда бир қатор ҳаракаталар тақиқланади

Адлия вазирлиги томонидан Президент фармонига биноан лойиҳа ишлаб чиқилди.

👉
https://effect.uz/4565

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
«Мен ҲАМАС тақдим қилган статистикага ишонмайман» — Байден

👉 https://effect.uz/4566

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎39👍5
АҚШда номаълум шахс 22 кишини отиб ўлдирди

АҚШнинг Мейн штатидаги Люистон шаҳрида содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, деб хабар бермоқда Fox News нашри.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасининг дастлабки маълумотларига кўра, Мейн штатининг Люистон шаҳрида 22 кишининг ўлими ҳақида маълумот бор”, — деди нашр журналисти.

BBC нашрининг маълум қилишича, Мейн полицияси Люистонда ўт очган қуролли шахс 40 ёшли Роберт Кард эканлигини аниқлаган.

Полиция гумонланувчини излашда давом этмоқда, унинг қуролли ва ўта хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Полиция ходимлари шаҳарга сафарбар қилинган ва ФҚБ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган ва вазиятни кузатмоқда
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ наркосавдогарларни қўлга олмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Умрзоқов жамоасидан деярли ҳеч ким қолмади, Воитов сўнггилардан бири эди...

Сардор Умрзоқов Президент Администрациясининг раҳбари лавозимидан озод этилгач, унинг жамоаси ҳам бирин-кетин ишдан олинмоқда.

Жумладан, Суннатилла Бекенов — Президент Администрация раҳбари ёрдамчиси лавозимини, Фурқат Рахимов — Президент Администрацияси шўба мудири лавозимини, Азиз Воитов — қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини, Олимхон Рустамов, Ойбек Ҳамроев ва Сарвар Ҳамидовлар — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари лавозимини тарк этишди.

Умрзоқов жамоасидаги кадрлардан бири – Лазиз Қудратов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада туман молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси қимор ўйнагани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Учкўприк…
Учкўприкда қимор ўйнаган давлат хизматчилари масаласи бўйича суриштирув бошланган – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид харакатлари юзасидан ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланган.

Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий саҳифаларида тезкор муносабат билдирилган.

Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинганйни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётган бўлган. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Бишкекда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Йиғилишда кун тартибига мувофиқ, долзарб иқтисодий ва гуманитар масалалар юзасидан фикр алмашилган, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Деҳли саммитида Ташкилотнинг катта салоҳиятидан унумли фойдалланишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган эди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган.

👉 https://effect.uz/4567

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍289
Ўзбекистон ҳудудларида ўртача ойлик иш ҳақи қанча эканлиги эълон қилинди

Ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоблашда жами 3 080 888 нафар ходим маълумотларидан фойдаланилган.

👉 https://effect.uz/4568

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍1
«Сентоб»нинг энг яхши туризм қишлоғига айланиши Президентнинг соҳага бўлган юксак эътибори самарасидир» — Азиз Абдуҳакимов

Маълумот учун, «Сентоб»га 2023 йилнинг 17 март куни расман туризм қишлоғи мақоми берилган. Қишлоқда мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Германия, Италия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, энг яхши туризм қишлоғи бўлиш учун номзодлар рўйхатига Ўзбекистоннинг жами 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги «Конигил», Навоий вилоятидаги «Сентоб», Сурхондарё вилоятидаги «Сангардак», Жиззах вилоятидаги «Ухум» ва Фарғона вилоятидаги «Аввал» туризм қишлоқлари киритилганди.

👉 https://effect.uz/4569

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1