EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Турдимовга янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Ҳамраев Ойбек Нематович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳамраев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Ойбек Ҳамраев 1984 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Макрон Исроилга ташриф буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон Исроилга ташриф буюриб, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашди, улар орасида Франция фуқаролари ҳам бор, деб хабар берди КAN радиоси.

“Биз Исроил каби мотам тутмоқдамиз... 7 октябр куни ўттиз нафар ватандошимиз ҳалок бўлди, яна тўққиз нафари бедарак йўқолди ёки гаровда қолмоқда. Бугун Тел-Авивда мен жабрдийда халқнинг дардига шерик бўлдим ва гаровга олинган фуқароларнинг оилалари билан учрашдим”, — деди Макрон.

Макрон, шунингдек, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва президент Исаак Герцог билан учрашиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎44👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахта сиёсатига хиёнат(ми?). Шуҳрат Ғаниев кластерларга ноқонуний топшириқ берди

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев раислигида ўтказилган селектор йиғилишидан ёзиб олинган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур йиғилишда Ғаниев айрим туман ва кластер раҳбарларига фермерларнинг далаларида қолган пахталарни сўрамасдан териб олиб кетиш вазифасини юклади.

👉 Батафсил ўқиш

👉 ВИДЕО

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎8🔥3
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 199,93 сўм (-18,11)
1 Россия рубли — 130,34 сўм (+1,02)
1 ЕВРО — 12 975,85 сўм (+33,28)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
«Қарши туманида янги шифохона қурамиз» — Президент

👉 https://effect.uz/4555

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍165👎1
Фарғонада туман молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси қимор ўйнагани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Учкўприк тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари экани айтилаётган бир гуруҳ шахслар ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда.

Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади
”, — дейилади муносабатда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎5
Хитой мудофаа вазири лавозимидан озод этилди

Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ли Шанфу Хитой Халқ Республикаси мудофаа вазири ва Давлат кенгаши аъзоси лавозимидан четлатилди”, — дейилади нашр хабарида.

Қайд этиш керак, Ли Шанфу Хитой-Африка тинчлик ва хавфсизлик форумида нутқ сўзлагандан кейин оммага кўриниш бермади.

The Wall Street Journal нашрининг америкалик икки амалдорга таяниб ёзишича, Ли Шанфуга порахўрлик айби қўйилиб, ҳозирда тергов қилинаётган бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
«Раҳмат, бува» – Президент Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Целлофан пакетлардан воз кечишнинг вақти келди!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3🔥1
Исроил мудофаа кучлари Фаластинга дрон ҳужумини уюштирди

Исроил Мудофаа кучлари Жениндаги Ғарбий Соҳилда фаластинлик жангчиларга дрон орқали ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Исроил мудофаа кучлари ва Исроил чегара полицияси Женин туманидаги Вади Брукинда террорчиликка қарши операциялар ўтказди ва террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган икки кишини қўлга олди”, — дейилади армия баёнотида.

Қайд этилишича, Женин лагеридаги аксилтеррор операцияси давомида фаластинликлар Исроил хавфсизлик кучларига қарата ўқ узган.

Жавоб сифатида Исроил мудофаа
кучларининг учувчисиз самолёти террорчиларга зарба берди
”, — деб қўшимча қилинади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎16👍5
Исроилнинг Хон Юнис шаҳрига қилган ҳужуми ортидан 36 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳрини ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости Фаластин ИИВга таяниб хабар бермоқда.

Исроилнинг Хон Юнисга уюштирган рейдларида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди, ўнлаб кишилар яраланди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎5😢4
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди

👉 https://effect.uz/4556

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлиши кутилмоқда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎30👍6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Келажаги мавҳум – Орол ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1👎1
Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу хабар Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда эълон қилинган.

Қайд этиш керак, собиқ вазир Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Бунгача у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси лавозимларида ҳам ишлаган

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎4😢3🔥1
2024 йилда Қашқадарё вилоятига 1 миллиард АҚШ доллари тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинади

Бу ҳақда Президент Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган Қаршидаги йиғилишда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/4557

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍43🔥1
Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради

Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.

👉 https://effect.uz/4558

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍43🔥1