EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Навбаҳор” кичик камбэк эвазига ғалаба қозонди, ОКМК ва “Насаф” мағлубиятга учради

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4548

Telegram | Instagram | YouТube
🔥4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Болам сендан розиман» – Андижонлик она Маккада оламдан ўтди

Андижонлик фуқаро бетоб онасини Каъбага олиб борган. Каъбани айлантираётган пайтда эса она "БОЛАМ, СЕНДАН РОЗИМАН" деб жон берган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢42👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Одам ўлди, тез етиб келинглар» – Тошкентда Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли ИИБ ходимларига ёлғон ахборот берганликда гумонланмоқда

Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли Ички ишлар ходимларига ёлғон хабар берганликда гумонланиб, қўлга олинди. Айни вақтда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар органларига жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш жавобгарликка сабаб бўлади – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎5
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍164👎1🔥1
Пара Осиё ўйинлари: Иккинчи кунда ҳозирча 7 та медаль қўлга киритилди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тонгни 3 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан бошлади.

👉 https://effect.uz/4549

Telegram | Instagram | YouТube
👍12
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4550

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Тошкентда кузатилган тирбандликларга расмий муносабат билдирилди

Кеча, 2023 йил 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида 10 баллик тирбандлик юзага келган эди.

👉
https://effect.uz/4551

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
АҚШ Ўзбекистонда таълимни яхшилаш бўйича янги дастурни ишга туширди

Мазкур дастурнинг биринчи йилида 4,5 миллион доллар сармоя киритилади.

👉
https://effect.uz/4552

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎12👍4🔥1
Исроил бир сутка ичида Фаластин ҳудудига 400 дан ортиқ бомба учурди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) 24 соат ичида 400 дан ортиқ нишонга зарба бериб, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг кўплаб аъзолари, жумладан, бир неча қўмондонни ўлдиргани ҳақида хабар берди.

Сўнгги 24 соат ичида ЦАХАЛ 400 дан ортиқ террор нишонларига зарба берди ва бир нечта ҲАМАС қўмондонлари ва ҳужумларни тайёрлаётган кўплаб жангариларни йўқ қилди”, — дейилади хабарда.

Армия маълумотларига кўра, Нусейрат, Шоти ва Фурқон баталионлари қўмондонларининг ўринбосарлари ўлдирилган.

Шунингдек, ЦАХАЛ томонидан Фаластиндаги бир нечта инфратузилмаларга зарбалар берилган:

Тунда ЦАХАЛ авиацияси қўмондонлик марказлари ва ҲАМАС томонидан фойдаланиладиган масжидлардаги таянч нуқталарига зарба берди”, - деб қўшимча қилинади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎24👍3🔥1
Ғазо секторидаги энг йирик шифохона оммавий қабрга айланиши мумкин

Ғазо секторидаги энг йирик “Ал-Шифо” шифохонаси “оммавий қабр”га айланаши мумкин, дея хабар бермоқда CNN нашри, шифохонада ишлайдиган шифокорга таяниб.

“Савол шуки, электр йўқ бўлганда шифохонадан бирор нарса қоладими? Менинг жавобим эса йўқ. Агарда “Ал-Шифо” касалхонасида электр таъминоти тикланмаса, касалхона оммавий қабрга айланиши мумкин”, - деди шифокор.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎5😢4
Президент кластер фаолияти билан танишмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини "Sulton Tex Group" пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишувдан бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Турдимовга янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Ҳамраев Ойбек Нематович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳамраев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Ойбек Ҳамраев 1984 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Макрон Исроилга ташриф буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон Исроилга ташриф буюриб, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашди, улар орасида Франция фуқаролари ҳам бор, деб хабар берди КAN радиоси.

“Биз Исроил каби мотам тутмоқдамиз... 7 октябр куни ўттиз нафар ватандошимиз ҳалок бўлди, яна тўққиз нафари бедарак йўқолди ёки гаровда қолмоқда. Бугун Тел-Авивда мен жабрдийда халқнинг дардига шерик бўлдим ва гаровга олинган фуқароларнинг оилалари билан учрашдим”, — деди Макрон.

Макрон, шунингдек, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва президент Исаак Герцог билан учрашиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎44👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахта сиёсатига хиёнат(ми?). Шуҳрат Ғаниев кластерларга ноқонуний топшириқ берди

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев раислигида ўтказилган селектор йиғилишидан ёзиб олинган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур йиғилишда Ғаниев айрим туман ва кластер раҳбарларига фермерларнинг далаларида қолган пахталарни сўрамасдан териб олиб кетиш вазифасини юклади.

👉 Батафсил ўқиш

👉 ВИДЕО

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎8🔥3
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 199,93 сўм (-18,11)
1 Россия рубли — 130,34 сўм (+1,02)
1 ЕВРО — 12 975,85 сўм (+33,28)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5