EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бекор қилиш шартини айтди

“Агар ҲАМАС яширинган жойидан чиқиб, гаровга олинган 212 кишини қайтариб бериб, сўзсиз таслим бўлганида эди, уруш тугатилган бўларди”, дея баёнот берди Исроил армияси матбуот котиби.

Қайд этиш керакки, Исроил бир суткада Ғазо секторидаги 320 дан ортиқ нишонга зарба берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хонқа хон ҳокимининг чиқарган низоли қарори: Бу нечанчиси?

EFFECT.UZ’га ҳокимлик қарори сабаб фойдаланаётган ер майдонидан ажралган “Ҳасанбой Адолат” фермер хўжалиги раиси хонқалик Азимбой Ибодуллаев мурожаат йўллади.

Ҳозирга келиб муаммоли вазиятнинг суд жараёнлари кетмоқда ушбу ҳолатни ўрганиш юсасидан сайт ходимлари Урганчга етиб боришди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Ҳасанбой Адолат” ФХ манфаатида судга жавобгар Хонқа туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январги 737қ-сонли қарори ва ҳудди шу санадаги 740қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Урганч туманлараро маъмурий судининг 16 августдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантиришни рад қилган. Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Шу муносабат билан бўлиб ўтадиган суд мажлисида очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида EFFECT.UZ мухбирлари тегишли қонунга мувофиқ мазкур суд мажлисини видео ва аудио форматда ёзиб олишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Хурсанд Хўжаевга илтимоснома киритди.

Судья фақат аудио ёзув учун рухсат берди. Суд бошланиб, тарафлар эшитилгач, кейинги суд 26 октябрга санасига қолдирилди. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Самарқандда 9 та “дом” 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бу ҳолатда 25 млн 90 минг 836 метр куб газдан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, мазкур ҳудуддаги 2 та кўп қаватли уй электр таъминотига ноқонуний уланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган.

Ҳозирда ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

👉 https://effect.uz/4544

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍1
“Дендропарк”даги ҳолатлар ортидан жиноят иши қўзғатилган – Бош прокуратура

Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси – “Дендропарк”даги ҳолатлар юзасидан расмий маълумот берди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура томонидан Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилган.

Ўрганишда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Зураб Пололикашвили UNWTO Бош котиби лавозимига 3 муддатга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди

Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25 сессиясида Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди.

👉
https://effect.uz/4545

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2🔥2
Мирзиёев ҳокимларга ичимлик суви таннархини арзонлаштириш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўяр экан, бунда энг катта манба сув корхоналари ишлатадиган электрнинг бир қисмини “яшил энергия”га ўтказиш эканини таъкидлади. Масалан, ҳозирда сув корхоналари 1 киловатт-соат электрни 900 сўмдан сотиб олаяпти.

👉 https://effect.uz/4546

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍80🔥5👎1
Ўзбекистонда 2023 йил якунига қадар 92 минг гектарга тўқсонбости усулида сабзавотлар экилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 331 минг гектар боғ ва 153 минг гектар токзор бор. Уларда қатор ораларидаги ерларга пиёз, саримсоқ, сабзи, баҳор ойларида ерёнғоқ, картошка, помидор ва бодринг экилса, бозорларимизга қўшимча маҳсулот, аҳолига даромад бўлади.

👉 https://effect.uz/4547

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍68👎1
Хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий маълумотларни қўлга киритди

Туркиянинг Ayyıldız Tim хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлиги тизимига, машғулотлар ва Исроил ҳарбий департаменти шахсий таркибига оид маълумотларни қўлга киритганини эълон қилди. Бу ҳақда TGRT Haber телеканали хабар бермоқда.

Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий ҳарбий, ўқув ва шахсий маълумотлар Ayyıldız Tim томонидан бузилган ва қўлга киритилган. Туркларнинг кучини кўрасиз!” - дейилади гуруҳ баёнотида.

TGRT Haber телеканалининг қўшимча қилишича, хакерлар гуруҳининг мақсади Исроилдаги алмашинув тизимлари, электр инфратузилмаси ва тўғонларни қўлга олиш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍47👎1
“Навбаҳор” кичик камбэк эвазига ғалаба қозонди, ОКМК ва “Насаф” мағлубиятга учради

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4548

Telegram | Instagram | YouТube
🔥4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Болам сендан розиман» – Андижонлик она Маккада оламдан ўтди

Андижонлик фуқаро бетоб онасини Каъбага олиб борган. Каъбани айлантираётган пайтда эса она "БОЛАМ, СЕНДАН РОЗИМАН" деб жон берган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢42👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Одам ўлди, тез етиб келинглар» – Тошкентда Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли ИИБ ходимларига ёлғон ахборот берганликда гумонланмоқда

Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли Ички ишлар ходимларига ёлғон хабар берганликда гумонланиб, қўлга олинди. Айни вақтда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар органларига жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш жавобгарликка сабаб бўлади – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎5
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍164👎1🔥1
Пара Осиё ўйинлари: Иккинчи кунда ҳозирча 7 та медаль қўлга киритилди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тонгни 3 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан бошлади.

👉 https://effect.uz/4549

Telegram | Instagram | YouТube
👍12
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4550

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Тошкентда кузатилган тирбандликларга расмий муносабат билдирилди

Кеча, 2023 йил 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида 10 баллик тирбандлик юзага келган эди.

👉
https://effect.uz/4551

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2