EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чимбой туманида янги прокурор иш бошлади

Қорақалпоғистон Республикасинин Чимбой туманига янги прокурор тайинланди.

Таъкидланишича, шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Холмуротов Расул Тлегонович Чимбой туманининг янги прокурори сифатида таништирилган.

Чимбойнинг ишдан олинган прокурорининг кейинги манзили ҳақида маълумот берилмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Вазир ҳам Иминов ҳам менга чўқинади. Оч битлар, боқиманда итлар (журналист, блогерлар) фақат акиллашни билади» – Наманганда тилини тиёлмаётган матбуот котиба бу сафар Иноятов, Иминов ҳамда ОАВ ходимларига “алангали салом” йўллади

Аввалроқ, Effect.uz Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар шўъбаси раҳбари Феруза Отахонованинг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва сайт журналисти Акмал Эшонхоновнинг шахсиятига тегадиган ҳақоратларга бой аудио ёзувни эълон қилган эди.

Отахонаванинг аудиоси эълон қилингач, бу кенг аудитория томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди. Кимдир, қўпол муомалаа аёл кишига ярашмаслигини таъкидласа, айримлар вилоят ҳокимига қарата айтилган сўзлардан ёқасини ушлади.

Эътиборлиси, Ферузага кўра, вилоят ҳокими унга ўзини босиб олишини сўраб телефон ҳам қилган. Бироқ, у Ш.Абдураззоқов олдига блогер, журналистларни йиғиштириб олишни, саводсизлар унга рўбаро бўлмаслиги кераклиги талабини илгари сурган.

Матбуот котиба бўлишига қарамасдан, ҳокимнинг айтгани мен учун “по*уй”, “тиббиёт ходимлари бўлмаса, хотинининг итга ўхшаб кўчада туғади”, сўзлари билан аудиториянинг кескин нафратига учраган Отахоновани мана ҳануз тўхтатиб бўлмаяпти.

Ажабланарлиси, 14 октябрда эълон қилинган аудио ёзувга ҳозиргача на вазирлик на бошқа ташкилотлар муносабат билдирмади.

Ўз вазирини ҳурмат қилишини такрор-такрор айтишдан чарчамайдиган матбуот котибанинг бу сафарги айтганлари Соғлиқни сақлаш раҳбари Амрилло Иноятов ва асосий раҳбари Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминовга бағишланган. У сўзида вазирликдан 38 млн ойлик эвазига иш таклиф бўлганини ҳам айтишни унутмаган.

Бундан ташқари, Ф.Отахонова ўз сўзларида оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам салом йўллаган: “Оч битлар”, “боқиманда итлар фақат акиллашни билади”.

Маълумот ўрнида, Феруза Отахонаванинг ўз касби ҳам журналист ҳисобланиб, бундай сўзлар билан у нафақат ҳамкасблари балки ўзини ҳам ҳақорат қилганлигини наҳот сезмаган. Шу учун ҳам айтилади: Тил – ё нажотга ё ҳалокатга элтади.
👍44👎2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бу ердан “йўқолиб қол”: Фарғонада ўзидан катта ясаган ИИБ ходими... Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги Олчин МФЙ профилактика инспектори ўз вақтида хизмат фаолиятини бажармасликдан ташқари, фуқародан тезда “йўқ” бўлиб қолишни сўрамоқда. Устига-устак,…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Назоратга олинди» – Фарғона вилоят ИИБ

Effect.uz томонидан эълон қилинган "Бу ердан “йўқолиб қол”: Фарғонада ўзидан катта ясаган ИИБ ходими..." сарлавҳали видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Таъкидланишича, мазкур материал ва унда келтирилган ҳолатлар вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра тегишли чора-тадбир белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 йилда эришилган адолат йўққа чиқарилмоқда. Хоразмда масъуллар суд қарорини бажармаяпти...

Таҳририятимизга бир неча бор мурожаат қилган Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Аллаберганов Раҳимберган 18 йил адолатни излаб юрди ва унинг ҳикояси қувончли якун топди.

Бироқ, суд қарори Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан ҳалигача бажарилмади.

Шунингдек, Аллаберганов 18 йил деганда эришган ҳақиқатига яна қайтадан курашишга мажбур бўлмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
🥇🥇🥇 Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси илк кунни олтин медаллар билан бошлади

Ҳангжоуда IV Параосиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон делегациясига илк медалларни пара каноэчилар келтиришди. 

Финалда VL3 классида Шаҳзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан, VL2 классида Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келишди.

Пара Осиё ўйинларининг пара каноэ бўйича эркаклар ўртасидаги VL2 классида финал баҳслари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Азизбек Абдулҳабибов 42.487 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Telegram | Instagram | YouТube
👍35🔥3👎1
Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Адизов Умиджон Ҳасанович Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланди.

Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бекор қилиш шартини айтди

“Агар ҲАМАС яширинган жойидан чиқиб, гаровга олинган 212 кишини қайтариб бериб, сўзсиз таслим бўлганида эди, уруш тугатилган бўларди”, дея баёнот берди Исроил армияси матбуот котиби.

Қайд этиш керакки, Исроил бир суткада Ғазо секторидаги 320 дан ортиқ нишонга зарба берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хонқа хон ҳокимининг чиқарган низоли қарори: Бу нечанчиси?

EFFECT.UZ’га ҳокимлик қарори сабаб фойдаланаётган ер майдонидан ажралган “Ҳасанбой Адолат” фермер хўжалиги раиси хонқалик Азимбой Ибодуллаев мурожаат йўллади.

Ҳозирга келиб муаммоли вазиятнинг суд жараёнлари кетмоқда ушбу ҳолатни ўрганиш юсасидан сайт ходимлари Урганчга етиб боришди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Ҳасанбой Адолат” ФХ манфаатида судга жавобгар Хонқа туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 29 январги 737қ-сонли қарори ва ҳудди шу санадаги 740қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Урганч туманлараро маъмурий судининг 16 августдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантиришни рад қилган. Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Шу муносабат билан бўлиб ўтадиган суд мажлисида очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида EFFECT.UZ мухбирлари тегишли қонунга мувофиқ мазкур суд мажлисини видео ва аудио форматда ёзиб олишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Хурсанд Хўжаевга илтимоснома киритди.

Судья фақат аудио ёзув учун рухсат берди. Суд бошланиб, тарафлар эшитилгач, кейинги суд 26 октябрга санасига қолдирилди. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Самарқандда 9 та “дом” 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бу ҳолатда 25 млн 90 минг 836 метр куб газдан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, мазкур ҳудуддаги 2 та кўп қаватли уй электр таъминотига ноқонуний уланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган.

Ҳозирда ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

👉 https://effect.uz/4544

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍1
“Дендропарк”даги ҳолатлар ортидан жиноят иши қўзғатилган – Бош прокуратура

Бош прокуратура “Дархон” илмий-тажриба станцияси – “Дендропарк”даги ҳолатлар юзасидан расмий маълумот берди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура томонидан Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилган.

Ўрганишда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Зураб Пололикашвили UNWTO Бош котиби лавозимига 3 муддатга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди

Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25 сессиясида Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди.

👉
https://effect.uz/4545

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2🔥2
Мирзиёев ҳокимларга ичимлик суви таннархини арзонлаштириш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўяр экан, бунда энг катта манба сув корхоналари ишлатадиган электрнинг бир қисмини “яшил энергия”га ўтказиш эканини таъкидлади. Масалан, ҳозирда сув корхоналари 1 киловатт-соат электрни 900 сўмдан сотиб олаяпти.

👉 https://effect.uz/4546

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍80🔥5👎1
Ўзбекистонда 2023 йил якунига қадар 92 минг гектарга тўқсонбости усулида сабзавотлар экилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 331 минг гектар боғ ва 153 минг гектар токзор бор. Уларда қатор ораларидаги ерларга пиёз, саримсоқ, сабзи, баҳор ойларида ерёнғоқ, картошка, помидор ва бодринг экилса, бозорларимизга қўшимча маҳсулот, аҳолига даромад бўлади.

👉 https://effect.uz/4547

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍68👎1
Хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий маълумотларни қўлга киритди

Туркиянинг Ayyıldız Tim хакерлар гуруҳи Исроил Мудофаа вазирлиги тизимига, машғулотлар ва Исроил ҳарбий департаменти шахсий таркибига оид маълумотларни қўлга киритганини эълон қилди. Бу ҳақда TGRT Haber телеканали хабар бермоқда.

Исроил Мудофаа вазирлигига тегишли ўта махфий ҳарбий, ўқув ва шахсий маълумотлар Ayyıldız Tim томонидан бузилган ва қўлга киритилган. Туркларнинг кучини кўрасиз!” - дейилади гуруҳ баёнотида.

TGRT Haber телеканалининг қўшимча қилишича, хакерлар гуруҳининг мақсади Исроилдаги алмашинув тизимлари, электр инфратузилмаси ва тўғонларни қўлга олиш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍47👎1
“Навбаҳор” кичик камбэк эвазига ғалаба қозонди, ОКМК ва “Насаф” мағлубиятга учради

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4548

Telegram | Instagram | YouТube
🔥4👍3