EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
UNWТО: Самарқандда биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди

«Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасининг конгресслар залида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4521

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5🔥1
13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Қўриқлаш бўлими сафдор-ходимига суд ҳукми ўқилди

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

👉 https://effect.uz/4522

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Шавкат Мирзиёев “яшил” маданиятни ривожлантириш бўйича Глобал дастурни ишга туширишни таклиф қилди

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида таниқли жамоат арбоблари, фан, бизнес ва маданият намояндалари иштирокида этно-экологик фестиваллар, форумлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказишни назарда тутувчи “яшил” маданиятни ривожлантириш бўйича Глобал дастурни ишга туширишни таклиф қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27
Ўзбекистон «Mastercard Tourism Innovation Hub»га қўшилди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда «Mastercard» глобал тўлов тизими раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4523

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитойнинг биринчи хонимлари санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ГЕОЛОГИЯНИНГ ЙИЛЛИК ҲАЖМИ ҚАНЧА?

Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш ва геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида акциядорлик жамияти таркибидаги Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди.

Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар иштирок этдилар. Маълумки, 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5083-сон Қарорига мувофиқ, 2021 йил август ойида геология қидирув ишларига хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ташкил этилган.

👉
YouTube’да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥1
15 йил қамоқ: Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Қўриқлаш бўлими собиқ ходимига суд ҳукм ўқиди

Мен ёрдам чақириш учун бақирдим, лекин кўчада ҳеч ким йўқ эди. У мени куч билан судраб қўшимча иморатга олиб кирди ва сўрига ташлади. Шундан сўнг у бир қўли билан икки қўлимдан ушлаб, иккинчи қўли билан ички кийимимни... Давоми

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энг зарар кўраётгани – Ўзбекистон» – Президент иқлим ўзгариши талофатлари ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍81😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тинчлик бўлмаса, туризм ҳам бўлмайди» – Азиз Абдуҳакимов

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанддаги БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти – UNWTO 25-юбилей сессиясининг иккинчи кунида барчани бирлашишга чорлади.

“Вазирлар дунёда туризм сохасида бўлаётган ўзгаришлар, сохага таъсир кўрсатадиган омиллар ҳақида гапирмоқда. Айниқса ҳозирги таҳликали замонда тинчлик бўлмаса, туризм ҳам бўлмаслиги кўп қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга келган Туризм вазирлари экологик нуқтаи назардан “Яшил туризм”ни ҳам ривожлантириш кераклигини айтишди. Олдимиздаги синовлардан ўтишимиз учун бирлашишимиз керак. Бош ассамблея саммитидан кейин Ўзбекистоннинг глобал даражадаги мавқеи албатта, ошади”, дейди Абдуҳакимов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7🔥1😢1
Наманган туризм салоҳияти Хитой ва Европада ёритилади

Самарқандда ўтаётган нуфузли йиғинда Хитой, Австрия, Италия, Чехия оммавий ахборот воситалари вакиллари Наманган вилоятининг иштироки, унинг бой тарихи, туризм салоҳияти ҳақида туркум материаллар тайёрлашди.

«Давань давлати, қадим Ахсикентинг самовий тулпорлари ҳақида юртимизда жуда яхши билишади. Бу хабардорлик икки мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга», - дейди CCTV журналисти Дуан Раннинг.

Хитой марказий телевидениеси - China Central Television томонида бу ҳақда тайёрланган кўрсатув тез кунларда эфирга узатилади.

«Европада Наманганнинг туризм салоҳияти ҳақида материаллар эълон қиламиз. Ахсикент учун албатта алоҳида ўрин бўлади», - дейди Австриянинг «Society» журнали бош муҳаррири Рудольф Талер.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ – “China Southern Power Grid International”: 1 млрд долларга тенг келишув имзоланди

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси ўртасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган қуввати 600 МВт га тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” ГТЭС (Гидро тўплаш электр станцияси) истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича JDA келишуви (joint development agreement – биргаликда ривожлантириш шартномаси) ни имзолашга эришилди.

👉 https://effect.uz/4524

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7