EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимларини пора олаётганда қўлга олди
 
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 17 октябрь Cамарқандда бўлиб ўтаётган UNWTO форумининг иккинчи куни бошланди


Кун давомида аъзолар қўмитаси ва туризм, барқарор қўмитасининг йиғилиши, туризм доирасидаги глобал инвестиция форуми, UNWTO Ижроия қўмитасининг 119-сессияси, ҳамкор аъзолар йиғилиши ҳамда туризм қўмитаси ва форум вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбир доирасида кузатиладиган энг муҳим янгиликларни бизда кузатиб боринг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3🔥1
Яна Фарғона!

Фарғона тумани чегараолди ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида
ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.

Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис,
чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган
фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
👍15😢1
🥊 Махачев, Алискеров, Мокаев: Бир мамлакат вакили, бироқ тили ўзгача бўлган доғистонлик жангчилар

21 октябрь куни Абу-Дабида 2023 йилнинг асосий мусобақаси UFC 294 турнири бўлиб ўтади. Кечанинг асосий иштирокчилари доғистонлик жангчилар ҳисобланади. Доғистонда кўплаб этник гуруҳ вакиллари мавжуд. Хўш, бўлажак мусобақада октагонга чиқувчи спортчилар қайси миллат вакиллари?

👉 https://effect.uz/4517

Telegram | Instagram | YouТube
👍11
Тадбиркорларнинг жаримадан топаётган пули камаяди

Радари ишлашни бошлаганига 2 йил тўлган тадбиркорларга жариманинг 50 %и эмас, 25 %и берилади.

Жариманинг қолгани қуйидагича тақсимланади:

25 %и — йўл инфратузилмасини яхшилаш учун қоида бузилиши қайд этилган ҳудуд маҳаллий бюджетига;
20 %и — Давлат бюджетига;
15 %и —ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
10 %и — “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказига йўналтирилади.
5 %и —ДХХ ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” ДУКга.

Бу ҳақда ҳукумат
қарорида белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24👎10🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўзбекистонлик йигит 10 ёшли қизчани таъқиб қилди

22 ёшли ўзбекистонлик йигит 4-синф қизни квартирасигача шубҳали тарда таъқиб қилган. Буни сезган қиз қадамларини тезлатиб, уйига кириб олишга муваффақ бўлган ва онасига воқеани сўзлаб берган.

Йигит ҳозирда қўлга олинган ва вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик қилишга уриниш моддаси бўйича иш очилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23😢1
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа ва Пекин университетларининг филиаллари очилиши мумкин

Мирзиёев Хитойга ташрифида Си Цзиньпинга шундай таклиф берди.

Президент “Ягона Хитой” сиёсати борасидаги Ўзбекистон позицияси ўзгармас эканини тасдиқлади.

Музокаралар якунида Хитой Раиси Ўзбекистонга таклиф қилинди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍39👎11🔥1
Тошкент вилоятида 50 мингга яқин кадастр паспорти шакллантирилган

Маълум бўлишича, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр пасортини шакллантириш бўйича жами 91 790 та мурожаат келиб тушган.

👉 https://effect.uz/4518

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ерёнғоқнинг янги "Лидер" нави яратилди

Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди

Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфурат Аманова ҳам 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди.

Изланишлар самараси ўлароқ, олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган "Лидер” навини яратишга ва Давлат Реэстрига киритилишига муваффақ бўлди.

«Лидер» навли ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Қолаверса, ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этиши аҳамиятлидир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўл бўйида қурилган ноқонуний биноларга қарши снос бошлангани эълон қилинди

Ҳокимликнинг маълум қилишича, тегишли рухсатларсиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, шу сабабли бугунги кунда йўл бўйидаги ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш ишлари бошланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24😢20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил “Ал-Аҳли” шифохонасига зарбаси оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ғазо ССВ қурбонларнинг аксари аёллар ва болалар эканини маълум қилди.

Ҳужумдан сўнг Туркия, Тунис, Ливан, Эрон, Германия ва бошқа мамлакатларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Африка Иттифоқи комиссияси раҳбари ҳужумни “ҳарбий жиноят” деб атади. Эрдоған бу “мисли кўрилмаган ваҳшийликни” тўхтатишга чақирди. Россия ва БАА БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч очиқ мажлисини ўтказишни сўради.

Фаластин президенти Аббос 3 кунлик мотам эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢23👍10🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми маросимида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍314👎6
"Келгуси йилда 10 миллион сайёҳни қабул қилишни мақсад қилганмиз" - Азиз Абдуҳакимов

Самарқандда бугун Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессияси бошланди.

👉 https://effect.uz/4519

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢5👎3🔥1
Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳужумни кескин қоралади

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

👉 https://effect.uz/4520

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😢12👎2🔥2
“China Energy” компанияси Навоийда гибрид электр станцияси қурмоқчи

Бу ҳақда президент Мирзиёев ва компания раиси Сун Хайлян учрашувида айтиб ўтилди.

Компания ҳозирда Қашқадарё ва Бухорода қуёш ва шамол электр станциялари, Сирдарёда ИЭС қурмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍59🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин: “Ғазо секторидаги шифохонага қилинган ҳужум – даҳшатли воқеа”

Мен бу можаро имкон қадар тезроқ тугатилишига умид қиламан”, деди Хитойда бўлиб турган Россия президенти журналистларга.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34👎1
UNWТО: Самарқандда биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди

«Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасининг конгресслар залида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4521

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5🔥1
13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Қўриқлаш бўлими сафдор-ходимига суд ҳукми ўқилди

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

👉 https://effect.uz/4522

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2