EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент туризм соҳасининг фаол тарғиботчилари – журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қулай платформалар яратиш масаласига алоҳида тўхталди
👍177👎2🔥2
Ўзбекистон Хитойни мағлубиятга учратади

Отабек Шукуров пенальтидан фойдалана олмади. Бироқ, ўзбекистонликлар ушбу ўйинда рақиб дарвозасига 24та зарба берди.

👉 https://effect.uz/4516

Telegram | Instagram | YouТube
👍11
Шавкат Мирзиёевни “Шоуду” халқаро аэропортида ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди

Ташриф доирасида 17-18 октябрь кунлари давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда уч киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео тарқалди. Унда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2023 йил 16 октябр куни соат 01:47 да Самарқанд шаҳри Садриддий Айний кўчасида содир бўлган. Машинани 17 ёшли ўсмир бошқарган ва унинг ёнида икки нафар ўртоғи бўлган.

Ҳайдовчининг ёнида бўлган икки киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан улар вафот этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢9👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимларини пора олаётганда қўлга олди
 
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 17 октябрь Cамарқандда бўлиб ўтаётган UNWTO форумининг иккинчи куни бошланди


Кун давомида аъзолар қўмитаси ва туризм, барқарор қўмитасининг йиғилиши, туризм доирасидаги глобал инвестиция форуми, UNWTO Ижроия қўмитасининг 119-сессияси, ҳамкор аъзолар йиғилиши ҳамда туризм қўмитаси ва форум вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбир доирасида кузатиладиган энг муҳим янгиликларни бизда кузатиб боринг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3🔥1
Яна Фарғона!

Фарғона тумани чегараолди ҳудудида ўз хизмат вазифасини ўтаётган
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маҳаллий фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида
ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.

Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис,
чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган
фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
👍15😢1
🥊 Махачев, Алискеров, Мокаев: Бир мамлакат вакили, бироқ тили ўзгача бўлган доғистонлик жангчилар

21 октябрь куни Абу-Дабида 2023 йилнинг асосий мусобақаси UFC 294 турнири бўлиб ўтади. Кечанинг асосий иштирокчилари доғистонлик жангчилар ҳисобланади. Доғистонда кўплаб этник гуруҳ вакиллари мавжуд. Хўш, бўлажак мусобақада октагонга чиқувчи спортчилар қайси миллат вакиллари?

👉 https://effect.uz/4517

Telegram | Instagram | YouТube
👍11
Тадбиркорларнинг жаримадан топаётган пули камаяди

Радари ишлашни бошлаганига 2 йил тўлган тадбиркорларга жариманинг 50 %и эмас, 25 %и берилади.

Жариманинг қолгани қуйидагича тақсимланади:

25 %и — йўл инфратузилмасини яхшилаш учун қоида бузилиши қайд этилган ҳудуд маҳаллий бюджетига;
20 %и — Давлат бюджетига;
15 %и —ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
10 %и — “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказига йўналтирилади.
5 %и —ДХХ ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” ДУКга.

Бу ҳақда ҳукумат
қарорида белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24👎10🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўзбекистонлик йигит 10 ёшли қизчани таъқиб қилди

22 ёшли ўзбекистонлик йигит 4-синф қизни квартирасигача шубҳали тарда таъқиб қилган. Буни сезган қиз қадамларини тезлатиб, уйига кириб олишга муваффақ бўлган ва онасига воқеани сўзлаб берган.

Йигит ҳозирда қўлга олинган ва вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик қилишга уриниш моддаси бўйича иш очилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23😢1
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎4
Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа ва Пекин университетларининг филиаллари очилиши мумкин

Мирзиёев Хитойга ташрифида Си Цзиньпинга шундай таклиф берди.

Президент “Ягона Хитой” сиёсати борасидаги Ўзбекистон позицияси ўзгармас эканини тасдиқлади.

Музокаралар якунида Хитой Раиси Ўзбекистонга таклиф қилинди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍39👎11🔥1