EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда: Азиз Абдуҳакимов Самарқанд UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясига тайёрлигини билдирди

Жорий йилнинг 16–20 октябрь кунлари Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси бўлиб ўтади.

Тадбирда UNWTO’га аъзо 130 дан ортиқ давлат вакиллари, инвесторлар ҳамда 140 дан зиёд оммавий ахборот воситалари иштирок этади. Айни дамда UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқандда.

Шунингдек, бошқа нуфузли меҳмонлар, халқаро делегациялар ва хориж ОАВ ҳам Самарқандга ташриф буюрмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
«Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак» – Қозоғистон ОАВ Тошкент халқаро кинофестивалини юқори баҳолади

Маълумки, «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди. Жумладан, Қозоғистоннинг «Орда» нашри Ўзбекистондаги фестиваль юқори савияда ўтгани ҳақида катта мақола тайёрлади.

«Очилиш маросими бўлиб ўтган кунда (Ўзбекистондан) кўп нарсаларни ўрганишимиз керак деб ўйлаган бўлсам, ёпилиш маросимидан кейин афсуски биз бундай даражага эриша олмаймиз, деган фикрга келдим», — дейилади мақолада.

Шунингдек, XV Тошкент халқаро кинофестивалининг катта байрамга айланган очилиш ва ёпилиш маросимлари, дунёга машҳур актёр ва актрисаларнинг ташрифи ҳамда ташкил этилган кинофорумларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5
АҚШ Исроилнинг Ғазо секторидаги қуруқлик операциясига жавоб тайёрламоқда

«АҚШ расмийлари араб етакчиларини Исроилнинг Ғазо секторига эҳтимолий бостириб кириши оқибатида юзага келган кескинлашувнинг олдини олиш ёки тўхтатиб туриш чораларини кўришга чақирмоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг араб пойтахтларига сафарида айнан ушбу масалалар айтиб ўтилган бўлиши мумкин. Бу эса Исроилнинг Ғазога ҳалокатли бостириб кириши натижасида кескин муносабат шаклланмаслигини олдини олади», деб қайд этади Американинг неоконсерватив бўлган – нашри The Wall Street Journal.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎3
Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Сингапурда бўлиб ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар:

1) Шукрулло Содиқов – Бухоро шаҳри,
2) Маҳкамбек Тешабаев – Тошкент шаҳри,
3) Назарбой Раҳмонов – Тошкент шаҳри,
4) Абдулазиз Мираҳмедов – Тошкент шаҳри,
5) Айдар Эрмухон – Тошкент шаҳри.

First Global Challenge чемпионатда бу йил 191 давлатдан вакиллар иштирок этган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Салимбой” халқаро “Сonstantinus magnus 2023” мукофоти билан тақдирланди

МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.

Тақдирлаш маросими 14 октябрь куни Италиядаги Спелло муниципал саройида бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Самарқандда UNWTO-2023 форуми бошланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти UNWTO 1946 йилда ташкил топган. Бош қароргоҳи Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган бўлиб, айни дам ушбу ташкилотга 160 та давлат аъзо, 6 таси ассоциация аъзоси бўлса, яна иккитаси кузатувчи ҳисобланади.

UNWTO’нинг бу йилги йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Effect.uz сизга ушбу тадбир жараёнидан эксклюзив видеоларни тақдим этиб боради.

Анжуманни ёритишда 120 га яқин хорижий ва 130 дан ортиқ маҳаллий ОАВ вакиллари жалб қилинган. Матбуот маркази 100 ўринга эга, шунингдек, 70 та юқори тезликдаги интернет билан таъминланган компьютерлар билан жиҳозланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1🔥1
UNWTO сессиясининг биринчи кунида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган:

Куннинг биринчи ярмида Статистика ҳамда Дастур ва бюджет қўмиталари йиғилиши, шунингдек махсус вакиллар иштирокидаги ялпи мажлис бўлиб ўтади.

Бош ассамблеянинг 25-сессияси тантанали очилиш маросими соат 16:00 га белгиланган.

Кун тартибидан дастлабки тадбирлар якуни бўйича UNWTO масъул вакиллари ҳамда Туризм қўмитаси раҳбарияти иштирокида брифинг ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга боради

Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Шунингдек, UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍231👎1
ДХХ томонидан кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига чек қўйилди

Хусусан, авиажўнатмалар орқали Хитой давлатидан косметика маҳсулотлари тайёрлашда ишлатиладиган восита номи остида юборилган 5 кг. “Прегабалин” моддаси тўхтатиб қолинди.

👉 https://effect.uz/4512

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Air Marakanda ва China Southern Airlines ўртасида тарихда илк маротаба Самарқанд - Урумчи тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилди

Урумчига парвознинг тантанали очилиш маросими Самарқанд халқаро аеропорти терминалида ташкил этилди.

👉 https://effect.uz/4513

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16
Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади — Президент қарори

2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.
👍6👎3
❗️ Исроилда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 4 нафари бедарак йўқолган — Исроил ТИВ

Исроил ташқи ишлари вазирлигининг маълум қилишича, ҲАМАС ва Исроил можароси оқибатида Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари бедарак йўқолган.

Ўзбекистон томони ҳозирча ушуб маълумотга муносабат билдирмади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢7
Ўзбекистоннинг 5 та қишлоғи “Энг яхши туризм қишлоғи” бўлиш учун номзодлар қаторига киритилган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида “Энг яхши туризм қишлоқлари” номинацияси бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

👉 https://effect.uz/4514

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Президент Самарқандга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Ташриф чоғида Президент UNWTO’нинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍198🔥1
Пойтахтда ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди

“Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарида.
👍10😢1
UNWTO форумига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев Effect.uz объективида

Президент UNWTO’нинг бош саммитига етиб келди. Саммит чоғида Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказилди ҳамда туризм кўргазмаси билан танишилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқандга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун бугун, 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Қайд этиш жоиз, мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Кейинчалик президент UNWTO’нинг бош саммитига етиб келди. Саммит чоғида Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди ҳамда туризм кўргазмаси билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34🔥1😢1