EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мирзиёев дўстлик ришталарига бебаҳо ҳисса қўшди» – Садир Жапаров

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё ва МДҲ давлатларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бебаҳо ҳисса қўшди – дейди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг Бишкек саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди ва ташкилотнинг олий мукофоти билан тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍224👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбекистонлик ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Делегация аъзолари Новосибирск ва Томск вилоятларида Россияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.

Патентсиз юрган ўзбекистонлик мигрантларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3
Captiva-5 нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors расмий саҳифасида 8 октябрь куни жойлаштирилган хабарда маълум қилинишича, янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича бўлади:

LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;

LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;

Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.
👎44👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Spark ҳайдовчиси 3 нафар чет эл фуқароларини уриб кетди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни  соат 22:30 атрофида Бобур кўчасида 2005 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида пиёдалар юриш йўлагидаги 3 нафар пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 3 нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ натижасида вафот этганлар йўқ. Ҳайдовчига тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ МДХ катта навбатчи-инспектори Эргаш Тўйчиевнинг 
маълум қилишича, уриб юборилган пиёдалар Ҳиндистон фуқароси бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎2
Қозоғистонда зилзила содир бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

👉 https://effect.uz/4497

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
“Вақф” хайрия фондига янги раҳбар тайинланди

Шунингдек, йиғилишда фонд фаолиятини ривожлантириш борасидаги келгусидаги режалар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинган.

👉 https://effect.uz/4498

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Нурмат Отабеков Санитария-эпидемиология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.

👉 https://effect.uz/4499

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роналду пенальти тепишдан аввал "Бисмиллаҳ" дегани айтилмоқда

Португалия кеча ЕВРО саралашида Словакияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган ва Криштиану ўша ўйинда дубль қайд этганди.

👉 https://effect.uz/4500

Telegram | Instagram | YouТube
👍43👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улар соф ёвуздирлар» – Жо Байден

Жо Байден ХАМАС ҳақида: «Бу йигитлар фонида “Ал-Қоида” бегуноҳ қилиб кўрсатилади. Улар соф ёвуздирлар».

Байден Исроилда бедарак йўқолган АҚШ фуқаролари оилалари билан телефон суҳбати ҳақида гапираркан уларни топиш бўйича бор имкониятларни солишга ваъда берди: «Биз уларни уйга қайтармагунимизча тўхтамаймиз», деди президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎36👍10🔥1
Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилмоқда – Эко вазирлик

Таъкидланишича, вазирлик, Бош прокуратура ва Зарафшон миллий табиат боғи масъуллари ҳамкорлигида миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезкор тартибда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда ва ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда.

👉 https://effect.uz/4501

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Исроил ғазоликларга омон қолишлари учун янги муддат белгилади

ЦАХАЛ ғазоликларга секторнинг жанубига кўчиб ўтишлари учун яна 6 соат вақт берди. Аввалроқ бу вақт 24 соатни ташкил қиларди.

Таъкидланишича, бунинг учун иккита хавфсиз йўл мавжуд. Ғазодаги аҳолини хабардор қилиш учун маълумот берадиган варақалар ташланган.

Эслатиб ўтамиз, ЦАХАЛ жума куни 1 миллион фаластинликка анклав шимолини тарк этиш талабини қўйган эди.

Талабга кўра, фаластинликлар Тошкент вақти билан 18:00 гача ўз уйларини ташлаб Ғазо секторининг жанубий қисмига кўчиб ўтишлари керак бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍3🔥1
«Қон тўкилишини тўхтатиш ва дарҳол музокарага киришиш керак» – Бобур Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов Исроил-Фаластин можаросига муносабат билдириб, Ғазо секторида эвакуация ҳолати жорий этилишига тарафдорлигини билдирди.

👉 https://effect.uz/4502

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ҒАЗО БОМБАРДИМОН ҚИЛИНДИ!

ҲАМАС ҳаракати Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўришни 2022 йилда бошлади ва унинг жангчилари янги ҳужум ҳаракатларига тайёр. Бу ҳақда гуруҳнинг ҳарбий қаноти вакили Абу Убайдага таяниб Haaretz нашри хабар берди, деб ёзди Interfax.

«Ташкилот 7 октябр куни амалга оширилган кутилмаган ҳужумга 2022 йилдан тайёргарлик кўра бошлаган эди», деди Абу Убайда.

Унинг таъкидлашича, ҲАМАС ушбу операция учун яширинча 4,5 минг жангчини тайёрлашга муваффақ бўлган, шунингдек, Ғазо яқинидаги Исроил ҳарбийларининг камераларини ишдан чиқарган. Ташкилот кибермаконда ҳам ҳаракат қилган ва Исроил ҳудудига минглаб ракеталарни учирган.

Унинг қайд этишича, ҲАМАС ҳозир ҳар қандай сценарийга, жумладан Исроилнинг қуруқликдаги операциясига ҳам тайёр.

👉 YouTube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ўз уйида ёшларга дарс берган аёлга ўқув маркази қуриб берилди

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасида тил ўрганиб, ўз уйида ёшларга дарс бераётган боёвутлик Хуршида Эгамбердиевага ўқув маркази қуриб берилди.

Боёвут туманининг Сармиш маҳалласида яшаётган Хуршида Эгамбердиева лойиҳа туфайли инглиз тили бўйича билимини мукаммаллаштириб, бошқаларга ҳам ўргатди. Натижада ўз маҳалласидаги болалар учун ўқув маркази ташкил этди.

— Рости, интилишимиз, натижаларимиз яхшию, ўқув шароитимиз оддий, уни яхшилашга ҳали молиявий қурбимиз етмай турган эди. Ишларимдан хабар топган вилоят ҳокими яқинда хонадонимизга келиб, шароитларимиз билан танишди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан хонадонимиздаги қурилиши якунланмаган ёрдамчи биномиз мукаммал таъмирланиб, ўқув марказига айлантирилди, — дейди Х.Эгамбердиева.

Маълумот ўрнида, бундан 8 йил муқаддам турмуш ўртоғи вафот этгач, уч нафар ёш фарзанди билан қолган аёл бугунги кунда ҳаётнинг равон йўлига тушиб олди.
👍33
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарималар ҳақида маълумот берадиган мобиль дастур

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади

Таъкидлаш жоизки, Бош ассамблеянинг бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади. Бу Бош ассамблеянинг аввалги сессияларига нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади.

👉 https://effect.uz/4503

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чипталарнинг “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетаётганига чипталар арзонлиги сабабдир — темир йўл раиси ўринбосари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетаётганлигига изоҳ берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуддусда Исроил полицияси Ал Ақсо масжиди атрофида жума намозини ўқиётган мусулмонларга кўзни ёшлантирувчи газ, сув пуркагич ва резина ўқлар билан ҳужум қилди.

Воқеа жойидаги турк журналистлари қандай қувилганини видеода кўриш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢34👎15👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега «Ўзсувтаъминот» АЖ қарздорлиги мавжуд аҳолининг қарзини ундириш учун судга мурожаат қилмай, ичимлик суви тармоғидан узиб қўймоқда?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1