EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» Амударёдан сув олувчи Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичини бошлади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎65😢11👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кембридж университети доктори Тимур Юнусов: "Сан қобилиятли боласан, нега келиб келиб биологияга кирасан, наҳотки бутун умр суюқликларни бир пробиркадан бошқа пробиркага ўтказишни истайсан? ... "

Бу каби сўзлар қанча-қанча истеъдодларни йўқотган?

"Ўзбекистонлик" фильми қахрамонлари актуал масалаларни кўтаришипти. Ушбу фильмни алббата кўриш керак.

"Ўзбекистонлик" фильмининг 4-эпизоди тез кунда премьера қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢3
Энди чегараолди яйловларида фақатгина кундузи молларни ўтлатишга рухсат берилди

Энди чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда Қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.10.2023-йилда кучга кирган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичи очиб берилди

Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичи бошланди. Очилиш маросимида “Толибон” Мудофаа вазири каналнинг тараққиётига аралашаётганларни “қўли кесилишини” таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎36👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қор ёғишни бошлади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон президентини аэропортда Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍135
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарё: Китоб ҳокимлиги суд қарорини қасддан бажармаган, тадбиркорлар эса сарсон...

Effect.uz’га Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги деҳқон бозорда 2020 йилгача фаолият олиб борган беш нафар чилангар усталардан мурожаат келиб тушди.

Айтилишича, уларнинг деҳқон бозор ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан турли ўлчамдаги ер майдонлари бўлган.

Ер майдони устига қурилган чилангарлик устахоналари эса собиқ ҳокимнинг ташаббуси билан бузиб юборилган. Ўша пайтда бундай ишларга масъул бўлган мутассадилар чилангарларга савдо дўконларини реконструкция қилиб, замонавий кўринишга келтириш кераклиги бўйича топшириқ беришади.

Оқибатда чилангарлар катталарнинг топшириғини бажариб, ишсиз ва жойсиз қолади. Ваҳоланки, улар ҳозиргача ерни тўғридан-тўғри ажратиб бериш ваколати олиб қўйилган яъни қўллари кесилган ҳокимиятдан ҳеч қандай нажот топишолмаяпти.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Бишкекда Мирзиёев Лукашенко билан учрашув ўтказди

Беларусь ва Ўзбекистон муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Улар Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍74
Нетаньяху ҲАМАС ҳужуми ҳақида ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан кейингина хабар топган

Бу ҳақда Исроил бош вазирнинг идораси маълум қилди.

Шундан сўнг у дарҳол мудофаа вазирлиги штаб-квартирасига бориб, вазиятни баҳолаш учун йиғилиш ўтказган.

Исроил мудофаа кучлари эса бўлажак ҳужум ҳақида атиги бир неча соат олдин разведка сигналларини олган. Бироқ ҳеч қандай муҳим огоҳлантиришлар бўлмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қашқадарёлик аёл ёш фарзандини дўппослади

Бугун, 13 октябрь куни Тошкентда аёл ёш болани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Аниқланишича, фарзандига қўпол муносабатда бўлган фуқаро асли Қашқадарё вилоятидан бўлиб, вақтинча Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган.

Аёл 13 октябрь куни Миробод тумани "Ш.Рашидов" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Алик" номли суратхонага расмга тушиш мақсадида келган.

Аёл билан суҳбат натижасида маълум бўлишича, яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлган вақтида, фарзандининг хархашасига жавобан қўпол ҳаракат содир этган.
Аёл ушбу қилмишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат авваллари бўлмаганлигини ва ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ФМБ ҳодимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎31👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин Самарқанд ҳақида:

2024 йилда Самарқанд Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланади;

қадимий Самарқанд шаҳри ўзининг бой маданияти ва ижтимоий ҳаёти билан мамлакатларимиздан кўплаб сайёҳларни жалб этади;

яқинда шаҳарга ташриф буюрдим, кўрганларимдан таъсирландим. Бу ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон учун катта ютуқ.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍34👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин МДҲ саммитида ҳам Исроил-Фаластин масаласига тўхталиб ўтди

Мустақил Фаластин давлатини яратиш йўли билан можарони тинч ҳал қилишдан бошқа муқобил ечим йўқ, дейди РФ президенти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31🔥3👎1
ДХХ ва ИИБ ҳамкорликда 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотаётганларни қўлга олди

Яшнобод туманида фуқаро Э.Ҳ. фуқаро А.Д. га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ мудофаа вазири Исроилга етиб келди

Кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Исроилга келганди.

Американинг Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлаши темирдай эканлигини кўрсатиш ва улар билан мудофаа эҳтиёжлари ҳақида юзма-юз гаплашиш учун учрашаман. Биз Исроил халқини қўллаб-қувватлаймиз”, дея ёзди Ллойд Остин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎43👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев МДҲнинг олий мукофоти Фахрий нишони билан тақдирланди

Бундай ташаббус билан Қирғизистон президенти Садир Жапаров чиққан.

Мирзиёев тақдирлангач нутқ сўзлаб, бундай мукофот масъулият эканини айтди.

Бу катта йўлнинг фақат бошланиши, йирик ҳамдўстлигимизнинг ҳар бир давлати билан бошқача ишлаймиз”, деди Ўзбекистон раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍59👎5
Энг кўп сифатсиз нефть маҳсулотлари Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида аниқланди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган.

Сифатсиз нефть маҳсулотлари кўп аниқланган ҳолатлари Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢3
Мирзиёев МДҲ йиғилишида бир неча таклифлар берди

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев мавжуд имкониятларни биргаликда баҳолаш ва ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш учун МДҲдек ноёб платформани ишга солиш муҳимлигини алоҳида қайд этди. У кўп томонлама ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқиш мақсадида, МДҲ мамлакатларининг етакчи таҳлил марказлари ва экспертларининг конференциясини ташкил этишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ташкилот маконида истисно ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириш муҳимлигига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан тегишли шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқиш кераклиги билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍189
Баҳодир Жалоловга яна битта уй совға қилинди

Бугун Термиз шаҳрида Хитой давлатида ўтказилган "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган Баҳодир Жалоловга зарбоп тўн кийдириб, тадбиркорлар совға қилган уч хонали уйнинг калитини топширди.

Telegram | Instagram | YouТube
👎29👍24🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин АҚШ оммавий ахборот воситаларини ўқимасликка чақирди

Путин МДҲ саммитида журналистлар саволларига жавоб берар экан, АҚШ ОАВни ўқиш яхшиликка бошламаслигини, улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишини айтиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍54👎16