EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Андижон давлат университетида салкам 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинди

Жумладан, миллиардлаб сўмлик контракт маблағларини касага кирим қилмаслик, талабалар учун ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномаларини сохталаштириш, талабалар ётоқхона ижарасидан тушган пулларни ўзлаштириш каби кўплаб қонунбузарликлар амалга оширилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎10
Фаластин-Исроил уруши қурбонлари 2000 нафардан ошди

Фаластин-Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида иккала томондан 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 900 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмига яқини аёллар ва болалар. Шунингдек, 4500 нафар шахс яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг миллий радиостанцияси қурбонлар сони 1000 нафарга етганини хабар қилган эди. Айни пайтда Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти Исроил армияси томонидан вайрон қилинган.

Ўз навбатида, бу Рафаҳ ҳудудида қурол контрабандаси учун ер ости туннель қазилгани, шу сабабли ўққа тутилгани билан изоҳланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢4👎2
Бразилия Тошкентда элчихона очиш масаласини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Фурқат Сиддиқов билан учрашувда айтиб ўтди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига Бразилиядаги элчи вазифасига топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон йил охиригача Ўзбекистонга 800 миллион куб метрга яқин Россия газини етказиб беришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда қўшни давлатнинг энергетика вазири маълум қилди, дея ёзмоқда Sputnik.

Гап Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳақида бормоқда, бунинг учун алоҳида линия ажратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢2
Илк бор Ўзбекистондан Евро-Осиё минтақавий метрология ташкилотига вице президент сайланди

Евро-Осиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМEТ) маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб янги Президент сайланди. Шу билан бирга минтақавий ташкилот вице президентлари таркиби янгиланди.

КООМEТ масъуллари вице президент лавозимига Ўзбекистон вакили — Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповни бир овоздан қўллаб қувватлашди. Эндиликда институт раҳбари халқаро талаблар ва мезонларга мос равишда КООМEТнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланган «Қонунлаштирувчи метрология» йўналишини бошқарувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, КООМEТ 1991 йил 12 июнь куни ташкил этилган ва унга 19 та давлатлар аъзо бўлган. Ўзбекистон ҳам ушбу минтақавий метрология ташкилотига 2004 йилда аъзо бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди

Акром Икромович Тошпўлатов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди.

А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎5
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 216,09 сўм (+15,87)

1 Россия рубли — 122,46 сўм (–0,25)

1 ЕВРО — 12 955,16 сўм (+20,49)


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил тақиқланган қуролдан фойдаланмоқда

Исроил фаластинликларга қарши оқ фосфорли снарядларни қўллай бошлади. Бундай ўқ-дорилар 1949 йилги Женева конвенциясининг протоколи билан тақиқланган. Бироқ Исроил ва АҚШ уни имзолашдан бош тортган.

Оқ фосфорли қуроллар тананинг куйиши ва заҳарланишига олиб келади. У суяк ва суяк илигига жиддий зарар этказади ҳамда кўплаб оғриқлардан сўнг оқибати ўлим билан тугайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎41😢14👍10
Ўтган саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди ва Ўзбекистон ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаши шартлигини
қайд этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍244😢1
Президент туристларни жалб қилиш бўйича янги имкониятларга тўхталиб ўтди

Бунда, энг аввало, қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Масалан, Хитойнинг ҳамма провинцияларига бориб, ҳудудлар туристик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш, Хитойдан Самарқанд, Бухоро, Хоразмга, Сурхондарё ва Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди.

Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан, Япониядан, АҚШдан, Италиядан сайёҳ кўпайди. Лекин, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Қатардан ҳамда Европадан туристларни жалб қилиш ишлари суст экани таъкидланди.

Ушбу мамлакатлардаги элчиларга ва вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига туристларни жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍252😢1
Ҳар бир ҳоким Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишида келишувга эришиши шартлиги қайд этилди

Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.

Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.

Президент ушбу тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍240👎1
Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз!

Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.

Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.

Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.

Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3
Кинематография агентлигига миллийликни тарғиб қилувчи 50 та турли хил асарлар яратиш топширилди

Жаҳон амалиётида туризм салоҳиятини тарғиб қилишда кино, сериал ва ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланилмоқда.

Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарих бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.

Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍236👎2
25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ушбу лойиҳа бошланганидан ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.

Бунинг учун Республика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍231👎1😢1
Учтепа туманида 2 киши қурилиш ишларида вафот этди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида олиб борилаётган қурилишда 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.

“Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешқайрағоч”кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо, тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Айни дамда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Президент мутасаддиларга ўтган йиллардаги хатоларни такрорламаслик шартини қўйди

Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди.

Тайёргарлик ишлари, кўчат тарқатиш, экиш жараёнларини туманма-туман телевидение ва радио орқали ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари куз мавсумида ўтган йиллардаги хатоларни такрорламаслик шарт эканига эътибор қаратди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍439👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Камбағални туяни устида ҳам ит қопади ибораси бекорга айтилмаган!

Effect.uz'га Яккасарой тумани “Мерос” маҳалласи “Чўпонота” кўчасидаги 48-50 уйда 1996 йилдан бери истиқомат қилиб келаётган оила мурожаат қилди.

Хонадон эгаларининг таъкидлашича, қўлларида кадастр ҳужжатлари бўла туриб, участка ерлари ҳокимият захирасига ўтказилган. Сабаби сўралганида кадастр ҳужжатлари эскирганлигини иддао қилишган.

2018 йилдан бери давом этиб келаётган бу можарога прокурор ва судьялар ҳам ечим топишолмаган.

“Қайси адвокатга бормайлик ишни охирига етказмасдан “бизни ҳам тушининг”, деган гаплар билан ишни рад қилиб келишмоқда”, дейди уй эгалари.

Ушбу ерлар аллақачон суднинг қарори билан тадбиркор номига ҳатлаб берилган. Аммо ушбу хонадонда 7 нафар фуқаро истиқомат қилади. Яшаш шароити жуда оғир бўлган хонадон эгалари ҳозирда МИБ ходимлари томонидан суднинг қарори асосида ҳеч қандай эвазига уй берилмаслик шарти билан чиқариб юборилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢29👍13👎6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» Амударёдан сув олувчи Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичини бошлади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎65😢11👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кембридж университети доктори Тимур Юнусов: "Сан қобилиятли боласан, нега келиб келиб биологияга кирасан, наҳотки бутун умр суюқликларни бир пробиркадан бошқа пробиркага ўтказишни истайсан? ... "

Бу каби сўзлар қанча-қанча истеъдодларни йўқотган?

"Ўзбекистонлик" фильми қахрамонлари актуал масалаларни кўтаришипти. Ушбу фильмни алббата кўриш керак.

"Ўзбекистонлик" фильмининг 4-эпизоди тез кунда премьера қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢3
Энди чегараолди яйловларида фақатгина кундузи молларни ўтлатишга рухсат берилди

Энди чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан бир йилда бир маротаба шакллантириладиган рўйхатга киритилган шахслар фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, шакллантирилган рўйхат ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига юборилади.

Ердан фойдаланиш ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилади, молларни ўтлатишга фақатгина кундуз куни рухсат берилади.

Шахс ердан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганда Қўмита 10 кунлик муддат ичида ДХХ Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларини хабардор этади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.10.2023-йилда кучга кирган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичи очиб берилди

Қўштепа канали қурилишининг иккинчи босқичи бошланди. Очилиш маросимида “Толибон” Мудофаа вазири каналнинг тараққиётига аралашаётганларни “қўли кесилишини” таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎36👍5