EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Энди депутатлар сайлови мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади

Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодекси ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3
ҲАМАС ҳарбийлари Исроилнинг Ашдод ва Ашкелон шаҳарларига ракета орқали зарба берди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27
Қашқадарёда 9 ойда 72 мингдан зиёд кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар рўйхатидан ўтказилди

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 72085 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан, 58 000 таси турар жой объектлари бўлса, 14 085 таси нотурар жой объектларини ташкил этади.

Ушбу кўрсатгич туман (шаҳар)лар кесимида қуйидагича ташкил этади:

Чироқчи тумани 2065 та;

Деҳқонобод тумани 2361 та;

Ғузор тумани 3587 та;

Касби тумани 2865 та;

Китоб тумани 8775 та;

Кўкдала тумани 924 та;

Косон тумани 3063 та;

Миришкор тумани 2198 та;

Муборак тумани 3234 та;

Нишон тумани 3564 та;

Қамаши тумани 2974 та;

Қарши шаҳри 13452 та;

Қарши тумани 8225 та;

Шаҳрисабз тумани 4336 та;

Шаҳрисабз шаҳри 6332 та;

Яккабоғ тумани 4130 та.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди

Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.

Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎8😢1
Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди

Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.

С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Хабарингиз бор, Тошкент вилояти Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси номаълум шахслар томонидан ўлдирилиб, унга тегишли Матиз автомобили ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хабар қилинишича, Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 25 ёшли йигитни ўлдириб, унинг машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланган.

У Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддалари (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинди. Аниқланишича, ҳолатга ўртадаги пул қарзи сабаб бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
12—14 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво совиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 12−14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 12−13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

13−14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10…+15 даражагача, кечалари +2…+5 даражагача пасаяди, шимолда −1…−3 даражагача бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Улуғбек Қосимовга янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Амиров Алишер Хуррамович тайинланди.

Маълумот учун, Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Учқўрғон туманида ичимлик сувидан 3 миллион сўмга яқин қарздор бўлган “Бахтли авлод” номли хусусий боғча эгалари қарзни тўлашни талаб қилиб келган 2 нафар сув таьминоти корхонаси ҳодимларини кўпчилик бўлиб дўппослашди.

Дўппосланган ҳодимлар бош, бўйин ва қорин қисмларида оғриқ билан туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимига олиб келинган. Хозирда ҳодимларнинг саломатлиги шифокорлар назоратида.

Шу ўринда бир савол туғилади, “Нахотки болалар тарбияси билан шуғулланиш шундай зўравонларга қолган бўлса?!”.
Ҳуқуқ тартибот идораларидан ўз хизмат вазифасини бажараётган ташкилот ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраймиз.
👍29
Андижон давлат университетида салкам 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинди

Жумладан, миллиардлаб сўмлик контракт маблағларини касага кирим қилмаслик, талабалар учун ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномаларини сохталаштириш, талабалар ётоқхона ижарасидан тушган пулларни ўзлаштириш каби кўплаб қонунбузарликлар амалга оширилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎10
Фаластин-Исроил уруши қурбонлари 2000 нафардан ошди

Фаластин-Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида иккала томондан 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 900 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмига яқини аёллар ва болалар. Шунингдек, 4500 нафар шахс яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг миллий радиостанцияси қурбонлар сони 1000 нафарга етганини хабар қилган эди. Айни пайтда Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти Исроил армияси томонидан вайрон қилинган.

Ўз навбатида, бу Рафаҳ ҳудудида қурол контрабандаси учун ер ости туннель қазилгани, шу сабабли ўққа тутилгани билан изоҳланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢4👎2
Бразилия Тошкентда элчихона очиш масаласини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Фурқат Сиддиқов билан учрашувда айтиб ўтди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига Бразилиядаги элчи вазифасига топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон йил охиригача Ўзбекистонга 800 миллион куб метрга яқин Россия газини етказиб беришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда қўшни давлатнинг энергетика вазири маълум қилди, дея ёзмоқда Sputnik.

Гап Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳақида бормоқда, бунинг учун алоҳида линия ажратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢2
Илк бор Ўзбекистондан Евро-Осиё минтақавий метрология ташкилотига вице президент сайланди

Евро-Осиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМEТ) маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб янги Президент сайланди. Шу билан бирга минтақавий ташкилот вице президентлари таркиби янгиланди.

КООМEТ масъуллари вице президент лавозимига Ўзбекистон вакили — Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповни бир овоздан қўллаб қувватлашди. Эндиликда институт раҳбари халқаро талаблар ва мезонларга мос равишда КООМEТнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланган «Қонунлаштирувчи метрология» йўналишини бошқарувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, КООМEТ 1991 йил 12 июнь куни ташкил этилган ва унга 19 та давлатлар аъзо бўлган. Ўзбекистон ҳам ушбу минтақавий метрология ташкилотига 2004 йилда аъзо бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди

Акром Икромович Тошпўлатов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди.

А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎5
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 216,09 сўм (+15,87)

1 Россия рубли — 122,46 сўм (–0,25)

1 ЕВРО — 12 955,16 сўм (+20,49)


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил тақиқланган қуролдан фойдаланмоқда

Исроил фаластинликларга қарши оқ фосфорли снарядларни қўллай бошлади. Бундай ўқ-дорилар 1949 йилги Женева конвенциясининг протоколи билан тақиқланган. Бироқ Исроил ва АҚШ уни имзолашдан бош тортган.

Оқ фосфорли қуроллар тананинг куйиши ва заҳарланишига олиб келади. У суяк ва суяк илигига жиддий зарар этказади ҳамда кўплаб оғриқлардан сўнг оқибати ўлим билан тугайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎41😢14👍10
Ўтган саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 4,3 миллион турист келди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди ва Ўзбекистон ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлаши шартлигини
қайд этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍244😢1
Президент туристларни жалб қилиш бўйича янги имкониятларга тўхталиб ўтди

Бунда, энг аввало, қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Масалан, Хитойнинг ҳамма провинцияларига бориб, ҳудудлар туристик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш, Хитойдан Самарқанд, Бухоро, Хоразмга, Сурхондарё ва Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди.

Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан, Япониядан, АҚШдан, Италиядан сайёҳ кўпайди. Лекин, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Қатардан ҳамда Европадан туристларни жалб қилиш ишлари суст экани таъкидланди.

Ушбу мамлакатлардаги элчиларга ва вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига туристларни жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍252😢1
Ҳар бир ҳоким Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишида келишувга эришиши шартлиги қайд этилди

Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.

Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.

Президент ушбу тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍240👎1