EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда.

Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил зиддияти бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.

Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.

Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз” дейилади мурожаатда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎5
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович
— «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ж.Байбаев тайинловга қадар «Ўзенэргоинспекция» Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.

М.Рахмонов тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида ишлаган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Вазирлик ва идораларнинг базаси масофадан кузатиб борилади

28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган “Масофавий назорат” маркази ташкил этилди. Энди Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида вазирлик ва ташкилотларнинг базасини масофадан кузатиб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Энди депутатлар сайлови мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади

Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодекси ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3
ҲАМАС ҳарбийлари Исроилнинг Ашдод ва Ашкелон шаҳарларига ракета орқали зарба берди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27
Қашқадарёда 9 ойда 72 мингдан зиёд кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар рўйхатидан ўтказилди

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 72085 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан, 58 000 таси турар жой объектлари бўлса, 14 085 таси нотурар жой объектларини ташкил этади.

Ушбу кўрсатгич туман (шаҳар)лар кесимида қуйидагича ташкил этади:

Чироқчи тумани 2065 та;

Деҳқонобод тумани 2361 та;

Ғузор тумани 3587 та;

Касби тумани 2865 та;

Китоб тумани 8775 та;

Кўкдала тумани 924 та;

Косон тумани 3063 та;

Миришкор тумани 2198 та;

Муборак тумани 3234 та;

Нишон тумани 3564 та;

Қамаши тумани 2974 та;

Қарши шаҳри 13452 та;

Қарши тумани 8225 та;

Шаҳрисабз тумани 4336 та;

Шаҳрисабз шаҳри 6332 та;

Яккабоғ тумани 4130 та.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
Мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди

Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.

Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎8😢1
Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди

Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.

С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Хабарингиз бор, Тошкент вилояти Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси номаълум шахслар томонидан ўлдирилиб, унга тегишли Матиз автомобили ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хабар қилинишича, Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 25 ёшли йигитни ўлдириб, унинг машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланган.

У Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддалари (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинди. Аниқланишича, ҳолатга ўртадаги пул қарзи сабаб бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
12—14 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво совиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 12−14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 12−13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

13−14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10…+15 даражагача, кечалари +2…+5 даражагача пасаяди, шимолда −1…−3 даражагача бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Улуғбек Қосимовга янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Амиров Алишер Хуррамович тайинланди.

Маълумот учун, Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Учқўрғон туманида ичимлик сувидан 3 миллион сўмга яқин қарздор бўлган “Бахтли авлод” номли хусусий боғча эгалари қарзни тўлашни талаб қилиб келган 2 нафар сув таьминоти корхонаси ҳодимларини кўпчилик бўлиб дўппослашди.

Дўппосланган ҳодимлар бош, бўйин ва қорин қисмларида оғриқ билан туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимига олиб келинган. Хозирда ҳодимларнинг саломатлиги шифокорлар назоратида.

Шу ўринда бир савол туғилади, “Нахотки болалар тарбияси билан шуғулланиш шундай зўравонларга қолган бўлса?!”.
Ҳуқуқ тартибот идораларидан ўз хизмат вазифасини бажараётган ташкилот ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраймиз.
👍29
Андижон давлат университетида салкам 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинди

Жумладан, миллиардлаб сўмлик контракт маблағларини касага кирим қилмаслик, талабалар учун ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномаларини сохталаштириш, талабалар ётоқхона ижарасидан тушган пулларни ўзлаштириш каби кўплаб қонунбузарликлар амалга оширилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎10
Фаластин-Исроил уруши қурбонлари 2000 нафардан ошди

Фаластин-Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида иккала томондан 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 900 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмига яқини аёллар ва болалар. Шунингдек, 4500 нафар шахс яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг миллий радиостанцияси қурбонлар сони 1000 нафарга етганини хабар қилган эди. Айни пайтда Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти Исроил армияси томонидан вайрон қилинган.

Ўз навбатида, бу Рафаҳ ҳудудида қурол контрабандаси учун ер ости туннель қазилгани, шу сабабли ўққа тутилгани билан изоҳланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢4👎2
Бразилия Тошкентда элчихона очиш масаласини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Фурқат Сиддиқов билан учрашувда айтиб ўтди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига Бразилиядаги элчи вазифасига топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон йил охиригача Ўзбекистонга 800 миллион куб метрга яқин Россия газини етказиб беришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда қўшни давлатнинг энергетика вазири маълум қилди, дея ёзмоқда Sputnik.

Гап Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳақида бормоқда, бунинг учун алоҳида линия ажратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢2
Илк бор Ўзбекистондан Евро-Осиё минтақавий метрология ташкилотига вице президент сайланди

Евро-Осиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМEТ) маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб янги Президент сайланди. Шу билан бирга минтақавий ташкилот вице президентлари таркиби янгиланди.

КООМEТ масъуллари вице президент лавозимига Ўзбекистон вакили — Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповни бир овоздан қўллаб қувватлашди. Эндиликда институт раҳбари халқаро талаблар ва мезонларга мос равишда КООМEТнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланган «Қонунлаштирувчи метрология» йўналишини бошқарувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, КООМEТ 1991 йил 12 июнь куни ташкил этилган ва унга 19 та давлатлар аъзо бўлган. Ўзбекистон ҳам ушбу минтақавий метрология ташкилотига 2004 йилда аъзо бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди

Акром Икромович Тошпўлатов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди.

А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎5
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 216,09 сўм (+15,87)

1 Россия рубли — 122,46 сўм (–0,25)

1 ЕВРО — 12 955,16 сўм (+20,49)


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4