EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон бозорларига юздан таниб олувчи камералар ўрнатилмоқда

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Полковник Шавкат Aкбаров Қўқондаги бозорларга ташриф буюриб амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган 6 та кийим- кечак бозорига ва деҳқон бозорига жами 2 минг 64 та камералар ўрнатилган.

Aйтиш жоизки Қўқондаги 3 та истироҳат боғларига ҳам 240 та IP ва юздан таниб олувчи камералар тўлиқ ўрнатилган бўлиб Ички ишлар ва Миллий гвардияга интеграция қилинган.

"Хавфсиз бозор" консепсиясини амалга ошириш мақсадида жойларга қўшимча камералар ўрнатиш бўйича маъсулларга топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🔥2
Ўзбекистон Осиё ўйинларида 22 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медал). Бу тарихдаги энг яхши натижа бўлди (аввалги энг яхши натижа: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза — жами 69 та, 2018 йил).

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан сўнг 5-ўринни эгаллади.

Қозоғистон — 11, Қирғизистон — 18, Тожикистон — 24 ва Туркманистон — 29-ўринни эгаллади.

Telegram | Instagram | YouТube
👍23
Афғонистонда зилзила оқибатида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офат қурбонлари 2053 нафарга, жабрланувчилар 9 240 нафарга етган. 1 329 та уй зарар кўрган ёки буткул вайрон бўлган.

Афғонистон ғарбида кеча 6,4 балли зилзила қайд этилганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😢11
Ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари билан таъминлаш босқичма-босқич ташкил этилади

2024 йил 1 январдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида босқичма-босқич ташкил этилади.

Бунда ногиронлиги бўлган шахсларга товар ва хизматларни ўзлари танлаган етказиб берувчидан харид қилиш имконияти яратилиб, уларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил — Фаластин: Россия, Эрон, Буюк Британия, Франция ва Украина қайси давлат томонида?

Ҳамас ҳаракати 7 октябрь тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳарбийларига кўра, мамлакат ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган. Фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга зарба беришни бошлади.

👉 YouTube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😢3
“Арсенал” “Сити”ни таслим қилди, “Ливерпуль” очко йўқотди

АПЛ — 8-тур

“Брайтон” — “Ливерпуль” — 2:2

Голлар: Адингра, Данк — Салоҳ (дубль)

“Арсенал” — “Манчестер Сити” — 1:0

Гол: Мартинелли

“Вест Хэм” — “Ньюкасл” — 2:2

Голлар: Соучек, Кудус — Исак (дубль)

“Вулверхэмптон” — “Астон Вилла” — 1:1

Голлар: Хван Хи Чан — Торрес

Бундеслига — 7-тур:

“Бавария” — “Фрайбург” — 3:0

Голлар: Коман (дубль), Сане

“Байер” — “Кёльн” — 3:0

Голлар: Хофманн, Фримпонг, Бонифатсе

Ла Лига — 9-тур

“Атлетико Мадрид” — “Реал Сосьедад” — 2:1

Голлар: Лино, Гризманн — Оярсабаль

“А” Серия — 8-тур:

“Лацио” — “Аталанта” — 3:2

Голлар: де Кетеларе (автогол), Кастелианос, Весино — Эдерсон, Калосинц

“Кальяри” — “Рома” — 1:4

Голлар: Ауар, Лукаку (дубль), Белотти — Нандес

Telegram | Instagram | YouТube
👍8👎2
Афғонистонда яна зилзила содир бўлди

Бугун Афғонистоннинг шарқий қисмида яна бир зилзила содир бўлди. Таъкидланишича, зилзила магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган. Ҳозирда ушбу зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берилган йўқ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢5👍1
Эрдоған ва Эрон президентлари Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарога муносабат билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Эрон президенти Иброҳим Раисий Фаластин ва Исроил ўртасида юзага келаётган тўқнашувларга фикр билдирди.

Эрдоған: “Яқин Шарқда фақат Фаластин мустақил бўлсагина тинчликка эришилади”.

Шунингдек, Туркия етакчиси можарода зулмни зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлади ва можарони ҳал қилиш учун Туркия барча ҳаракатларга тайёрлигини билдирди.

Иброҳим Раисий: “Эрон Ислом Республикаси Фаластин халқининг қонуний мудофаасини қўллаб-қувватлайди”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍58🔥1😢1
“Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман” — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ботаника боғининг тижорий тузилмаларга ўтказилиши бўйича ўз фикрини билдириб ўтди ва ушбу ҳолатга қарши эканлигини таъкидлади.

"Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади", деди Мирзиёева.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍99
ҲАМАС Бен Гурион аэропортига ракета орқали зарба берди

ҲАМАС'нинг хабар беришича, Ал-Қассам бригадалари Тел-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти томон ракета зарбаси берган.

“Ал-Қассам бригадалари давом этаётган ҳаракатлар ва тинч аҳоли уйларини вайрон қилишга жавобан Бен Гурион аэропортига ракета зарбаси берди”, — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ғазо секторига ракеталар орқали ҳужум қилди

Исроил армияси ҲАМАС'нинг “Ақса тўфони” деб номланган операциясига қарши уруш ҳолатига ўтди. Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторини кучли бомбардимон қилди. Ғазо секторидаги қаршилик гуруҳлари ҳам ракета билан жавоб берди.

Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилган бир пайтда, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларга беркинди. Исроил армияси ҳам ўнлаб жанговар самолётлар билан Ғазо секторига ҳужум уюштирди.

Ғазога кечаги кундан бери уюштирилган ҳужумларда 413 киши вафот этди, 2300 киши эса яраланди.

Исроил матбуоти ҲАМАС'нинг ракета орқали уюштирилган ҳужумлари оқибатида 700 нафар исроиллик ҳаётдан кўз юмгани, 2150 кишининг жароҳатлангани таъкидланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎14👍12🔥2😢1
2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошган

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎2
Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво кескин совуқлашади

9-11 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 11-16°, кундузи 25-30° бўлади.

11 октябрда Қора денгиз томондан совуқ ҳаво кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17° гача пасаяди.

12-13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари 2-7 гача, кундузи 12-17° гача пасаяди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қисман чўлга айланиб бормоқда, шаҳарлари заҳарли чангга ботган — Европарламент депутати

Унинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг ёш ва меҳнаткаш аҳолиси, табиий ресурслари ва бой тарихи билан Марказий Осиёда муваффақият тарихига айланиши учун ҳамма нарсага эга. Бироқ, унинг аҳолиси қийналмоқда, ер ва ресурслари эрозияга учрамоқда.

Хитой ва Россия каби автократик қўшнилари мамлакатни ўзларининг шахсий ўйин майдончаларига айлантириб олган. Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига кўз юмиб, у билан савдони оширишга қарор қила олмайди.

Албатта, пахта далаларида меҳнат шароити яхшиланмоқда, болалар меҳнати тақиқланди. Аммо ҳали олдинда узоқ йўл бор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31🔥6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурота давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқонда бир тўда Қизилқум архарлари кўринди

Қизилқум архари Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги  маълумотларига кўра, уларнинг умумий сони айни пайтда 1800-2000 тани ташкил қилади. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида бўлиб, сўнгги 10 йил ичида сони анча барқарорлашган (1600 га яқин).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17
Айни пайтда Ўзбекистон йўлларида 100 мингта носоз автотранспорт ҳаракатда юрибди

Ҳозир республикада жисмоний шахсларга тегишли жами 3 268 480 та автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб, шундан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг 100 мингтаси носоз автотранспортлар ҳисобланади.

Жорий йилги “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари давомида 300 минг транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
Яккасарой туманига аёл ҳоким тайинланди

Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У 2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг бундан аввалги ҳокими Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎3
Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда.

Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил зиддияти бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.

Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.

Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз” дейилади мурожаатда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎5
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович
— «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ж.Байбаев тайинловга қадар «Ўзенэргоинспекция» Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.

М.Рахмонов тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида ишлаган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Вазирлик ва идораларнинг базаси масофадан кузатиб борилади

28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган “Масофавий назорат” маркази ташкил этилди. Энди Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида вазирлик ва ташкилотларнинг базасини масофадан кузатиб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8